Juda go'zal qiroat / Жуда гузал кироат Баййина сураси / Surah Bayyinah
HTML-код
- Опубликовано: 21 ноя 2020
- БАЙЙИНА СУРАСИ - Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.
Қироати: Муҳаммадлоиқ қори Аминов.
Таржима: Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф.
Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи ояти охирида келган «баййина» сўзидан олингандир.
«Баййина» сўзи луғатда «баён қилувчи», «очиқ-ойдин ҳужжат» ва «далил» деган маъноларни билдиради. Ҳақни собит қилиш учун келтириладиган ашёвий далил баййинадир. Ушбу сурадаги «баййина» Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон нозил бўлишидан аввал оламни фисқ-фасод қоплаган, ҳамма диёнатлар ботил, бидъат, хурофотга тўлган эди. Аҳли китоб ҳам, мушриклар ҳам баробарига ақийдаси бузуқ кишиларга айланган эдилар.
Яҳудийлар мушрик арабларга «Бизнинг муқаддас китобимизда айтилишича, яқинда Аллоҳ араблардан бир Пайғамбар юборади, у ҳақ билан ҳукм қилади, адолат ўрнатади, биз унга эргашиб, сизларнинг устингиздан ғалаба қиламиз», - дейишарди. Мушриклар бўлса, «Ундай бўлса, Сиздан кўра биз унга яқинроқ бўламиз», - деб янги Пайғамбар келишини орзиқиб кутардилар.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборганида эса барчалари у зотга қарши чиқдилар. Куфр қалбларини кўр қилди ва иймон йўлини тўсди.
Ушбу сураи карима мазкур ҳақиқатни баён қилиб келди.
Баййина сураси маккий суралардан бўлиб, у «Ламякун сураси ҳам дейилади. Бу сураи карима:
- Аҳли китобларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига нисбатан муносабатларини;
- Аллоҳ таолога ихлос ила ибодат қилиш масаласини;
- Охиратда кофиру мушриклар ва мўминларнинг оқибати қандай бўлиши масаласини баён қилади.
Сураи карима аҳли китоблар - яҳудий ва насороларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига бўлган муносабатларини баён қилиш ила бошланади.
Сўнгра иймоннинг муҳим унсурларидан бири бўлган амал - Аллоҳ таолога ихлос ила ибодат қилиш масаласи муолажа қилинади.
Суранинг охирида эса аҳли китоб ва мушриклар одамларнинг ёмонлари экани ҳамда уларнинг жаҳаннамга киришлари баён этилади.
Шунингдек, мўмин-мусулмонларнинг одамларнинг яхшиси эканликлари ва улар жаннатдан жой олишлари муқаррар экани таъкидланади.
Qamariddin qori - Samarqand viloyati Ho'ja abdu darun masjidi noyib imomi
davomiy bólsin kutib qolamiz Yana yangilarini rahmat
Juda ham chiroyli qiroat uchun rahmat
rahmat mazza qildik amin
Juda chiroyli men shunga qarab tez yotoadim🤲👍👏👏💗
ajoyib qiroat
Juda ham zor qo
Bayyina-hujjat degan ma'noni. beradi.
😂😂😂😂😂😂😂
Alloh rozi bolsin sizdan, wundan ewitib kòrin farzandlarimiz bn yod ovommiz
ЖУДА ЧИРОЙЛИ , МАШАЛЛАХ
ALLOH rozi bölsin Amin
Mashallah 😊❤🕋
Sodaqullohul aziym.
Жуда гўзал қироат. Оллоҳ гуноҳларимни кечир. Астағфируллох Ал Аъзийм ва атубу илайҳи.
MASHALLOH
Аллох Рози бусин!
Katta rahmat
Bunchalar xam go'zal qiroat. Allox ziyoda qilsin Amin.
Узок айтмидикан Аллох розиболсин