*Тоҳо сураси, (سورة طه - То ҳо)* _Маккада нозил бўлган. 135 оятдан иборат._ Ибн Аббос ва Жобир ибн Зайд розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, бу сураи карима Марям сурасидан кейин нозил бўлган. Демак, улар Ислом даъватининг пайдар-пай босқичларида нозил бўлган экан, шунга кўра, сиёқлари ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиши, яқин мавзуларни муолажа қилиши турган гап. Сураи кариманинг биринчи лафзи ўзига ном бўлиб қолган. «Тоҳо» лафзи ҳақида уламоларимиз турлича фикр айтадилар. Баъзилари «Тоҳо» - ҳижо (алифбо) ҳарфларидан бири, ундан нима мурод қилинганини Аллоҳнинг Ўзи билади, десалар, бошқалари «Тоҳо» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан биридир, дейдилар. Яна бирлари эса «Тоҳо» - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари, дейишади. Яна бир қисм уламолар борки, улар «Тоҳо» сўзини «Эй киши!» дегани деб ҳам тушунтирадилар. Шундан келиб чиқиб, биз «Тоҳо» лафзидан нима мурод қилинганини Аллоҳнинг Ўзи билади, деймиз. Сура Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиш билан бошланади ва Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, ақийда, мўминлик сифатлари ва ахлоқлари ҳақида баҳс юритади. Суранинг бош мақсади тавҳид, пайғамбарлик ва қайта тирилиб, маҳшарга тўпланиш каби диний асосларни кишилар қалбига ўрнатишдир.
*Тоҳо сураси, (سورة طه - То ҳо)*
_Маккада нозил бўлган. 135 оятдан иборат._
Ибн Аббос ва Жобир ибн Зайд розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, бу сураи карима Марям сурасидан кейин нозил бўлган. Демак, улар Ислом даъватининг пайдар-пай босқичларида нозил бўлган экан, шунга кўра, сиёқлари ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиши, яқин мавзуларни муолажа қилиши турган гап. Сураи кариманинг биринчи лафзи ўзига ном бўлиб қолган.
«Тоҳо» лафзи ҳақида уламоларимиз турлича фикр айтадилар. Баъзилари «Тоҳо» - ҳижо (алифбо) ҳарфларидан бири, ундан нима мурод қилинганини Аллоҳнинг Ўзи билади, десалар, бошқалари «Тоҳо» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан биридир, дейдилар. Яна бирлари эса «Тоҳо» - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари, дейишади. Яна бир қисм уламолар борки, улар «Тоҳо» сўзини «Эй киши!» дегани деб ҳам тушунтирадилар.
Шундан келиб чиқиб, биз «Тоҳо» лафзидан нима мурод қилинганини Аллоҳнинг Ўзи билади, деймиз.
Сура Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиш билан бошланади ва Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, ақийда, мўминлик сифатлари ва ахлоқлари ҳақида баҳс юритади. Суранинг бош мақсади тавҳид, пайғамбарлик ва қайта тирилиб, маҳшарга тўпланиш каби диний асосларни кишилар қалбига ўрнатишдир.
Абдулбосит қори акадан Аллоҳ рози бўсин!
Olloh rozi boʻlsin.
Bizlarga ham zurriyotkarimizga ham Ollohim nasib etsin.
Juda xavas qildim va niyyat qildim.
Alloh rozi bòsin
Ассалому алейкум Аллох рози булсин илмингиз зиёда булсин илмингиздан бизга хам юктирсин илохим умрингиз узок булсин
Rahmat
Рахмат!