017 Isro surasi (2014)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 14 дек 2024

Комментарии • 8

  • @abdulbositqoriuz
    @abdulbositqoriuz  4 года назад +6

    *Исро сураси, (سورة الإسراء - Исро кечаси, тунги сайр)*
    _Маккада нозил бўлган. 111 оятдан иборат._
    Сураи кариманинг «Исро» деган номи унинг биричи оятидаги «Асро» («кечаси юргизди») сўзидан олинган. Араб тилида «исро» сўзи - «кечаси юргизиш» деган маънони англатади. Бу сураи каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи Мукаррамадан Қуддуси Шарифга кечанинг бир қисмида юргизиб олиб боргани ҳақида сўз юритилган.
    Сураи кариманинг иккинчи номи «Бану Исроил»дир. Сураи каримада Бану Исроил қавми ҳақида сўз кетгани боис, у ушбу ном билан ҳам номланиб қолган.
    Исро сураси Ислом даъвати тарихидаги энг машаққатли ва оғир дамларда нозил бўлди. Бу даврга келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларидаги оз сонли мусулмонларга нисбатан мушрикларнинг озорлари, қийноқлари кучайган, уларни Аллоҳнинг динидан қайтариш йўлидаги чиранишлари ҳаддидан ошган эди. Мусулмонлар учун ғоятда қийин бир ҳолат пайдо бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган шахслар - амакилари Абу Толиб ва Ҳадижа онамиз ҳам вафот этганлар. Ана шундай мудҳиш бир пайтда Исро ва Меърож ҳодисаси бўлиб ўтди. Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи Мукаррамадан кечаси бир зумда Байтул Мақдисга олиб борди ва у ердан меърожга олиб чиқди. Бу эса ана шундай оғир бир пайтда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар учун катта тасалли эди. Ноумидлик кайфиятини сўндириб, умид учқунларини аланга олдириш эди. Сураи кариманинг асосий оқими ана шу услубда давом этади.
    Айни чоғда, Исро воқеаси кишилар иймонини синашнинг омили ҳам эди. Ҳар бир нарсага моддий мўъжиза талаб қилиб турган мушрикларга бу воқеа ортиқча гап-сўзлар учун яна бир қулай фурсат бўлса, мўмин-мусулмонман, деб юрганларнинг эса иймонлари қанчалик мустаҳкам эканини синаш учун бу сураи карима зўр омил бўлди.
    Шунингдек, Исро сураси Маккада нозил бўлган бошқа маккий суралар каби, ақийда масаласига, Ислом динининг аслларига - ваҳдоният, пайғамбарлик ва ўлгандан кейин қайта тирилиш ақийдаси каби нарсаларга алоҳида эътибор беради. Бу масалаларни муолажа қилишда Исро сурасининг бошқа суралардан фарқи шуки, бу ерда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахслари алоҳида аҳамият билан кўрсатилади ҳамда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ томонидан берилган мўъжизалар, ҳужжат-далиллар зоҳир қилинади.

  • @SaodatXushnazarova-uo3fm
    @SaodatXushnazarova-uo3fm Год назад +2

    Allohim ikki dunyo rozi bolsin!

  • @shermatovs
    @shermatovs Год назад +1

    MashaAlloh

  • @abdurahimabdugaforov7822
    @abdurahimabdugaforov7822 4 года назад +3

    Абдулбосит қори акадан Аллоҳ рози бўсин!

  • @БахтиерХамидовХамидов

    Mashalloh Mashalloh Mashalloh !!! uz

  • @adhamsultonov1210
    @adhamsultonov1210 3 года назад +2

    Alloh rozi bo'lsin qori aka !!!

  • @HayotjonBaxtiyorov
    @HayotjonBaxtiyorov Месяц назад

    MashaAllah