Yasin surasi 11-20 oyatlar
HTML-код
- Опубликовано: 12 ноя 2024
- ‼️Диққат !!!
Кирилл алифбоси араб тилидаги ҳарфларнинг ўрнини боса олмаслиги сабабли, оятларни тинглаёдканингизда уларнинг талаффузига эътиборли бўлишингизни сўраймиз. Агар видеоларда хато камчиликларни учратсангиз, бизга маълум қилишингизни илтимос қиламиз. Каналдаги ҳар қандай хато камчиликларни биз хатокорлардан деб, ва бу видеолар сизга заррача манфаат келтирса Аллоҳдан деб билгайсиз. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлда қилсин ва барчамиздан Ўзи рози бўлсин...
ЁСИН СУРАСИ - Маккада нозил бўлган. 83 оятдан иборат.
Таржима: Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф.
Сурага унинг аввалидаги «йа» ва «син» муқаттаот ҳарфларидан ташкил топган «йа син» калимаси ном бўлиб қолган. Бу сураи шарифанинг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин сураси Қуръоннинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» деган ном сурага иккинчи ном бўлиб қолган.
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», - деганлар.
Имом Молик ва имом ибн Ҳиббонлар Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», - деганлар.
Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом ибн Можа ва Имом Ҳокимлар Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», - деганлар.
Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган. Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, Ёсинни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бекорга келмаган.
Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, Ёсин сурасида ҳам асосий эътибор эътиқод масаласига қаратилади. Хусусан, қайта тирилиш, пайғамбарлик ҳамда Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти масалаларига алоҳида эътибор берилади.
Сураи кариманинг бошида Қуръони Ҳаким билан қасам ичилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбар эканликлари таъкидланади. Жаҳолатга ботган Қурайш кофирларининг ҳадларидан ошиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқарганлари ҳақида сўз юритилади.
Шундан сўнг бир қишлоққа юборилган пайғамбарлар ва улар билан ўша қишлоқ аҳолиси орасида бўлиб ўтган ҳодисалар келтирилади. Пайғамбарликни инкор этганларнинг оқибати нима билан тугаганига урғу берилади. Иймонга келган бир одамнинг ўзини қандай тутгани ва унинг оқибати нима бўлгани ҳам ажойиб услуб билан баён этилади.
Кейин эса Аллоҳ таолонинг борлиқдаги ваҳдониятига ва чексиз қудратига далолат қилувчи ҳодисалар ҳақида сўз кетади. Қуриб-қақраб ётган ерга ҳаёт кириши, кеча билан кундузнинг алмашинуви, қуёшнинг зиё сочиб, ўз ўрнида айланиши, ойнинг буржларга чиқиб-ботиб туриши ва бошқа жараёнлар ҳақида сўз юритилади.
Шунингдек, сурада қиёмат куни ва унинг даҳшатлари, сур чалиниб, ўликларнинг қайта тирилиши, уларнинг маҳшарга тўпланиши, кишиларнинг мўмин ва кофирга ажралиши, уларга мукофот ва жазо берилиши каби мавзуларга ҳам ўрин берилган.
#madinah #qoriinternasional
#tashkent #taqymalik #misharyalafasy
#mishary_alafasy #muzammilhb
#alafasy #al3fasy_fan #quran
#quronuz #kuwaitcity
#alafasytv #indonesia
#makkah #malaysia
#Mekkah #kuwait
#islam #alafasy_muxlislari
#quron #quran #quranuz #quronuz #tafsir #uzbekchatafsir #quronikarim #qurankareem #afasy #alafasy #alafasiy #qiroat #chiroyliqiroat #qiyomat #qiyama #qiyomatsurasi #yetmishbeshinchisura #alhamdu #onlinexatm #onlaynxatm #onlinehatm #onlaynhatm #onlinequron #onlaynquron #qurononline #qurononlayn
#duoqiling #zaa
#العيد
#اندونيسيا
#العفاشي #صوتقرام
#العفاسي #مشاري_العفاشي
#مقتطفات_مشاري_راشد_العفاسي
#مشاري_راشد_العفاسي #مشاري_العفاسي