Нахотки…Рост 24 ростдан алдади ё алдаб ростгапириб юборди? Эҳ, Анора,Анора объектив бўлолмас бечора!

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 6 июл 2024
  • Нахотки…Рост 24 ростдан алдади ёку алдаб ростни гапириб юборди? Эҳ, Анора, Анора объектив бўлолмас бечора!
    ----------------------
    Мен журналист Анора Содиқоваман ва мен сизлардан кечирим сўрайман.
    Ҳаммаси жойида биз яхши яшаяпмиз, ҳаётимиз фаровон деяётган журналистлар учун ҳам алоҳида узр сўрайман.
    Тоза сув, ҳаво танқислашди, электр қимматлашди, экология ёмонлашди, коррупция ҳаддан ортиқ кучайди. Одамлар ҳаёти оғирлашди. Непотизм айтмасам ҳам биласиз... Журналист сифатида бу вазиятга олиб келувчи омилларни тўлиқ таъсирли ёритолмадик, юқорини ўнгланишга туртки беролмадик. Вазифамизни уддалай олмаяпмиз.
    Узрни пишириб емайсиз, чўнтакка сололмайсиз, биламан. Аммо, шунчаки сўз эркинлиги ва журналистлар ҳаракати уларни қўллаш билан юқоридаги масалалар ижобий акс этиши мумкинлигини билиб қўйишингизни хоҳлардим.
    Балки бизда бирозгина журъат бўлганида ИИБ эшигидан ўликлар чиқиши камаярмиди. Ахир бир инсоннинг ҳам бу дунёдан бевақт кетиши аслида қанчалар даҳшатли. Бизда эса бунга жавоб берадиган, бўйнига олиб ҳечқурса узр сўрайдиган амалдор йўқ. Одамлар эса ўлишда давом этади. Начора.
    Агар биз ёза олганимизда бюджет камроқ ўғирланарди, уйингиз қишда иссиқ, ёзда совуқ, йўлларингиз текис бўларди. Россиядаги фарзандингиз ҳозир юртимизда ишлаган бўларди. Электрга ҳамёнингизга яраша тўлов белгиланарди.
    Ишонинг ҳаммаси эркин сўз ва эркин журналистика билан боғлиқ.
    Агар сизга журналист овози, эркин фикр Озоданинг "Кўк жигулиси"дан, Шерали ҳофизнинг ўғилларидан, тоғора ва тўй ҳашамингиздан муҳимроқ эканлигини англата олганимизда эди, бугун ҳаётимиз, ҳаётингиз бошқачароқ бўлармиди?!
    Мен сизлардан узр сўрайман. Шу узрда ҳам кўп нарсани ёза олмаганим учун ҳам. Журъатсизлигим учун😢😢
    @anora_sodiq
  • НаукаНаука

Комментарии • 1