Темурийлар шажараси | Sayyor dars
HTML-код
- Опубликовано: 24 июл 2021
- "Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Дунё тарихида салмоқли ўрин эгаллаб кетган шундай буюк инсонлар борки, улар ҳақида ўнлаб, юзлаб асарлар ёзилса ҳам сўз ниҳоя топмайди. Шундай инсонлардан бири Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон бўлиб, у ҳақида араб, форс, турк, рус, инглиз, ўзбек ва бундан бошқа бир қанча тилларда асарлар ёзилган ва бундан кейин ҳам ёзилади. Камина ҳам шу ёзилган асарлардан имкон қадар фойдаланган ҳолда Соҳибқироннинг ҳаётини аввалги асарлардан бироз фарқли усулда ёритишга ҳаракат қилиб бир рисола тузди. Бу рисола Амир Темур ва унинг завжалари, фарзандлари, келинлари, набиралари ҳамда эваралари билан қисқача танишиш учун қўлланма бўлади деб умид қиламан.
Рисола орқали фақат илмий маълумотлар тақдим қилиш мақсад қилинганлиги боис, маълумотлар имкон қадар қисқа, ортиқча сўз ва бадиий безаклардан холидир. У муқаддима ва уч бўлимдан иборат. Биринчи бўлим Амир Темур билан яқиндан танишишга қаратилган. Хусусан, унда Соҳибқироннинг ташқи кўриниши, ички дунёси, илми, табиати каби муҳим мавзуларда қисқача сўз юритилган.
Иккинчи бўлим Амир Темурнинг аҳли яъни аввал айтилгандек, завжалари, фарзандлари, келинлари, набиралари ва эваралари ҳақида бўлиб, бу бўлимдаги маълумотларни тайёрлашда асосан Турғун Файзиевнинг «Темурийлар шажараси» номли асаридан кўп фойдаландим. Шу билан бирга мавзуга доир бошқа бир қанча манбалардан ҳам қўшимчалар қилдим.
Учинчи бўлим Темур ва темурийлар ҳаётига оид муҳим саналар ҳақида. Унда Амир Темур ҳаётининг қисқача солномаси келтирилган. Бунда «Темурийлар шажараси», «Темурнома», «Етти иқлим султони» каби асарлар кўпроқ асқотди.
Рисолага киришишдан олдин ундаги баъзи истилоҳлар ҳақида бироз тўхталиб ўтсак. Маълумки, тарихий китобларда «ҳижрий» ва «милодий» деган атамалар кўп учрайди. Бу ҳақида кўпчилик маълумотга эга бўлса ҳам, эслатма сифатида аввало шу атамаларга тўхталсак.
Ҳозирги кунда дунё бўйича фойдаланиладиган йил ҳисоби милодий йил деб аталади. Унга Ийсо пайғамбар (алайҳиссалом)нинг туғилган йиллари асос қилиб ҳисобланади.
Ҳижрий йилга эса пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтишлари - ҳижрат қилишлари асос қилиб олинган. Бу мусулмонларнинг йил ҳисоби бўлиб, у ҳалифа Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида йўлга қўйилган.
Яна бир тўхталишимиз лозим бўлган атама бу қамарий ойларнинг номидир. Ҳижрий-қамарий йил ҳам ўн икки ойдан иборат бўлиб, уларнинг номи қуйидагича:
1. Муҳаррам.
2. Сафар.
3. Робиъул аввал.
4. Робиъус соний.
5. Жумодул аввал.
6. Жумодус соний.
7. Ражаб.
8. Шаъбон.
9. Рамазон.
10. Шаввол.
11. Зулқаъда.
12. Зулҳижжа.
Жой номларига ҳам тўхталиб ўтсак фойдадан холи бўлмас деб ўйлайман. Рисолада зикр этилган баъзи жой номларига изоҳ :
Балх - Шимолий Афғонистонда, ҳозирги мазори Шариф шаҳрининг ғарбида жойлашган қадимий шаҳар.
Кеш - Ўрта Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бўлиб, араб географи Ёқубийнинг ёзишича, у VII асрда бунёд этилган. XIV асрдан эса Шаҳрисабз деб атала бошланади. Соҳибқирон Амир Темурнинг туғилган ватани бўлганлиги сабабли XIV - XV асрларда шаҳар ҳар томонлама обод бир ўлкага айлантирилди.
Мовароуннаҳр - сўзи арабча сўз бўлиб, маъноси «дарё орасидаги нарса (ер)»дир. Амударёдан шимолга қараб чўзилган Ўрта Осиё ерлари арабчада шундай аталган.
Мозандарон - Эроннинг Каспий денгизи сохилларида жойлашган вилоят.
Мохон қишлоғи - Ҳозирги Туркманистоннинг Марв шаҳри яқинидаги қишлоқ.
Қундузча - Самари ва Чистония шаҳарлари оралиғида жойлашган мавзе.
