Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди | Buyuk yurt allomalari

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 24 ноя 2021
  • "Буюк юрт алломалари" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Алишер Навоий (1441-1501) - буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган. Ғарбда чиғатой адабиёти ҳисобланмиш ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаcи. Умуман олганда, бутун туркий халқлари орасида у каби йирик шахс йўқдир.
    Навоий ёшлигидан Хуросоннинг (Трансоксания) бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро билан (1469-1506) дўст бўлган. 10-12 ёшидан шеърлар ёзишни бошлаган. Навоийнинг замондоши бўлмиш тарихчи Хондамир (1473(76) -1534) қолдирган маълумотларга кўра, машҳур ўзбек шоири Лутфий (1369-1465) қариган чоғларида болакай Навоий билан кўришади ва унинг шеърий иқтидорини юқори баҳолайди.
    Ҳаёти давомида Навоий мусулмон Шарқининг турли мамлакатларида бўлади, ўз даврининг таниқли шахслари билан кўришади. Ўзининг шеърий маҳоратини оширади. 1464-1465 йиллар Навоий ижодининг шинавандалари унинг илк шеърий тўпламини (девонлари) тайёрлашади. Бундан кўриниб турибдики, ўша даврлардаёқ Навоий машҳур шоир бўлиб улгурган. 1469 йилгача темурийлар ўртасидаги ўзаро ички низолар туфайли Навоий ўзининг она шаҳри Ҳиротдан узоқда яшашга мажбур бўлган.
    1469 йил темурий Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллайди ва Хуросон ҳукмдори бўлади. Шу вақтдан эътиборан, Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади. У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Шу йили Хуросон ҳукмдори Навоийни давлат муҳрдори этиб тайинлайди, 1472 йил вазир бўлади. Эгаллаган мансаби орқали у мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатади. Катта мулк эгасига айланади.
    1480 йил Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда ўз ҳисобидан бир нечта мадраса, 40 та работ (йўловчилар учун бекат), 17 та масжид, 10 та сўфийлар тураржойи (хонақоҳ), 9 та ҳаммом, 9 та кўприк ва бошқаларни қурдиради. Бироқ, сарой амалдорларига Навоийнинг бу каби фаолияти ёқмайди ва турли фитналар орқали Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини бузишади.

Комментарии • 5

  • @user-bk9mi6xi6f
    @user-bk9mi6xi6f 2 года назад +2

    Жуда хам чиройли фикрлар айтилган

    • @elton4495
      @elton4495 2 года назад +1

      Хазрат Алишер Навоий ,,Лисон Ут - тайр'' асари мантикий сирлар очилди Кук ёзув устига босинг ruclips.net/video/pY1fsMNagEw/видео.html

  • @user-id4ug3kh6l
    @user-id4ug3kh6l 8 месяцев назад +1

    Ajoyib 😮

  • @akromabdurahmonov8266
    @akromabdurahmonov8266 Год назад

    Х,азрати Алишер Навоий к,уддисо сиррух,у
    ИСЛОМ му'жизаси !!!
    Ундан бошк,а жойлардан
    бундай улуг' Шах,сиятларни к,идириш душвор !!!
    Вассалом !!!