Термиз шаҳридаги Султон Саодат мажмуаси тарихи | Ko'hna manzillar

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 10 ноя 2021
  • "Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Термиз шаҳри яқинида жойлашган Султон Саодат мажмуаси Термиз саййидлари хонадонининг Х-ХVII асрлар давомида қурилган мақбараларидан иборат бўлган ўзига хос меъморий обидадир. Султон Саодат сўзи араб тилидан таржима қилинганда - «бахтлилар султони» демакдир. Термиз саййидларининг етакчилари - нақиблари асрлар давомида “Султон Садот” - саййидлар султони унвони билан шарафланган. Иккала атама бир-бирига ўриндош сифатида фойдаланилган, арабча “Баб ас-садат мадан ас-саодат; хубб ас-садат мифтах ас-саодат”, яъни “саййидлар эшиги, бахт конидир; саййидларга муҳаббат бахт калитидир” калимаси кенг ишлатилган.
    Мақбаранинг дастлабки қисми олимларнинг фикрига кўра, Сомонийлар даврида қурилган. Аввало, мажмуанинг жануби-ғарб томонида жойлашган иккита мақбара барпо этилган бўлиб, уларда қадимий қабрлар жойлашган. Ушбу иккала мақбарани баланд пештоқли айвон билан бирлаштирган усти гумбазли оралиқ майдон масжид вазифасини ўтаган. Мақбаралар ҳашаматли бўлиб, унда пишган ғиштлар қўлланган ва турли услубий нақшлар билан зийнатланган. Айниқса Темурийлар даврида Султон Саодот мажмуасида катта хажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.
    Мажмуадаги илк қабрда Термиз саййидлари хонадонининг асосчиси Ҳасан ал-Амирнинг ҳоки ётибди. Унинг Ислом дунёсида эътироф этилган шажараси Ҳазрат Пайғамбаримизга (САВ) бориб тақалади. Нақл қилинишича, Ҳазрат Алининг Биби Фотимадан туғилган ўғли Ҳусайн сўнгги сосоний шоҳи Йаздигарднинг қизига уйланади. Уларнинг фарзанди Алидан Ҳусайн ал-Асқар, ундан Убайдуллоҳ дунёга келади. Убайдуллоҳнинг фарзанди Жаъфар ал-Ҳужжат Мадина шаҳрининг ҳокими бўлганлиги ривоят қилинади. Жаъфар ал-Ҳужжатдан Амир Ҳусайн, ундан эса Ҳасан ал-Амир туғилади. У милодий 850 йили яқинлари билан Самарқандга келади. У ерда ўн бир йил яшаб кейин Балхга ўтади. Тахминан 865 йилда Термизга келади ва шу ерда бутунлай ўрнашиб қолади.
    Сомонийлар давридан Термиз саййидлари худовандзода фахрий унвонига сазовор бўлишган. Айнан шу маънода, лекин бошқа кўринишда Темурийлар даври манбаларида Термиз саййидлари “хонзода”, ХV асрнинг иккинчи ярмидан эса “мирзо” унвонлари билан шарафланганлар. Шунингдек, улар ўзларининг исми-шарифларидан ташқари Мусавий, Алавий ва бошқа кўплаб куниялар ва унвонлар билан номланганлар.
    Термиз саййидлари хонадонининг вакиллари салоҳияти бутун ислом дунёсида эъзозланиб келинди, улар асрлар давомида жамият ҳаётида етакчилик қилганлар. Саййидлар сулоласига мансуб бўлиш ўз даврининг ижтимоий-сиёсий, мафкуравий ва илмий жараёнларида фаол иштирок этишни талаб этган. Жумладан, Термиз саййидларининг еттинчи нақиби Мажидиддин Али ибн Жаъфар Мусавий XII асрнинг биринчи ярмида Салжуқийлар давлатининг етакчи дин пешволаридан бири бўлиш билан бирга, олимлар ҳомийси сифатида танилади ва Термизда расадхона қурдиради. Термиздан етишиб чиққан энг машҳур шоир Адиб Собир Термизий Мажидиддин Али ибн Жаъфарнинг ҳомийлигида ижод қилган. Муҳаммад Хоразмшоҳ 1212 йилда уламо ва имомларини йиғиб, Аббосийларни халифаликдан маҳрум қилади ва вазири, Термиз саййидларидан бўлган Аъло ал-Мулкни халифа деб эълон қилади. Саййидлар мўғуллар босқинидан кейин ҳам мавқеларини йўқотмай, вайрон бўлган Термиз марказини Султон Саодат мажмуаси ҳудудига кўчиришади. Термиз саййидларидан етишиб чиққан машҳур аллома Саййид Бурҳониддин Термизий(1275-1342) 1231 йилгача шаҳар аҳлига етакчилик қилган, кейинчалик Кичик Осиёга, Конияга кўчиб кетиб, Жалолиддин Румийнинг устози бўлган. Саййид Бурҳониддин Термизийнинг Туркиянинг Қайсария шаҳрида қад кўтарган мақбараси асрлар давомида зиёратгоҳ бўлиб келади. Хонадоннинг яна бир етакчиси Худованзода Абу-л Макарим Аъло ал-Мулк - “Амир аш-Шахид”(1292-1344) Термиз ҳокими бўлиб, муғулларга қарши мустақиллик курашида фаол иштирок этган. Унинг ўғиллари ва жиянлари манбаларга кўра Амир Темур ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этишади. Нашр этилган шажаралардан бирига кўра Амир Темурнинг илк умр йўлдоши Хонзода Олий-Насаб бўлган. Термиз саййидларининг шажарасига кўра Аъло ал-Мулкнинг эса шундай исмли жияни ва қизи бўлган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Амир Темур саййидлар билан оилавий алоқада бўлган. Мазкур воқелик тарих давомида ўз исботини топади: кўплаб Темурийлар саййидлар билан никоҳлар воситасида қариндошчилик ришталарини боғлаганлар. Ўзаро никоҳлар натижасида Темурийлар ва саййидлар хонадони чамбарчас боғланиб кетганлар.
    Амир Темур ўзининг авлодларига саййидларни азиз тутишни васият қилиб кетган. Темурийлар бу васиятга содиқ бўлиб Самарқандда Шоҳи Зиндада Термиз саййидларининг вакилларини дафн этган бўлсалар, Шаҳрисабзда Улуғбек томонидан 1437 йилда барпо этилган, асли номи “Авлоди муборак” бўлган - Гумбази Саййидон мақбараси Термиз саййидларининг даҳмасига айланган. “Султон Содот” Абул Маолий 1459 йилда вафот этган ва Гумбази Саййидонда дафн этилади. Саййиднинг қабритошида Термиз саййидларинииг шажараси келтирилган.

Комментарии • 3

  • @JasurErgashev-lh8hk
    @JasurErgashev-lh8hk 11 месяцев назад +1

    Hasan Al Amir

  • @jumanazarturobov6182
    @jumanazarturobov6182 Год назад

    Кокилдор ота хакида хам малумот берсангиз олдиндан размат

  • @SherzodAxmedov-ti9ge
    @SherzodAxmedov-ti9ge 10 месяцев назад

    Shu joydagi gorni kumib yuborib xato qildi quruvchilar gordagi xazinani mendan bowqa hichkim bilmaydi qancha tilla bor ex