Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Зикир Муҳаммаджонов (тўлиқ қисми)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 9 июн 2024
  • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Зикир Муҳаммаджонов
    ЗИКИР МУҲАММАДЖОНОВ (1921-2012)
    Таниқли театр ва кино актёри, фаол жамоатчи Зикир Муҳаммаджонов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1951 йилда ишдан ажралмаган ҳолда А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
    Зикир Муҳаммаджонов 1943 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрида актёр сифагида фаолият кўрсатиб келмоқда. М. Шайхзоданинг «Жалолиддин» спектаклидаги Темур Малик актёрнинг театрдаги биринчи роли бўлди. Шундан бери у мазкур театрда саҳналаштирилган жуда кўп спектаклларда бош ролларни ижро этди. Фердинанд (Шиллер, «Макр ва муҳаббат»), Бенволио (В.Шекспир, «Ромео ва Жульетта»), Горацио (В.Шекспир, «Ҳамлет»), Жалолиддин (Уйғун ва Иззат Султон, «Алишер Навоий»), Деҳқонбой (А.Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Фурқат (Б. Авезов, Т.Хўжаев, «Фурқат»), Абдуллатиф (М.Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»), Ориф (И.Султон, «Имон»), Синтаро (М.Каору, «Ўғирланган умр»), Самандар (А.Мухтор, «Самандар»), Беруний (Уйғун, «Абу Райҳон Беруний»), Шокир ака (Ў.Умарбеков, «Кузнинг биринчи куни») ва бошқа образлар 3.Муҳаммаджоновнинг театр санъатидаги кўп йиллик самарали ижодий меҳнатининг маҳсулидир.
    Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро каби буюк тарихий шахслар сиймоларини яратиш актёр ижодида алоҳида ўрин тутади. Турли даврларда яшаган, турли мафкура ва дунёқарашга эга бўлган Фурқат ва Ҳамза, Й. Охунбобоев ва генерал С. Раҳимов образларини яратиш, В. Шекспир, Ф. Шиллер асарларидаги бош ролларнинг маҳоратли талқини 3.Муҳаммаджоновнинг катта салоҳият ва иқтидорга эга бўлган актёр эканини кўрсатди.
    Театр ва кино санъатини ривожлантиришдаги беқиёс ҳиссаси учун 3.Муҳаммаджонов Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони, Давлат мукофотлари билан такдирланган. «Буюк хизматлари учун» ва Дўстлик орденлари билан мукофотланган, Ўзбекистон Қаҳрамони юксак унвонига сазовор бўлган. З.Мухаммаджонов 2012 йили Тошкентда вафот этди.
    Instagram: - / milliy.teatr
    Facebook: - / 174117169917190
    / milliy.teatr.3
    Telegram: - t.me/milliyteatr
    RUclips: - / @milliyteatr
    Манбаа: ‪@UZBEK-TV‬
  • РазвлеченияРазвлечения

Комментарии • 2

  • @shakhnoz072
    @shakhnoz072 21 день назад

    Эски кино театрларни куриб Ешликга кайтгандей булдим бир оз бусаям. 😢Этларим жимирлаб кетди. Рахмат курсаптув учун. Давомий булсин

  • @user-te8yo4ro2e
    @user-te8yo4ro2e 21 день назад +2

    Шундей актёрларга бахшланган видеоларни купрок койинглар. Дилбар Икромова, Тути Юсупова, Тургун Азизов, Яйра Абдуллоева ва бошка саньаткорлар хакида🙏