Bigizshox, Shoxqoʻrgʻon va Oqtosh choʻqqilari | Бигизшох, Шохқўрғон ва Оқтош чўққилари

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 8 фев 2025
  • Кеча Сўқоқдаги ўрмонзор орқали Бигизшох (2020 метр), Шохқўрғон (2025 метр) ва Оқтош (2510 метр) чўққиларига сафар қилдик. Тоғнинг терскай тарафларида 2000 метрдан бошлаб қор мавжуд. 2500 метр баландликда қор қалинлиги ярим метрга етади.
    Тоққа чиқиш билан Тошкент тарафнинг қуюқ сариқ-қорамтир смог билан ўралгани кўзга ташланади. Мана шундай заҳар остида яшаётган пойтахт аҳлига ҳукумат текин қатиқ тарқатиши керак )). Юқорига кўтарилишимиз билан тоғ даралари ичидан ҳам булутга ўхшаш, лекин ранги кулранг-сариқ туман кўтарилганини кўрдим. Афсуски, бу ҳам ўз уйини ўтину кўмир билан иситаётган ва кузги хазонларни ёқаётган аҳолидан чиқаётган заҳарли газ эди.
    Шом пайтида тоғдан қуёшнинг ботишини томоша қилиш, уфқ қизиллигининг пастдаги қишлоқлар устида намоён бўлиб, кўккача чўзилишини завқ билан кузатишнинг гашти ўзгача.

Комментарии • 5

  • @МатлабЮлдашев-к4х
    @МатлабЮлдашев-к4х 26 дней назад +1

    Отангизга раҳмат! Нутқингизга балли! Қачонлардир босиб ўтган сўқмоқларни ёдга солганингиз учун ташаккур! (Шу куннинг долзарб муаммосини кўтарганингиздан миннатдорман!)

    • @davronbekt
      @davronbekt  26 дней назад +1

      Сизга ҳам ташаккур!

  • @rasulyakhyaev2585
    @rasulyakhyaev2585 2 месяца назад +2

    Ajoyib!

  • @sariqatirgul
    @sariqatirgul 2 месяца назад +1

    Арчаларнинг ҳиди,ўт-ўланларни босганда чиқадиган ҳидлар,намлик кучлилигидан тупроқдан чиқадиган ҳид ҳаммаси жамликда ўпканинг ҳавосини тозалайди.Шифо бўлсин.Саёҳатчи бўлиб яшаш ҳам бахтнинг бир қисми.Бизга шундай видеолар тайёрлаб ҳавола қилаётганингиз учун катта раҳмат Давронбек!

    • @davronbekt
      @davronbekt  2 месяца назад +1

      Худди шундай! Тоққа қийналиб чиқилади, лекин у ердаги завқу лаззат олдида барча қийинчиликлар роҳатга айланади. Ташаккур!