Iso alayhissalom - Afzal Rafiqov

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 29 мар 2021
  • Исо Масиҳ алайҳиссалом ва онаси Марям бинти Имрон қиссаси Қуръони каримнинг турли сураларида келтирилган. Яъни, Маккада ҳам, Мадинада ҳам нозил бўлган сураларда Исо алайҳиссалом ҳақида маълумотлар бор.
    Марям бинти Имроннинг исми Қуръони каримда 34 марта, ўғли Исо алайҳиссаломнинг исми эса 25 марта такрорланган. Шунингдек, “Маборак” маъносини англатувчи Исо алайҳиссаломнинг шарафли лақаби бўлган “Масиҳ” сўзи 11 марта зикр қилинган.
    Исо алайҳиссалом Фаластин диѐридаги Қуддус шаҳрининг муборак ерларида туғилиб вояга етган.
    Марям бинти Имрон фазилатлари ҳақида қуйидаги ривоят нақл қилинган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ерга тўртта чизиқ чиздилар. Кейин: “Бу нима, биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчироқдир”, дейишди. Шунда у зот: “Жаннат аҳлидан
    391
    бўлган аѐлларнинг энг афзали тўрт нафардир: Хадижа бинти Хувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Осиѐ бинти Мазоҳим (фиръавннинг хотини) ва Марям бинти Имрондир”, дедилар”.
    Исо алайҳиссалом фазилатлари ҳақида ҳам ҳадислар кўп. Жумладан, “Саҳиҳайн”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом: “Туғиладиган ҳар бир болага шайтон тегади (зиѐн етказади). Шайтоннинг тегиши сабаб чақалоқ бақириб йиғлайди. Магар Ибн Марям ва унинг онаси бундан мустасно эди”, деганлар.
    Яна Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Мен дунѐда ҳам, охиратда ҳам одамлар ичида Исога энг ҳақли кишиман”, деганлар. Шунда одамлар: “Қандай қилиб, ѐ Расулуллоҳ?” деб сўрашди. У зот: “Пайғамбарлар бир отадан тарқалганлар. Уларнинг оналари бошқа-бошқа. Аммо динлари бир. Мен билан (Исо) орасида биронта пайғамбар йўқ”, дедилар” (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Исо алайҳиссалом ўғрилик қилаѐтган бир кишини кўриб қолди ва унга: “Ўғрилик қилдингми?” деди. Ўша киши: “Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, ундай эмас”, деди. Шунда Исо алайҳиссалом: “Сен Аллоҳга имон келтирдинг, аммо мени алдадинг”, деди” (Муслим ривоят қилган). Аллоҳ таоло айтади:
    “Албатта Аллоҳ Одам ва Нуҳни ҳамда Иброҳим хонадонини ва Имрон хонадонини бутун оламлар устида (пайғамбарлик учун) танлаб олди. Уларнинг бирлари бировларига зурриѐт (эдилар). Аллоҳ Эшитувчи, Билувчидир. (Эй Муҳаммад,) Имроннинг хотини: “Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунѐ ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас, (бу назримни Ўз даргоҳингда) қабул айла! Албатта Сен Эшитувчи, Билувчисан”, деганини эсланг! Кўзи ѐригач эса, бундай деди: “Парвардигор, мен қиз туғдим”. - Ҳолбуки, Аллоҳ унинг нима туққанини Билувчироқдир ва (ҳар қандай) ўғил бу қиз каби эмас. - “Ва мен унга Марям деб исм қўйдим. Мен бу қизга ва унинг зурриѐтига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг (ѐмонлигидан) паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан”. Бас, Парвардигори уни (яъни, Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариѐни кафил қилди. Ҳар қачон Закариѐ (Марямнинг) олдига - ҳужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насиба кўрди. У: “Эй Марям, бу нарсалар сенга қаѐқдан келди?” деб сўраганида, (Марям) жавоб қилди: “Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ беради” (Оли Имрон сураси, 33-37-оятлар).
  • КиноКино

Комментарии • 1

  • @user-ib1is9qu1n
    @user-ib1is9qu1n 27 дней назад +1

    Ла илаха Иллаллох Исо абдуллохи ва расулуху