Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 1 дек 2021
  • Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
    Халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилди.
    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, турар жой олиш тартиби осонлаштирилган эди. Жумладан, аҳолига ўзлари истаган уйни сотиб олиш имконияти яратилди. Натижада, соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди. Бугунги кунда ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.
    Шунга қарамай, ипотека бозоридаги таклиф талабга нисбатан кам. Аҳолида энг кўп талаб бўлган ўрта меъёрдаги уйлар етарли эмас.
    Бундан ташқари, жойи ёки нархи аҳолига маъқул бўлмагани учун жами 255 миллиард сўмлик 950 та хонадон сотилмасдан турибди. Айрим вилоятларда ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани сабабли уй-жойлар қурилиши кечиккан. Оқибатда давлатдан мақсадли кредитлар учун ажратилган маблағ ўзлаштирилмаган. Кўп вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланаётгани сифатга путур етказмоқда.
    Самарқандда яхши тизим йўлга қўйилган. Вилоят ҳокимлиги лойиҳачи, қурувчи ва банкнинг “бошини бириктириб”, ҳамёнбоп уйлар қуришни ташкил этган. Шу боис субсидиядан фойдаланиш кўрсаткичи ҳам, кредитларни ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам юқори.
    Келгуси йил мамлакатимизда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1 триллион 300 миллиард сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган.
    Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.
    Масалан, бугунги кунгача ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бор эди. Энди бундай чеклов бўлмайди.
    Сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли учун давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади. Субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам татбиқ этилади.
    Яна бир янгилик - ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.
    Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга иккиламчи бозордан уй олишга ҳам имконият яратилади.
    Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
    “Мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилиши белгиланди. Бунда “харидор - банк - қурувчи” ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйнинг харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.
    Шунингдек, пудратчиларга қурилиши тугалланмаган, том қисми ёпилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади. Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурилиш ташкилотларига кафиллик ва компенсация тўлаш муддати узайтирилади.
    Рейтинги юқори бўлган пудратчи ташкилотларга ерни аукциондан сотиб олиш тўловининг аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
    Мутасаддиларга ушбу қулайликларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кенг тушунтириш бўйича вазифалар қўйилди.
    Бош прокуратурага қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича кўрсатма берилди.
    Йиғилишда қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда кластер усули самарали экани қайд этилди.
    Масалан, Тошкент ва Навоий вилоятларида шундай кластерлар ташкил этилган бўлиб, қурилиш конструкцияларининг 80 фоизини ўзида ишлаб чиқаради ва пудрат ишларини ҳам ўзи бажаради. Натижада уйнинг 1 квадрат метри таннархи 3,5 миллион сўм бўлмоқда. Бу бошқа қурувчи корхоналарникига нисбатан 20 фоиз арзон.
    Шу боис ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
    - Инфратузилма харажатларини қисқартириш учун бу кластерларни мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш керак. Масалан, Ғозғонда ташкил этилган кластер самарасини кўрсатди. Худди шундай, Ўзбекистон туманида 11 та цемент, гипсокартон, газоблок, темир-бетон, металл буюмлар, қуруқ қоришмалар корхоналари ишга туширилмоқда.

Комментарии • 342

  • @user-pd1uq1dx9b
    @user-pd1uq1dx9b 2 года назад +29

    Шавкат Миромонович жуда куп яхши карорлар чакарасиз аммо хаммаси хам яхши бажарилмайди креслода утирганларга Инсоф мактабини очиб яхши дарсликлар билан укитилса балким борор фойда берар

  • @SamsungA-jy8yj
    @SamsungA-jy8yj 2 года назад +9

    ХУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРАМАНОВИЧ СИЗ ЧИКАРГАН КОРОРЛАРНИ ХУРМАТ КИЛАМИЗ ЛЕКИН БУНИ БАЖАРУВЧИНИ ХЕЧ КИМ ТЕКШИРМАЙДИ ИЗИ ЙУК

  • @uzbegim4937
    @uzbegim4937 2 года назад +33

    Жаноб пириздинт биламиз карорди халкди уйлаб чикарябсиз амо битасиям бажарилмайди сиздан умидим катта еди карупсияни йукатасиз деп батар булиб кетди нархлар кимат булиб кетди .😔😔😔

    • @rasuloveltn168
      @rasuloveltn168 2 года назад

      Ozi porahor oylasi bulan halqni pulini yeb yotipti tupurdim senga shovkat haromhor yolgonchi

  • @jonyjruzb5233
    @jonyjruzb5233 2 года назад +8

    Хурматли Шавкат Миромонович.Мен узим укитувчи булиб ишлайман. Ёшим 53 да.Эрим касал. Сизга рахмат кийналган оилалар уй сотиб олиш учун субсидия тугрисида карор чикардингиз. Комиссия бизга хам 202 миллион субсидия бериш тугрисида карор чикарди. Аввалига хурсанд булдим. Лекин бу хурсандчилигим узокка бормади. 202 миллион субсидияга Тошкент шахрида 1 хонали квартира хам бермас экан. 25 квадрат метрли 1 хонали квартира 280 миллион. Мен бу квартирани субсидияга олишим учун олдиндан 85 миллион пул беришим керак экан.Менда эса бундай маблагнинг узи йук. Шунинг учун сиздан илтимос шу конунга хам кандайдир узгартириш киритсангиз. Сизга узок умр, сихат- саломатлик тилайман.

