Мерос: чолғу асбобларини ясаган Ўшдаги ягона уста

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 12 ноя 2016
  • Қадимий ва навқирон Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи уста Хошим Юнусов созгарлик билан шуғулланади.
    Устанинг уйига кирган ҳар бир киши ёғочдан ясалган мўъжизаларни кўриб, қалбида аллақандай илиқлик, санъатга бўлган меҳр пайдо бўлади. Чунки, мусиқа асбоблари бетакрор санъат асари даражасига етиши учун моҳир созгар унга бор меҳрини беради. Эҳтимол шундандир уста ясаган мусиқа асбоблари ўзининг бежиримлиги ва нафислиги билан ажралиб туради.
    Чолғулар миллат руҳияти, маънавияти, санъати ва маданиятининг кўзгусидир, - дейди уста.
    - Шу боис ҳар бир созни тайёрлашда катта масъулият билан ёндашишга астойдил интиламиз.
    Уста тайёрлаган мўъжаз, ҳам нақшинкор миллий чолғуларни эндиликда табаррук диёримиздан эсдалик сифатида АҚШ, Россия, Ўзбекистонга сингари давлатларда ҳам учратиш мумкин.

Комментарии •