Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 16 окт 2024
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
    Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
    Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
    Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.
    Остона шаҳридаги ШҲТ саммити доирасида ўтган олий даражадаги самарали музокаралар натижалари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирилди.
    Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, айниқса, камбағалликни қисқартириш дастурини, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва "яшил" энергетика соҳаларида стратегик ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш режаларини қатъий қўллаб-қувватлаётгани тасдиқланди.
    “Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.
    Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.
    Ўзбекистонда Хитой олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Конфуций институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда иккинчи Таълим форумини ўтказиш режалаштирилган.
    Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.
    Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
    Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш назарда тутилгани қайд этилди.

Комментарии • 8

  • @КамолиддинМаманазаров
    @КамолиддинМаманазаров 3 месяца назад +1

    O'zbekiston sila olg'a O'ZBEKISTON faqat olg'a

  • @ilhomaliyev7084
    @ilhomaliyev7084 3 месяца назад +1

    Юртбошимизнинг олиб бораётган ислоҳотлари хайрли бўлсин

  • @MakhmudzhonAbubakirov
    @MakhmudzhonAbubakirov 3 месяца назад

    Юкоридаги комментларни хаммасини битта одам езган! Хитой - бу хавф! Эслаб колинглар шу гапимни, бу давом этаетган силлик ими жимидаги оккупация!

  • @izzatanvarov
    @izzatanvarov 3 месяца назад

    Rivojlangan davlatlar bilan hamkorligimizni kengayishi biz uchun foydalidir

  • @lazizasadoff
    @lazizasadoff 3 месяца назад

    Ikki tomonlama manfaatli kelishuvlar amalga oshirilsin

  • @alikhanboriy1784
    @alikhanboriy1784 3 месяца назад

    Prezidentimiz O'zbekiston rivoji uchun barcha ishlani amalga oshirvottila

  • @DoniyorAlimov0
    @DoniyorAlimov0 3 месяца назад

    Шавкат Мирзиёевда лидерга тегишли ҳамма хусусиятлар мавжуд

  • @muradqedimov4551
    @muradqedimov4551 3 месяца назад

    Отличная встреча молодцы Шавкат Мирзиёев блестящий президент