  • @user-pc7eh8uy8u
    @user-pc7eh8uy8u 2 года назад +17

    Ёлгон хам Эви бланда. Бу рахбарларга халкни 70-80 фоизи ишонмайди. Режисерлар хам, актерлар хам савиясиз.. Улар минбардан туриб факат бир бирини алдайди. Бунака бемани гаплардан Халк чарчаган.. Бюджет пуллари откатлар билан каааатта эшшакларни чунтагига кетяпти..

  • @guljamilarayimova5582
    @guljamilarayimova5582 2 года назад +25

    Янги карори учун президентга катта рахмат, умрлари узин

    • @user-ey1tm6ew9p
      @user-ey1tm6ew9p 2 года назад +1

      Пиризентка ката Рахмат биз ойлагаям ёрдам борм мен оеламда уч хужалик яшаемиз бизга. Хам ёрдам берин илтимос отажон икнафар. Фарзантим мехрибонлик уеидан чикан шуларгаям ёрдам берин илтимос отажон бошимда. Эрим йук уз иккинч ногиронман

    • @TajibaySaparbayev
      @TajibaySaparbayev Год назад

      БИЛИМИНГИЗГА ТАСАННО УЗ КУЧИНГИЧ Б.Н УКИГАН

  • @user-dm7zt5mg4l
    @user-dm7zt5mg4l 2 года назад +14

    Кундиз амаки креслони бушат Сардор Рахимхонга бер олдига инсофли инсонларни егиб олади

  • @azizbekvakhobov8668
    @azizbekvakhobov8668 2 года назад +15

    биринчи очрад судияларга бирон карор чикариг кеин узьекистога натижа булади чунки карупсияни бошига шух судиялар утирипди илтимос шавкат мирамонивич

  • @user-rz4dh2ur5p
    @user-rz4dh2ur5p 2 года назад +10

    Турт фарзандли кизим ун икки йилдан бери уй ололмайди елгиз аел илтимос енгилликлар булсин олдиндан Рахмат сог саломатлик тилайман ешим етмишда сизларга хам умр бахт тилайман Омин

  • @ranoabdukarimova5257
    @ranoabdukarimova5257 2 года назад +7

    Ассалому алейкум, аввало давлатимиз рахбарига рахмат, лекин уй жой олишда ажратилади ган субсидиялар ажратиш бўйича икки йилдан бери югураман, иш хақим етарли кафиллар бор, аммо иқтисодиёт бўлими хабарномадаги субсидия суммасини жуда кам чиқарган у нархга уй топишни ўзи қийин иш, уни рад қилиб бошқатдан хужжат топширдим комиссиялар ўтиб бал тўплаб субсидия хабарномасини олдим аммо шахарда уй жойлар нархи жудаям баланд бўлганлиги учун, ва бош тўлови 15 фоиз бўлгани учун уй ололмаяпман сабаби бош тўлоовни беш фоизини ва уйнинг давлат тўоайдиган қисмидан ортигиги ўзим тўлашим кк аммо бунга шароитим йўқ тўловги амалга оширолмай югурмаган бормаган ташкилотим қолмади, ўзим Ижарада яшайман турмушдан ажрашганман икки нафар фарзандим бор, ўглим грант асосида тошмига ўқишга кирди, уни йўлкираси болларимни боқиш ўзимни зиммамда шучун қийналяпман, бунақа қарорни чиқаргану лекин унга ажратилган пуллар шундай ишлатилмай турипти субсидага фақат бойлар шароити яхши инсонлар оляпти унда ахолини ижтимоий химояга мухтож қисми нима қилсин. Вазирликлар ўтирган комиссия аъзолари қаерга қараяпти нега уйларни нархи бу даражада осмон, қорни тўқни қорни оч бн нима иши бор, қаерга борсанг ишинг битиши УН ёки танишинг ёки пулинг бўлиши кк, акс холда хеч ким эмассан, илтимос қилардим шуларни инобатга олишса, юқоридагилар

  • @lobarjorayeva4835
    @lobarjorayeva4835 2 года назад +11

    Уй нархларини туширишлиши аҳоли учун катта енгилик яратади

  • @ruzmetrozmetov3669
    @ruzmetrozmetov3669 2 года назад +31

    Шаваат Миромоновичнинг бундай савобли ишларидан Аллох рози булсин чарчаманг дейман.

