"Икки турмушда бахтини топган бева аёл қисмати" | Umr so'qmoqlari

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 18 окт 2024
  • "Умр сўқмоқлари" тарбиявий филмлар туркумидан
    "Маҳалла" телеканали
    Умр сўқмоқлари - пурҳикмат маънонинг теран ифодаси! Ҳаётимизда учрайдиган турфа ҳолатларнинг телеталқини ва уларнинг турли оқибати! Инсон ҳаёти, тақдири, яхшилигу ёмонликнинг орасидаги ўта қисқа масофани акс эттира олган қадрдон дастур! Ушбу кўрсатув ёшларни мафкураси, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларга эга шахс сифатида тарбиялашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Комментарии • 9

  • @alisherturayev5101
    @alisherturayev5101 Месяц назад

    Рахмат курсатув учун мазза клиб курдим.

  • @ЛейлаАсадова-ц1к
    @ЛейлаАсадова-ц1к 2 месяца назад +7

    Бу бизнинг эркакларимиз хотинларидан на мунча коркади.
    Ахир кизлари хам оша уйда тугилганку.
    Менга деса нима коп хотин коп.
    На мунча бу аел захар.

  • @СажидаОрозалиева
    @СажидаОрозалиева 2 месяца назад +1

    Абдан.жакшы тасма экен.
    Рахмат ийгилик болсун

  • @drotaverin8110
    @drotaverin8110 2 месяца назад

    Я С САНК Петербурга , сматрел, хороший фильм.СПАСИБО.

  • @GozalxonAtadjanova
    @GozalxonAtadjanova 2 месяца назад +5

    Укитувчи хам шунака буладими. Аввало етим фарзандларинг каерда, нима киляпти отасиз онасиз демаса бунака эр нимага керак

  • @Hasanboy67
    @Hasanboy67 2 месяца назад

    Турмушга чиқишдан Олдин болалар тўғрисида айтиш керак эди

  • @Шухрат-х1х
    @Шухрат-х1х 2 месяца назад +1

    Нимага иккинчи эмас икки айб режисёрдами ёки админдами

    • @GozalxonAtadjanova
      @GozalxonAtadjanova 2 месяца назад

      @@Шухрат-х1х айб саводсизликда

  • @МохинджонТошхуджаева
    @МохинджонТошхуджаева 2 месяца назад

    Дадасини.хотини.улсин.шу
    Ролда.уйнамай