Миллий чолғу асбоблари коллекциясини авлодларга мерос қолдиришни истаган уста
HTML-код
- Опубликовано: 12 ноя 2024
- Ота-боболаримиздан асрлар оша бизгача етиб келган энг ноёб мусиқа чолғулари билан Иброхим Жўраевнинг устахонасида танишиш мумкин.
Соз овози келаётган мўжазгина дўконда мусиқа гоҳ дағал, гоҳ хаста, гоҳ равон янграйди. Кичкинагина устахонада Иброхимжон Жўраев кун бўйи “хаста” созлар билан тиллашади: оғриқли жойини топиб “даволайди”. Шундан сўнг соз яна тилга киради - куй чиқаради.
Иброхим уста 1986 йилдан буён миллий чолғу асбобларини таъмирлаш билан бирга уларни ясайди ҳам. Асбобларнинг ҳар бир деталига диққат билан ишлов берар экан устанинг назаридан ҳеч бир нарса четда қолмайди. Хатто у ясайдиган чолғу асбобининг ёғочига ҳам эътибор қаратади. Сознинг мукаммал чиқишида ёғоч турлари муҳим рол ўйнайди.
Бундан ташқари унинг бу кичкинагина устахонасида авлодлардан мерос бўлиб келган чолғу асбоблари коллекцияси ҳам бор. Бу ерда қадимий танбурдан тортиб, гитарагача, қирғиз миллий қомузларининг қадимий турларигача мавжуд бўлиб, устанинг таъкидлашича бу асбобларни мерос қатори авлодларга етказишни умид қилади.