    • @user-gz7yl9up3u
      @user-gz7yl9up3u 2 года назад

      Шавкат Миромонович бошингиз тошдан булсин савобли ишларингиз учун ОЛЛОХ сиздан Рози по будсин

  • @user-ed7ky2sd6d
    @user-ed7ky2sd6d 4 дня назад +1

    Хурматли юртбошимиздан ОЛЛОХИМ РОЗИ БУЛСИН мен войага йетмаган икки нафар фарзандим билан Ижарада яшайабман ортириш қийин қандай уй оламан йордам беринг,қуқондан хокимийатимиздан фойда йук

  • @sayidamadaliyev1477
    @sayidamadaliyev1477 2 года назад +3

    Бизга ухшаган бозирчиларгаям Уй берасизми отажон одий халк кандай осин биз гарибларга ердам берин сиздан умидимиз катта отажоним умриз узок бусин дунео тургунча турин биздака уйсизларга ердам берин отажон

  • @dilfuzabuvamatova7711
    @dilfuzabuvamatova7711 2 года назад +11

    Уйлани хам куришади цяп-ляп килиб хоналари кичкина кичкина аммо ойда тулидиган пули киммат

  • @arnold9965
    @arnold9965 2 года назад +13

    Хаммаси когозда колиб кетябди

    • @oybekjumaev2621
      @oybekjumaev2621 2 года назад

      Ассалому аллакум хурматли презединт Шавкат Мирамоневич Мирзиёв кашкадарё вилояти муборак туманига келишингезни утиниб сурайман келсангез мен сезга хамма муомони курсатаман туманимезнинг ахволи жуда жиддий илтимос киламан жаноб презединт исмим Жумаев Ойбек муборак тумани курувчилар махалласи нефтчи кучаси 33-уйда тураман

    • @user-iw5sy9vm7q
      @user-iw5sy9vm7q 2 года назад

      Мен,хам,ишонгим,келмаеабти,менимча,боелар,ва,картндошларига,хокимларни,кариндошлари,учун,шекилигу,

  • @asadilloteshaboev7245
    @asadilloteshaboev7245 2 года назад +12

    Карорлар яхши лекин бажарилмаяпди.

    • @user-bb4iy2vf4s
      @user-bb4iy2vf4s 2 года назад +1

      Qaror chiqarish eng oson ish.uni ijrosini talab qiledigon mard kere.

  • @sanjartursunov4869
    @sanjartursunov4869 2 года назад +8

    Аҳолининг уйга муҳтож қатлами учун жуда яхши бўлибди

  • @user-lv9sg4um4h
    @user-lv9sg4um4h 2 года назад +10

    Иллохима Оминь 🤲🤲🕌🌙🕌👍👍🇺🇿🌙🇺🇿

  • @sayidamadaliyev1477
    @sayidamadaliyev1477 2 года назад +6

    Елгиз оналаргаям Уй берармикин отажон омадизи берсин

    • @user-hr7zr7vi6z
      @user-hr7zr7vi6z 2 года назад +1

      Елгиз оналарга ердам беринг илтимос бизга ухшаган болалари билан колган оналарга уйлар беринг

  • @user-ep9xz6gz3z
    @user-ep9xz6gz3z 2 года назад +6

    Хаммаси сапсата узбекистонда карупсияа одий одам ололмеди эх эх бизи узбекистондаги рахбарларди камаш керак Хитой нимага ривожланяапди карупсияа йук агар хитойда биронта рахбар халкди пулини хаккини олса камейди и тулатади охри тулатиб болгандан кейин улимга хукум килинади биздаяам рахбарларди анашундай килиш керак

  • @user-vm4bl4vl8w
    @user-vm4bl4vl8w 2 года назад +10

    Качан амалга ошади бу аетган гапларингиз шу гапларни чапаси булиши аник

  • @user-vg8ce5rm6p
    @user-vg8ce5rm6p 2 года назад +21

    Хамма амалдорлархам призидентимиздай харакат килса халк учун узбекистон янада ривожланади рахмат сизга хурматли Шавкат МирОмонович.....

    • @user-ey1tm6ew9p
      @user-ey1tm6ew9p 2 года назад +1

      Призентка ката Рахмат биз ойлагаям ёрдам борм мен оеламда уч хужалик яшаемиз бизга хам ёрдам берин илтимос отажон бошимда ашунча иш бор эрим. Йук

    • @ielts8253
      @ielts8253 2 года назад

      ​@@user-ey1tm6ew9p 1
      1

  • @sayidamadaliyev1477
    @sayidamadaliyev1477 2 года назад +2

    Маням 4та болам бор якинда хоким кизимни ишга жойлади Ман мадикорда ишлеман 2 такси укийди кандай клиб Уй оламан отажон каниди булиб коса отажон

  • @user-md1sz2tf3v
    @user-md1sz2tf3v 2 года назад +5

    Курсатинглар кайси вазирлар юборган кайси амалдорлар сотган минглаб боллар нонга зор булиб юрибти

  • @AsadAsad-tx7un
    @AsadAsad-tx7un 2 года назад

    Приздентимизга минг рахмат уй жой олалмаганларга жуда куп имконяатлар яратганингиз учун елгиз аеалларга субсидия ажратганингиз учун куп елгиз аеаллар уй жойли булмокда рахмат.

