Размер видео: 1280 X 720853 X 480640 X 360
Показать панель управления
Автовоспроизведение
Автоповтор
Дунедаги энг бахтли инсонлар
😢😢😢😢😢😢ОНАЖОН Онажон қолмади кучим курашгаСиновлар бошимга кетма кет келдиОнажон ҳижратга отландим манаСабрим қолмади қийноқлар енгдиЁдимда онажон айтган сўзингизОллоҳ яхши кўрар сабр қилганниОлимдан олдин гапирма боламОмилар билмайди олим билганниОлимлар онажон сукут сақладиЗолим раҳбарлар айтди бор гапниШарт қўйди мўминга золим ҳукуматҚайси тарафдасиз белгиланг сафниОнажон қолмади олимлар юртдаҚамалди, ҳижратда, кетди, отилдиҚолгани онажон хоинлик қилибЗолимга таъзимда мулкка сотилдиЮртда бўлмоқда хилма-хил ишларОлимлар ўлганга ўхшайди онаИмомлар аёлни ҳижобин ечсаМуллалар туришар сўзидан тонаАйтгансиз онажон мусулмон мўминЖаннатни қалбига юради жойлаб Билмадим онажон бизга не бўлдиОдамлар юришар бир бирин пойлабСиз айтган олимлар қолмади онаОдамлар етаклар олим қабригаИзладим топмадим тирик олимниҒам чеккан юракдан Уммат дардигаҚолмади мўминга тинчлик бу юртдаХавф келар онажон имон ишигаКурашга қайта куч тўпламоқ учунҲижратдир омонлик мўмин кишига
😢😢😢😢😢ИККИЮЗЛАМАЧИ ДУНЁВойдод украиннинг бурни қонади,Қизчасин оёғин тикан тилибди!Дунёнинг юраги унга "ёнади",Фаластинлик ўлса нима қилибди?Россия агрессор, фитнага мойил,Украина ўзин мазлум билибди?Нима? Бомба отди золим Исроил?Фаластинлик ўлса нима қилибди?Киевда айбсизлар қиляпти қазо,Дунё улар оҳин кўзга илибди.Қанақа Фаластин, қанақа Ғазо?Фаластинлик ўлса нима қилибди?Ҳар куни тинмайди ойнаи жаҳон:Харков кўчасига мурда тўлибди.Аммо битта сўз дер қилингач пайҳон,Фаластинлик ўлса нима қилибди?Проваслав бирла католик соқов, Қачонки десалар: Мўмин ўлибди. Америка бўлмас Исроилга ғов, Фаластинлик ўлса нима қилибди? Франция- сукутда, Британия-жим, Росиянинг афти ғижимдан-ғижим. Олмон дер: яҳудга етмайди кучим, Фаластинлик ўлса нима қилибди? Не ғавғо тўкилса арабнинг қони, Дунё дер: Биз жиммиз, сўлса-сўлибди.Бизга азизроқдир украин жони,Фаластинлик ўлса нима қилибди?@A_meshayan23:52-07.08.2022Абдураҳмон Мешаян
Дунедаги энг бахтли инсонлар
😢😢😢😢😢😢ОНАЖОН
Онажон қолмади кучим курашга
Синовлар бошимга кетма кет келди
Онажон ҳижратга отландим мана
Сабрим қолмади қийноқлар енгди
Ёдимда онажон айтган сўзингиз
Оллоҳ яхши кўрар сабр қилганни
Олимдан олдин гапирма болам
Омилар билмайди олим билганни
Олимлар онажон сукут сақлади
Золим раҳбарлар айтди бор гапни
Шарт қўйди мўминга золим ҳукумат
Қайси тарафдасиз белгиланг сафни
Онажон қолмади олимлар юртда
Қамалди, ҳижратда, кетди, отилди
Қолгани онажон хоинлик қилиб
Золимга таъзимда мулкка сотилди
Юртда бўлмоқда хилма-хил ишлар
Олимлар ўлганга ўхшайди она
Имомлар аёлни ҳижобин ечса
Муллалар туришар сўзидан тона
Айтгансиз онажон мусулмон мўмин
Жаннатни қалбига юради жойлаб
Билмадим онажон бизга не бўлди
Одамлар юришар бир бирин пойлаб
Сиз айтган олимлар қолмади она
Одамлар етаклар олим қабрига
Изладим топмадим тирик олимни
Ғам чеккан юракдан Уммат дардига
Қолмади мўминга тинчлик бу юртда
Хавф келар онажон имон ишига
Курашга қайта куч тўпламоқ учун
Ҳижратдир омонлик мўмин кишига
😢😢😢😢😢ИККИЮЗЛАМАЧИ ДУНЁ
Войдод украиннинг бурни қонади,
Қизчасин оёғин тикан тилибди!
Дунёнинг юраги унга "ёнади",
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
Россия агрессор, фитнага мойил,
Украина ўзин мазлум билибди?
Нима? Бомба отди золим Исроил?
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
Киевда айбсизлар қиляпти қазо,
Дунё улар оҳин кўзга илибди.
Қанақа Фаластин, қанақа Ғазо?
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
Ҳар куни тинмайди ойнаи жаҳон:
Харков кўчасига мурда тўлибди.
Аммо битта сўз дер қилингач пайҳон,
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
Проваслав бирла католик соқов,
Қачонки десалар: Мўмин ўлибди.
Америка бўлмас Исроилга ғов,
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
Франция- сукутда, Британия-жим,
Росиянинг афти ғижимдан-ғижим.
Олмон дер: яҳудга етмайди кучим,
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
Не ғавғо тўкилса арабнинг қони,
Дунё дер: Биз жиммиз, сўлса-сўлибди.
Бизга азизроқдир украин жони,
Фаластинлик ўлса нима қилибди?
@A_meshayan
23:52-07.08.2022
Абдураҳмон Мешаян