ЖУМА МАВЪИЗАЛАРИ 06.05.2022. Фаришталар ҳам ҳаё қилган зот

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 13 май 2022
  • #QoriAlambobo #UsmonSaidBobo #jome #masjid #milliyStudio #gurlan #oqibatuz
    Муҳтарам жамоат! Бугун сиз азизлар билан Ислом тарихида тўғри йўлдаги халифаларнинг учинчиси, тириклигида жаннат башорат берилган буюк саҳоба - Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу ҳақларида суҳбатлашамиз.
    Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу машҳур “Фил ҳодисаси”дан олти йил кейин Тоиф шаҳрида таваллуд топганлар. Демак, у киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ёш кичик бўладилар.
    Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу халифаликлари даврида ўзларидан аввалги халифаларнинг ишларини давом эттириб, мусулмонлар оммаси учун фойдали бўлган катта ишларни амалга оширдилар. Жумладан, Қуръондан нусхалар кўчиртириб, барча ўлкаларга тарқатиш, Масжиди Набавийни кенгайтириш, мусулмонлар учун денгиз флотини ташкил этилиши, Жума намозида биринчи азоннинг зиёда қилиниши, қўриқхоналар ташкил қилиш, масжидларни хушбўй қилиш ва муаззинларга маош белгилаш каби ислоҳатларни жорий қилдилар.
    Муҳтарам жамоат! Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётлик пайтларида ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу фитначилар томонидан шаҳид қилинишини айтган эдилар. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг умрларининг охирида айрим мунофиқ кимсалар фитна қўзғаб, одамларни халифага қарши қайрадилар. Иш катталашиб, фитначи тўдалар Мадинага бостириб келиб, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳовлиларини қамал қилишганида, Мадинадаги низом бузилди, Усмон разияллоҳу анҳу беҳуда қон тўкилмаслиги учун саҳобалардан уруш қилмасликни талаб қилдилар. Бошқа вилоятлардан Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳимоясига мададлар етиб келишига оз қолганида қўзғолончилар қўрқиб, девордан ошиб тушиб, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳовлиларига киришди. Уша пайтда у зот Аллоҳ таолонинг
    الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
    яъни: “Кишилар уларга: “Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар”, деганда бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У қандай яхши вакил!” дедилар” оятини қироат қилиб ўтирар эдилар (Оли Имрон сураси, 173-оят).
    У киши уларга эътибор ҳам бермасдан тиловат қилавердилар. Фитначилар ўзларининг жирканч жиноятларига қўл уришганида ҳам ҳеч қаршилик қилмай, Аллоҳнинг Китобини ўқийвердилар. Фақат хиёнат қиличининг бир зарбаси қўлларини кесганида: “Аллоҳга қасамки, бу қўл Қуръон оятларини биринчи бўлиб ёзган қўл эди”, дедилар, холос. Қон отилиб, мусҳаф саҳифаларига тушаётганини кўриб, дарҳол қўлларини ўзларига тортиб олдилар. Шундай қилиб икки нур соҳиби - ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ҳижрий 35 йил 18 зулҳижжа, жума куни фитначилар томонидан шаҳид қилиндилар.
    Аллоҳ таоло Усмон разияллоҳу анҳудан рози бўлсин. Бу зотни Ислом уммати учун қилган улкан хизматларини қабул айлаб, Ўзи мукофотласин! Омин!
    1178 марта ўқилди
    FT
    Юклаб олиш

Комментарии • 2

  • @IYMONAHLI
    @IYMONAHLI 2 года назад

    Assalomu alaykum, sizning kanaldagi Juma ma'vizalaringizdan foydalanishga ruxsat bersangiz, faqat audio sifatida foydalanamiz!

    • @milliystudio
      @milliystudio  2 года назад

      Assalom alaykum! voleykum assalom! ho'p mayli orada kanalimizni xam reklama qilib turinglar!