  • @user-md1sz2tf3v
    @user-md1sz2tf3v 2 года назад +3

    Сардор Разимхонни курилиш вазири килиб куйлар хаммаси жойига тушади

  • @Dunyoni_ilm_qutqaradi
    @Dunyoni_ilm_qutqaradi 2 года назад +2

    Эртак

  • @bekpolatov3725
    @bekpolatov3725 2 года назад +4

    💵💵 Халк бой булсин

  • @shaxloshamshimetova42
    @shaxloshamshimetova42 2 года назад

    Дуне тургунча туринг, 4 та Углим бор ,2 таси уйланган ,4 та набирам бор ,Уй олишга биринчи фоиз бироз куплик киляпти ,Чунки 3 та Углим контрактда укийди ,лекин ойма ой тулашга курбимиз келади,Илойим янаги йилда углимга Уй олиш насиб этсин!

  • @user-ij4qg1xf8z
    @user-ij4qg1xf8z 2 года назад +4

    Президентимизга рахмат окилона иш тутадилар

  • @user-mh6hg9vk7y
    @user-mh6hg9vk7y 2 года назад +1

    Самарқанд маьфия тизими ! Аризачилар таҳдидлар остида , зўровонлик , босмачилик авж олган , айероно услублар !!
    Сность даҳшатли холатда , қонунлар ишламайди , суд , прокротура Ииб , хамма хаммаси хокимни қули , ялоқиси!
    Ҳалқ дардини айтса , зўрлик , таҳдитлар қилишади

  • @user-ed7ky2sd6d
    @user-ed7ky2sd6d 4 дня назад +1

    Йолгиз оналаргахам бериладими. Қуқонда ҳам бериладими

  • @saidahon9451
    @saidahon9451 2 года назад +2

    Президентимиздан Аллох рози булсин Рахмат сог омон булсинлар Шу Уй жой куриш ишлари масул шахсларга ходимларга инсоф берсин Аллохим уларга хам Сардор Рахимхондек соф виждон берсин Аллох рози булсин Сардор Рахимхондан Сардор Рахимхонни к,уллаб к,увватлайотканлардан к,улидан келганча уйсизларга йордам беряпти холбуки Сардор Рахимхон бу ишларга маасул шахс эмас Бу йордамни Аллох розилиги учун к,илаяпти Узбекистонда уй жойга мухтож оилалар хам Бахтли булишга хакли Бу учун Узбекистонимизда хамма шароитлар етарли

  • @bekpolatov3725
    @bekpolatov3725 2 года назад +4

    Ишларга омад , давлатимизга куз тегмасин. Халкимиз омон булсин.

  • @user-jt6si4uu5h
    @user-jt6si4uu5h 2 года назад +1

    МИРЗИЁЕВ ХАМИША ОЛОХИМДИ ПАНОХИДА БУЛИНГ

  • @ilhomchutboyev3918
    @ilhomchutboyev3918 2 года назад +2

    Рахмат призидент бобо уй-жой бизга хам насиб этсин.

  • @Sevaraxonim89
    @Sevaraxonim89 2 года назад +1

    Baraka toping

  • @izzatillisultonov2242
    @izzatillisultonov2242 2 года назад

    Мен Андижон шахрида 5йилдан буен ижарада туриб шахар ободонлаштириш ташкилотида ишлайман. Елгиз онаман бокувчим йук саккиз еш углим бор . Качонгача кийналиб уйсиз яшаймиз Андижон шахрида качон бизга ухшаганларга уй берилади. Президентимизи бу карор ва конунларини айтсак хокимятдвгилар хали бизга етиб кемади у карорлар дейишади. Каландархона махалласида яшайман махалла булса рассияга кетиб ишлаб уй олинг бу ерда ололмайсиз деб далда беради . Кани инсон кадри мен хам шу узбек халкини ота онаси улган бир бахтсиз аелиман. Уйланиб кийналиб касаллар булиб кетяпман улсам болам нима килади. Оллохим рахбарларимизга рахимлм киогин бизларга.

  • @ranopirmatova255
    @ranopirmatova255 2 года назад +1

    Xurmatli prizidentimiz sizdan bitta iltimosim boridi 1 million oylik oladiganlagayam uy berila oyma oy 500yoki 600 min tololiydigan narhta qilila uylani uy rossa kop lekin oladiganlar yoq chunki oyliklar kam hamma uy joyli boliwi hohlidi lekin uylar qimatligidan tolawka imkoniyat yoq sizdan iltimosim uy joylani 500,600 min qilila oyma oy tolawka oldindan rahmat.

