Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили. 18 май 2023 йил | Menimcha
HTML-код
- Опубликовано: 17 май 2024
- "Менимча" кўрсатуви.
"Ўзбекистон 24" телеканали
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.
Davlat rahbarini har bitta sohani rivojlantirish uchun harakat qilayotgani, kinochilar bilan uchrashib ularga qanday imkoniyatlar yaratib berish kerakligini so'rab suhbat quganlarini o'zi katta gap. Chunki har bitta sohada kamchilik va muammolar bo'ladi. Ularni davlat rahbari tomonidan hal etilishi odamlarga o'z kasbida yanada fidoiylik bilan mehnat qilishlariga motivatsa beradi
Халк ишларингизни ривожи учун дуода
Xalqimiz manfaati yo'lida qiladigan tashabbuslarini qo'llab quvvatliman
Ботир Зокировга раҳмат миллатимиз довруғини дунёга машҳур қила олган "Кўк жигули" қўшиғи учун.
O'zbekcha gapir kiming bo'lsa ham
O’zbekiston hali zo’r davlat bo’ladi man ishonaman. Asta-sekin iziga tushyapti tizim.
УЗБЕКИСТОН ОСИЙО ЙУЛБАРС БУЛИШИ УЧУН ПОРАХУРЛАРНИ ЙУК КИЛИШ КЕРАК.. ЯНГИ УЗБЕКИСТОН МУКАСИГА КЕТГАН КАРУПСИЯГА ПОРАХУРЛИК 1 УРИНГАН ТУРГАН ДАВЛАТ КУ..
Xalqimiz bilan duodamiz Alloh o'zi doimo Prezidentimizni qo'llab-qo'vvatlasin.
Charchamang, janob Prezident!
Ассалому алейкум👍👍👍 к,иск,а ва лунда АЖОЙИБ
Сог булсинлар, Аллох панохида асрасин
Катта ишлар олиб борилмокда❤
Prezidentimizga Alloh o'zi madadkor bo'lsin.