"Saviday" халқаро консалтинг компанияси Қўқон технопаркига сармоядорларни жалб этишга ёрдам беради

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 24 окт 2024
  • Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов "Biologic International" ва "Saviday" компаниялари мутасаддилари билан музокаралар олиб борди.
    Мулоқот чоғида Қўқон шаҳрида озиқ-овқат саноати соҳасида "яшил" инновацион технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш ва биоёқилғи ишлаб чиқариш масалалари муҳокама этилди.
    Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрининг иқтисодиёти, коммуникациялар, инсон ресурслари, қулай географик жойлашуви хусусида маълумот бериб, хорижлик тадбиркорларнинг таклифига асосан, консорциум кўринишида ташкил этилиши назарда тутилаётган корхона учун, Қўқон технопаркидан ер майдонларини таклиф этди.
    Қўқон технопарки махсус саноат зонаси ҳудудида давом эттирилган мулоқот чоғида Қўқон шаҳар ҳокими ушбу ҳудудда сармоядорлар учун назарда тутилган имтиёзлар, мавжуд коммуникациялар, ер майдонини қурилиш учун тайёр ҳолатга келтириб бериш билан боғлиқ саволларга жавоб бериб, барча ҳужжатларни расмийлаштиришда ўз кўмагини таклиф этди.

Комментарии •