  • @user-vu2ue1jq4k
    @user-vu2ue1jq4k 2 года назад +2

    Урок. Приддент. Мен. Ердам. Берипг

  • @llalalallslajskal2586
    @llalalallslajskal2586 2 года назад

    Асалом алайкум хурматли бизни Мехрибан отажонимиз халк учун куйиб пишган Мухтарама прздентимиз мени хам уй дойим йук менга хам уй берасизми 3 нафар фарзандим бор сизни чикарган конинларингизга тасанолар булсин каттакон Рахмат уйсизларни хам кукрагига офтоб тегаркан жуда жуда минадормиз

  • @vazjuraboev5737
    @vazjuraboev5737 2 года назад +8

    Урток юртбошимиз сиз чикарган карорлар амалга ошипяпти уй жой олалиаяпмиз субсидия юз миллон ажратилоди юз милонга уй йуклигини яхши билишади ва яна биздаканги уй жойга мухтожлар ололиай утирпмиз амалий ердам берилар

  • @golibxudayberdiev1672
    @golibxudayberdiev1672 2 года назад +1

    Куп хурсан булманглар бу ерда утирганлар шу ердаям уз фойдасига юл торади халкка фойдаси юк 5 йилдан бери карор чикади лекин амалда юк шу гап шу ерда колиб кетади .

  • @abdurahimrahimov3967
    @abdurahimrahimov3967 2 года назад +1

    Карор бор лекин хокимият ердам бермаяпти

  • @bekpolatov3725
    @bekpolatov3725 2 года назад +3

    Куч кувват булсин рахбаримизга

  • @user-un7ls7el6y
    @user-un7ls7el6y 2 года назад

    Пирездентимизга ката Рахмат ! ликен хокимларига налат айтиш кирак пирездентимизни карорларини бажаролмайди имтиезли уйларни пули куп бой одамларга биради Уйсиз уйга мухтож ногиронлар Яна ижорага яшяпти у карорларини пириздинтимиздан ташкари тикширадиган одам Кане?

  • @user-qy2cc7mk2c
    @user-qy2cc7mk2c 6 месяцев назад

    Асаломуалйкум бошмизнг тожи мен сизни узмнг отамдеб бламан отажон мен нукусдан уй олган эдим без планвий Уй олибкуйпман кейн Уни 15 милйонга узнг планига тушган одамга сотдм эндликда хечбиржойда уйм йок 2 та камтаминланган яни василикда 2 та болам бор шунга менга Уй берладми хозрда бердок казоговулда квартира да яшаяпман отажон менга Уй бойча йордам берсангиз отажон

  • @ranoabdukarimova5257
    @ranoabdukarimova5257 2 года назад +1

    Шунча қарорни ижроси нега таъминланмайди тушунмадим

  • @user-vg5yv6gv1v
    @user-vg5yv6gv1v 2 года назад +2

    Шавкат Мирзиеев сог саломат булинг.

  • @user-fr2ex6zl5f
    @user-fr2ex6zl5f 2 года назад

    Ишлайабман. Лекин ололмайабман. Кейинчалик. Оз мунчасини. Туларман. Йошим 35 да. САМАРКАНД. Дан. ПАйарик. Тумани. Фидокор махалласидан. Охунбобойив. Кишлогидан. Сизга бурожатим. Шул.

  • @sevarjuraeva1073
    @sevarjuraeva1073 Год назад

    Президент мир Омоновичга рахмат биздек ойлаларгаям Назар солсалар дегандим масалан мани хам уйти йук 23 ёшимда бева колганман бир кизим бор зурга укитдим лекин иш йук бекорчи уйда ман эса яшаш учун жойим йук лигидан четга келдим уй олш максадида лекин бу топганимга уй ололмаслигимга кузим йитди илтимос наманган поп гуримсарой янгичек махаласида яшайман ёрдам беринглар илтимос кизим депломи бор иш керак уй кераг онамни уйида Келин сигдирмаяпти илтимос хижолат киб уялиб шу йилгача айтолмадим энди жонимдан утиб кетди илтимосназар соласилар этибор беасизлар деган умедаман

  • @ulugbeksaidjonov9225
    @ulugbeksaidjonov9225 2 года назад +4

    Канча уй курилса шунча ривожланиш булади усталар иш блан таминланади

  • @user-tj3hs8rq4n
    @user-tj3hs8rq4n 2 года назад +1

    Умуман курилиш еох бусахам ушани хам сифати еох.Самарканда шахрига курилмастан тукилиб кетяапти.

