Онангизни асранг !

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 1 окт 2024
  • ОНАМ
    Дунёда ҳеч нарса ўлчаб беролмас -
    Онанинг меҳр ва муҳаббат кучин.
    Болалар ўттизу қирққа кирса ҳам
    Барибир бола экан, оналар учун.
    Очмикин, тўқми деб, ўйлайверади.
    Соғлиғимни тинмай сўрайверади.
    Ёнида ухласам шамоллайди деб,
    Тонгача устимни ўрайверади.
    Йўлга қараб юр деб, илтижо қилиб,
    Қўлимга узатар иссиқ нон тугиб.
    У учун мен ҳамон чиройлиман-да
    Кўз тегмасин дейди, кўзимдан ўпиб.
    Кўйлагим ёқасин тузатган онам,
    Меҳр билан кутиб, кузатган онам.
    Тиз чўкиб, ёш тўкиб, илтижо қилай -
    Ундан айримасин мени сира ҳам.
    Неча бор айланди, теграмда бу ер
    Фақат онам учун қаримадим мен.
    Онам тиззасига ўтириб ҳар кун
    Эрка болалигим ширин кулча ер.
    Оқарган сочларим ғаш қилмас кўнглим,
    Довучча узай деб сакрайвераман.
    Дунёнинг минг битта майда ташвишин
    Бир тигинга олмай, яшайвераман.
    ✍ Рислиғой Ҳотамова
    #onam #onajonim #onalar

Комментарии •