500 ёшни қаршилаган Бухоронинг Мир Араб мадрасасигасаёҳат | Sayohatnoma

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 6 сен 2024
  • "Саёҳатнома" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Мир Араб мадрасаси - Бухородаги Минораи калоннинг қаршисида жойлашган меъморий ёдгорлик.
    Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси шаҳар марказида, аниқроқ қилиб айтилса, қадимий Шаҳристонда жойлашган бўлиб, икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томондадир. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда 114 та хона бор. Мадрасанинг ички қисми ҳам ажойиб тарзда лойиҳалаштирилган. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажратиб туради.
    Мадраса биносини милодий 1530-1536 (ҳижрий 936-942) йиллари шайх Мир Араб қурдирган. Халқ орасида “Мир Араб” номи билан машҳур бўлган бу олимнинг асл исми Саййид Абдуллоҳ Яманийдир. У йигирма икки ёшида илм излаб Самарқандга келади ва Хожа Аҳрор Валийга шогирд тушади. Хожа Аҳрор Валий вафотидан сўнг унинг ўғли Муҳаммад Бакр Саййид Абдуллоҳни Бухоро амири Убайдуллоҳхон билан таништиради. Тез орада у илм-маърифати билан эл орасида танилади, ҳурмат қозонади.
    Туркистоннинг Саброн (Саврон)ида 2 кориз (ер ости ариғи) қаздирган, сув чиқарган, қалъа бино етиб, Шофиркон, Вобкент, Ғиждувонда кўп жойларни обод қилган (Шофирконда Мир Араб қалъаси сақланган).
    У нақшбандия тариқатининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Мадраса қурилишини ниҳоясига етказа олмаган, 1536 йил бошида Мир Араб вафот этган ва унинг васиятига кўра куёви Шайх Закариё қурилишни охирига етказган.
    Хаттот Мирали Фатҳободий-Бухорий ушбу форсий қитъани Мадраса дарвозасига ёзган:
    "Мир Араб фахри Ажам онки кард - Мадрасаи олии бас бул ажаб. Бул ажаб он аст ки тарихи у: Мадрасаи олии Мир Араб".
    Мадраса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида бўлиб, шўролар даврида диний ўқув юрти фаолияти вақтинча тўхтатилган, 1945 йилда яна тикланган. Ўқув муддати 4 йил ўқув юрти кундузги бўлимига 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган ўрта ва тўлиқсиз ўрта маълумотли кишилар қабул қилинади. Диний фанлар ҳамда умумтаълим фанлари ўқитилади. Талабаларга араб, инглиз, рус ва форс тиллари ҳам ўргатилади. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилади.

Комментарии • 8

  • @durmanon7384
    @durmanon7384 2 года назад +2

    Бухорони согиндим

  • @user-ez7fg7tr2m
    @user-ez7fg7tr2m 29 дней назад +1

    Хозир хам ушбу Мадрасада илм бериляптими, у́киш нархи канча йиллик ту́лови

  • @user-yq6sq2yk6d
    @user-yq6sq2yk6d Год назад

    Куронхонлар Хар Бир уйга биркун булсан 114кунтунда каба бошнг Устига келади 114кунтун борми юраклар куронхонлар бухоро бу бухоро Нур рахат бухоро исломи куват бухоро

  • @brav1056
    @brav1056 Год назад

    Мустабид совет даври сохта тарихни барпо килиб жуда куп сохта тарихчиларни шакиллантирди. Айнан бу Чингиз-хон хакида номаъкул тарихни айтиб утган акамиз уша тарихчилар жумласидан экан. Сабаб Чингиз-хон айнан уша даврдаги Ислом тараккиётини яксон килиш учун йулланган. Ушбу минораи калонни узига стратегик жихатдан фойдали булгани учун яксон килмаган ва бошка иншоатларни хам уз мулки яъни трофея сифатида тегмаган. Ундан ташкари у узини вайрончилик юришини давом эттириб магриб давлатларини истолосини давом эттирган. Орадан бир ярим аср утиб бобомиз Амир Темур мугил истелочиларига карши уттиз йилдан ортик уруш килиб юртимизни озод килган. Бобомиз хеч качон Чингиз-хон ва умуман мугилларни баъзи бир яхшиликлари хакида гапирмаганлар.

  • @user-yq6sq2yk6d
    @user-yq6sq2yk6d Год назад

    114уйбор мирарабда хечким зарар бера олмади курон сураси хурмати 114уй куриган мирарабда

  • @user-yq6sq2yk6d
    @user-yq6sq2yk6d Год назад

    114уй Хар Бир суран хурмати бил купи алхам уйкайси билишмади

  • @user-yq6sq2yk6d
    @user-yq6sq2yk6d Год назад

    Курон сураси114 уй курондур

  • @user-yq6sq2yk6d
    @user-yq6sq2yk6d Год назад

    Ерсаеорасида Нур тушаркан бухоро Ердан Нур чикаркан