  • @gaipbergennurlibaev7317
    @gaipbergennurlibaev7317 2 года назад +1

    Ассалому алекум мени сиздан бир илтиосим бор мен Кораколпогистон республикаси конликол туманидан Нурлыбаев Гайпберен мен 2021- йил 07-Апрель куни озимизни тумандаги Агробанк Филялига иккиламчи бозордан ипотека кредити бериладими деп сораганимда албатта берамиз деганига ишонип мен озимни номимдаги уйимни сотип хужжатларимни агро банкга топширганман 2021-йил апрел ойида мана шу пайтгача ола олмаяпман пул йок деп халигача бермаяпти мен ойлам ва болаларим билан хозир ижарама ижара сарсон болип йурипман менга йордам беринг илимос

  • @aziznarziyev7662
    @aziznarziyev7662 2 года назад +1

    Сог булинг Шавкатжон хакикий узбек йигити

  • @nurbekhamroyev6684
    @nurbekhamroyev6684 2 года назад

    Ассалому Алейкум Хурматли Призидентим менгаям янги уйлардан хадя килинг.Сурхондарёгаям келинг Норкулова Шохида Хамидовна 1983 йил тугилганман 2-ногирониман хеч кандай ёрдам намахалладан но хокимиятдан беришмайди.Ногиронларга шунчалар ёрдамизди куриб мен хам шаройитим огирлиги учун сиздан ёрдам сурашга мажбур булдим.Шунча сих ажратаётган субсседия кайси бойваччаларнинг киссасида юрибди.Каерлардадир ногиронлар кийналиб Уй жойсиз юришади,лекин бизга ажратилган пуллар кимлардидир эхтиёжини кондирмокда Хурматли Призидентим Шавкат Миромонивич Мирзиёев узингиз Сурхондарёга келиб биз ногиронлпрди хурсанд килиб кетинг.Илохим умриз узок булсин.

  • @user-po8xf8rb9i
    @user-po8xf8rb9i 2 года назад +2

    Качон. Халкни. Уй. Жой. Билан. Тамирлаяпсан. Халк. Уй из. Кийналиб. Юурибди. Ажираткан. Пуларгни. Хокимларни. Ееб. Юурибти. Пули. Халка.бер

  • @uzbekistan895
    @uzbekistan895 2 года назад +3

    Хоким, пракрор, вахоланки братанларга шаройит сокка ишлашга.

  • @realgirl729
    @realgirl729 2 года назад +3

    Кухня очдим савдо йук канака килиб уй оламан хурматли президент

  • @user-dn4sg6wp9w
    @user-dn4sg6wp9w 2 года назад

    ПРЕЗИДЕНТИМГА РАХМАТ

  • @Pro_stream
    @Pro_stream 2 года назад

    Ман Чирчик шахрида Турман уйларни факат уйи бор одамларга бойларга берилвоти улар еса квартирант койиб бойиб йотибди уйга мухтожлар еса олаолмиди ипотека кантролга олилар мутасади органлар бизга хам берсин Уй адолат Кани

  • @user-dr8vi9dr5z
    @user-dr8vi9dr5z 2 года назад +2

    Кибрайда жияним 1хона уйда 3та фарзанди билан яшайди чунки пули йук,кизи17еш,угли 14еш,8ешли кизи качон буларникида к

  • @user-fr2ex6zl5f
    @user-fr2ex6zl5f 2 года назад

    Салом. Хурматли. Шавкат Мирзиёев. Биринчи. Навбатда. Чизга. Соглик. Тилайман. Хурматли. Пиринздент. Менга ( менга ) уй керак. Булайабди. 4 та Фарзантим. Бор. Ушанга. Бир. Йордам. Килсангиз. Йахши. Буларди. Уй ололмайабман. Миромонивич. Кишлок. Шорайтидан. Булсахам. Буларди. Йошим 35 йошдаман. Лекин. Ололмайабман. Уй. Жой. 4. Фарзантимдан. Ориткизиб. САМАРКАНД. Данман. Пайарик. Туманидан Фидокор. Махалласи. Охунбобойев кишлогиданман.

  • @user-kf2tl8vc2y
    @user-kf2tl8vc2y 2 года назад +1

    Шундай килинг отажон сизни даврингизда халкингиз яйраб яшнасан уйлар арзонлашса халк уйларни сотиб олади илохим умрингиз узок булсин фарзандлар рохатини куринг отажон

  • @user-rz4dh2ur5p
    @user-rz4dh2ur5p 2 года назад +1

    Хатолар Куп лекин хаккингиз йук Темир дафтарлардагиларга биринчи уринда уй зарур илтимос омад ва бахт тилайман Омин Омин Омин

  • @polatjonpirmuhammedov5083
    @polatjonpirmuhammedov5083 2 года назад +3

    Uy joy masalasi doimo dolzarb bo'lib kelgan, prezidentimiz bunga e'tibor qaratgani juda yaxshi bo'libdi