Рай - Эроннинг қадимий шаҳарларидан бири, 1220 йилда мўғуллар истилоси вақтида буткул ҳароб этилган; ҳозир Теҳрон яқинидаги ўртача шаҳар.
Сеистон - Эроннинг шарқида ва Афғонистоннинг ғарбида жойлашган. 1872 йилда Эрон ва Афғонистон ўртасида тақсим қилинган. Хилменд дарёсигача бўлган қисми Эронга, ундан шарқи эса Афғонистонга ўтган.
Табриз - Эрондаги қадимий шаҳарлардан бири; XIII-XV асрларда Султония шаҳри билан бир қаторда Ҳулогуйларнинг марказий шаҳарларидан бўлган.
Ўтрор - Арис дарёсининг чап сохилида, Арис Сирдарёга қуйиладиган мавзеда жойлашган шаҳар.
Шом - ўрта асрларда Сурия ва унинг ён атрофларидаги жойлар.
Зор
Biz kim mulki turon Amiru Turkistonmiz Biz kim millatlarning eng ulugʻi turkning bosh boginimiz xixixixix 🫢Temur bobom mening bobom
Zor
Allahu Akbar deb janga kirishga bobolarimiz
Амир Темур шажарасини расмини хам ч карсаларинг. Худди харитадек укувчилар куриб танишарди
4 улус тарихи улугбек
Шайбонийлар ва Аштархонийлар тарихини хам хикоя килинг биродар.
мугулларга наймонлар конураттар жалайырлар кирет,Монголго Халха монгол,Ойрат Калмак бурят кирет,Мугуллар мусулман болгон,Монголдор будист болгон,
Ассалому алайкум! Хар бир инсон уз шажарасини билишга кизикади шуни кандай тартиб коидалари бор шу закида маьлумот берсангиз
Жахонгир.Мирзо жангда олган жарохат окибатида халок булганку.Шамоллашдан эмаску.
Zaxiriddin muxammat Boburni otasi Umarshayx Abu sait mrzoni 4-o‘ģli 3-o‘ģli emas.3-òģli Sulton Maxmut mrzo
Нимаааа яхшилаб уки ука билмасан вайсама
Qashqadaryo viloyati Shaxrisabz tumani Xujailgor qishlogida barloslar oilasida dunyoga keladi .tupoy aka 😂onasi mugillar avlodidan otasi turkiylar avlodi ..
Mashaalloh
Mirzo Ulugʻbek shajarasini aytib bering
АВЛОД
Чингизхон хам Мўғулистон учун энг зўр бобоси хисобланади
Амир темир чингизхон авлодидан
@@chingizhan64Амир Темур туркий. Чингизхонга алокаси йок. Амир Темур Чингизхони кизига или неварасига уйланган Google да кидирсезам тарих китобидан окисезам ёзилган. Амир Темури могил халкига алокаси йоклиги.
Сиз етвотган нарса боса СССР пайтида туркийлани авлодларини хакикий тарихини коп кисмини йок килишган ва емон инсонга чикаришган. Амир Темури боса мангол халкини аждоди диб йолгон тарихни сингдиришган. Бу нарса исботланганам тарихчила томонидан. Амир Темур туркийларданлиги ва руслар томонидан йолгон тарих етилганлиги
@@SoHaMU👍👍
Пул буса узбекистон яхши
Пул бумасаям яхши.
Яна бир масала кизларни укитиб нимага еришмокчисизлар 😂😂😂
Йигитлар топилмадими 🤦
Илтимос исторяни укиб урганиб, ургатилар хаммаси елгон фек, шунча китобларди айтиб биронтасини укигансизми?
Исторяни чуккур урганиб укитилар илтимос 🙏
КАЛЛАНГГА .УТТОГИМ САНИ БОБОНГ АСЛИДА ИСКИРТ ЖУЧЧИ УГЛИ ШАЙБОНИХОН!!!!!!!!!!! УГРИ,КАЗЗОБ, БЕВАТАН,ХАРОМИ, ТАЛОН ТАРОЖЛИК КИЛИБ КУН КЕЧИРАДИГАН ХАРОМИ!!!!!!!!!!!!!!!!!! ИСКИРТ ШАЙБОНИХОН 1500 ЙИЛИ МАЙ ОЙИДА БУЮК ТУРКИСТОНГА БОСТИРИБ КИРАДИ, БОБУР БОБОМ 11 ЕШГА ТУЛМАГАН ЭДИ!!!!!!!!!!! ИСКИРТ ШАЙБОНИХОН МАДРАСАЛАРДАГИ ОЛИМЛАРНИ БОШИНИ КОФИР ДЕБ КИЛИЧДАН УТКАЗАДИ. ВА МАДРАСАЛАРДА ИСЛОМ ДИНИНИ ОЛИБ КИРАДИ!!!!!!!!!