Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаровнинг дардлари, сирлари, орзулари...| Yulduzlar yurgan yo'l

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 19 ноя 2022
  • "Юлдузлар юрган йўл" кўрсатуви
    "Ёшлар" телеканали
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Комментарии • 8

  • @user-vu2kj5zn8t
    @user-vu2kj5zn8t Год назад

    Курсатув учун ташаккур..Ибратли ' рост сухбат булди..Оролмирзо Сафаров халкимизнинг севимли саньаткори..Саломат булсинлар..👍❤🤲

  • @FftRrt-od7il
    @FftRrt-od7il 9 месяцев назад

    Жуда самимий инсонсиз ,умрингиз узок булсин,болаларингизни рохатини узок йиллар куриб юришингизни тилаб коламан

  • @subektivuz5020
    @subektivuz5020 Год назад

    МУСОХОН НУРМАТОВДАНХАМ ИНТЕРВИЮ ОЛИЙЛАР,
    У КИШИХАМ ЖУДА САЛОХИЙЯТЛИ!

  • @subektivuz5020
    @subektivuz5020 Год назад

    АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ.
    ЖУДА АЖОЙИБ СУХБАТ БЎЛДИ, ОХИРИГАЧА МАЗЗА ҚИЛИБ ЭШИТДИК!
    ШУНДАЙ СУХБАТЛАРНИ КЎПРОҚ ТАШКИЛЛАШТИРИЙЛАР, РАХМАТ
    ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН,,,,;)

  • @FftRrt-od7il
    @FftRrt-od7il 9 месяцев назад +1

    Сизни бефаросатларни гаплари дилингизни огритмасин,улар,жуда тамизи йук одамлар

  • @AbduvohidAbuganiyev
    @AbduvohidAbuganiyev Год назад +1

    Befarosat jurnalist oyogini chalishtirib o'tiribti, hurmatsizlik qilib

  • @qalandarerkayev6486
    @qalandarerkayev6486 5 месяцев назад

    Оролмирзони еши нечада экан