  • @user-uf4vh2yi7k
    @user-uf4vh2yi7k 2 года назад +1

    Маблаг жойига етиб бориш учун Прокурагтурага топширилди! 😆 Прокуратура узи угрику,

  • @user-zy8gk9jh1f
    @user-zy8gk9jh1f 2 года назад +2

    Нукус сиди бир тексерип берсе екен бари отирик

  • @innamardonova8402
    @innamardonova8402 2 года назад +1

    Катта кон рахмат Юрт бошимиз иллохим сог ОМОН булсинлар дунё тургунча турсинлар

  • @guliyuldasheva3544
    @guliyuldasheva3544 2 года назад

    Прездентмиза рохмат олднлари четга гетиб ишлаб пулйигиб йиллаб ишлаб уй олшардла. 2016йилдан буян манам хурсандман узмиздаям ишлаб оламандап. Кима мурожат килсам,уй блан таминланаман.

  • @sjkfkdnsjakdkf1825
    @sjkfkdnsjakdkf1825 5 месяцев назад

    Хурматли периздинт уй жой бор 40 йилдан биен соглар уз вахтида тулайман турмуш уртогим вафотига 10 йил булди халигача кадастир хужатларини уз номимга расмилаштирганм йук сабаб хоким карори йук имиш нима келсам булади илтимос ердам биринг

  • @uktamigamberdiev8566
    @uktamigamberdiev8566 2 года назад

    4 болам бн ижарада яшайман 3 фарзандим вояга етди неча йилдан бери дакумент котариб югуриб юрибман призидет карор чикараверади лекин амалдорлар бажармайди факат таниш билиш олади кани кийналганларга уй жой хаммаси бекор

  • @user-vk7kh7ex6f
    @user-vk7kh7ex6f 2 года назад +3

    Давлат рахбари ишларига омад.

  • @NURI_2002
    @NURI_2002 2 года назад

    Рахмат сизга

  • @guliganiyva145
    @guliganiyva145 9 месяцев назад

    Avvalam bor qarorni chiqargan Prizedentimizga kotta rahmat lekin bu qarorligicha gapirilib qolib ketyabdi biz kambagalarni hali ham hechkim eshitmayabdi oddiy subsidiya kriditini ololmayabman oz yaka tartibdagi tadbirkorlikni boshlash un otanga bor enanga bor deyishayabdi uyniku koyovring olishni

  • @xojiakbaryoldoshev1042
    @xojiakbaryoldoshev1042 2 года назад +6

    YURT BOSHIMIZ UMRILARI UZOQ BOʻLSIN OLLOXIM OʻZI QOʻLASIN BORIZGA SHUKUR 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

  • @blaskstar9982
    @blaskstar9982 2 года назад +1

    Шавкат м судьялар халкни уйсиз колдирмокда бу судьларгв бирор чора курмасангиз булмаеди

  • @shaxnazisaeva7438
    @shaxnazisaeva7438 2 года назад

    Ассалому алайкум мухтарам призидентимизга мурожатим бор ман неччи йилдан бери ижарада яшаб келаман 5та фарзанд билан неччи марта ман мурожат килганман субсидия учун Натижа йук кандай йул тутай кийналиб кетяпман кулимда ёш бола ижаралар нархи хам арзон эмас хеч нимага еткиза олмаяпман ман каерга кандай мурожат билан чикай энди

  • @user-qn7nr5iu2e
    @user-qn7nr5iu2e 2 года назад

    Hurmatli prezidentimiz bizga Har xil sharoit yaratayapmiz katta raxmat uy joy olmoqchimiz oylik maoshimiz 1mln uy joy oldindan tolav 32 mln ko'p oyiga 3mln to'lash kk Nima qilib qanday qanaqa qilib uy joy olamiz va qaysi pulimizga yeb ichamiz kiyamiz xalqning axvoli juda pasttttt iltimos qq resp beruniyga

    • @user-qn7nr5iu2e
      @user-qn7nr5iu2e 2 года назад

      Beruniyga lutfan o'zingiz kelib koringggg

  • @user-rz4dh2ur5p
    @user-rz4dh2ur5p 2 года назад +2

    Хурматли президентимизни бекор сайламадик кошки мажлисдаги гаплар амалга ошса эди умр киска уйсиз бевалар Куп илтимос енгилликлар булсин сог булингиз Омин Омин Омин

  • @saodattimur6267
    @saodattimur6267 2 года назад

    Янги хает, ёлдош массивидаги йогоч уйлани урнига йенги Уй киб берила илтимос

  • @lutfiyatoxtayeva7034
    @lutfiyatoxtayeva7034 2 года назад

    Ман Тухтаева Лутфия Ман мани масалам шундан иборатки кайнонам кизлар Билан келишиб уйни кайнонамни номига уткизиб бермокчи экан бу хакида эрим хам билмайди Нима маслахат берасиз Эрим 1угил

  • @azizaabduraimova8527
    @azizaabduraimova8527 2 года назад

    Mexnatga layoqatsiz insonlarga xam uy joy berilsin iltimos

  • @Pro_stream
    @Pro_stream 2 года назад

    Шунча гап Гапирилди курилик бажарилишини

  • @minawarhonbashirova9443
    @minawarhonbashirova9443 2 года назад

    Ассалам Алейкум ва Рахматуллахи ва Баракатух Аллах Рози булсин Рахмат.Ман.Ташкент.шахар.яшовчи.фукора.18.йил.давомида.ижора.квартирада.ящийма.Бева.3нафар.фарзандим.бор.Каерга.мурожат.килишим.керак.?Манга.Хокимият.мазаля.ёрдам.бермади.

  • @ozodbeksoliyev8581
    @ozodbeksoliyev8581 2 года назад +1

    Qachon uyli bulamiz kvartirada yashash jonga tegdi kuchib yurishlar

  • @eshmurodovaasal5405
    @eshmurodovaasal5405 2 года назад

    мен хам ёлгиз онаман лекин тугри шахримизда уйлар куриляпти лекин уйларни нархи жуда киммат танищ билишлар пули борлар оляпти бу уйлардан биза ухшаган одамлар бу уйларлардан олиш учун неччи йил пул йигишим кери ми

  • @user-te4eq6sj1f
    @user-te4eq6sj1f 6 месяцев назад

    Грин карта буйича хам самаркантда 23.й.да одамларни хона вайрон килди. Пилимизни ололмаймиз Нима килиш к.к.

  • @numarov1548
    @numarov1548 2 года назад

    Кам таминланган оилада 3000 доллари буса
    У миллионерку
    Адолат йук
    Хамма уйларни бойлар сотиб олиб сотишяпти
    ШУНИ ЯХШИЛАБ УКИБ ТУШУНВОЛИЛАР
    КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАДА 100$ДОЛЛАРИЯМ ЙУК

  • @user-ok1ue8ki6z
    @user-ok1ue8ki6z 2 месяца назад

    Бу куриляткан уйлани ким олади.поизли болса.олмаш керек шундагина охири уй олилар деб ялинади.

  • @user-zy8gk9jh1f
    @user-zy8gk9jh1f 2 года назад +2

    Акшаны кайтарып алайын десек салган акшаны кайтып алайын десе толык кайтарылмайтын екен салган акша

  • @suhrobabdusamatov1487
    @suhrobabdusamatov1487 2 года назад +1

    Менинг фкримча Уз уй жой курилишига давлатнинг Маблаги кетган эмас сабаби квартира сотиб олганлар пулидан курилмокда.Согирлар ва етимларга бепул берилиши керак.Илгари хар бир тошкилот ишчи ходимларга бепул уй жой берар эди

  • @ozodbeksoliyev8581
    @ozodbeksoliyev8581 2 года назад

    Harbiylarga ham uy berilsin uylarimiz yuk

  • @javohirnurmuhammadov3553
    @javohirnurmuhammadov3553 2 года назад

    Нега пул булса керакли инсонларга ажратилмайди масулларни жазолаш керак шундок куйиб куйса кейинги йил хам шундай холат.

  • @muslimashurov8213
    @muslimashurov8213 2 года назад +8

    Терпение и труд горы перетрут спасибо большое Вам уважаемый мой Президент Ш. М. Мирзиёев

  • @user-mw7cm2zo5e
    @user-mw7cm2zo5e 2 года назад +1

    Халк латипалари

  • @feruznosirov2411
    @feruznosirov2411 2 года назад +1

    Шунча куриляпти халка фойдаси йук чунки узлари булиб оляпти мана кимга пул беряпсиз шу пулни одий халка беринг узи уй куриб олади узи учун

  • @user-kw9pg9tt9w
    @user-kw9pg9tt9w 10 месяцев назад

    Мен Акбарова мукаддасхон Уй жой буйча прзетимиз Шавка Мирзаевга мурожатим бор узим Андижон облст Хоноб шахарида яшайман 2019йилдан бери бита кизим Билан ижарада яшаб келмокдаман узим ободонлаштиришда ишлайман 2005йилдан бери Уй жойим йук ойлигим келмаябди Уй олгани субсидага дакимет килсам уйга рад жавоби келди илтимосим менга уйга йордам беришизи сурайман

  • @azizajumayeva5443
    @azizajumayeva5443 2 года назад

    Кайнонам уйдан чик санга үй йук деб можора кивоти эрми синглси уйни бушат булмаса ажраш деб кунми бермябди ман аёл бошм билан кайрга бори кучага колябманми танами сотими тиланчилк килми бошка чорам колмиябди кани үй жой бераман деб катта гапрасмз йу хечкм ёрдам бермябди манга