Saidamir Abdukakhkhorov - Go'zal

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 22 авг 2023
  • Асл гўзаллик сенсан, ёлғизим! Кулгичларинг гўзал, кўз қорачиқларинг гўзал, нафислигинг гўзал!
    Гўзаллик! Қанчалар кенг ва шонли туҳфа. Лекин, дилимни ҳануз эзар ташналик. Роҳат эмас сенсиз бу саҳна. Татимайди севикли "чашка" ва қаҳва. Лола, атиргул, гулзор... барчасидан кўнгил бўлган зор. Вақт-соати келмасдан ҳамон, севги куйи янграр бегумон. Дунё тинчлик куйини чалар, аммо, кўнгил тинчирми? Даргумон! Ўшқиради юрак тўхтамай, гўё ўтмиш вароғин ҳушламай...
    Гўзаллик жодир сенинг руҳингда, қалб меҳрингдан билмайди тиним. Мен ҳануз кутиб ишқингда, уҳлаёлмай ҳаробда туним. Ёлғизим, деб ҳар он, ҳар нафасим... яна сенга талпинар ҳаёл. Аҳир сенку менинг гўзалим, керак эмас менга ул дунё!
    Гўзаллик сенсан, ёлғизим! Ҳаёт чархпалаги айланар маром, лекин сени кўрмас бу буюук карвон. Ҳар қанча ҳаракат қилсам ҳам мудом, дунё тескаримас, юрмайди, қайтмайди тўфон. Ҳар қанча ҳатолар бўлса ҳам ҳатто, сени яна кутарман ҳамон.
    Гўзаллик?! Недир ўзи, эскирган сўзми? Гўзаллик - таъриф учун дунёлар ожиз, ўткир шоир, қаламкаш ожиз. Ожиз дурадгор, сартарош ожиз. Ожиз ҳатто рассомлар ожиз. Гўзаллик! Сўзида топдим ғиж маъно, унда мужассамдир кўҳна ер, само! Сен шуларга мисолсан, машриқ томондаги шабнам ғунчаларга, мағриб томондаги малаклар қиёс! Ҳа, сен гўзалсан! Гўзаллик рамзи, гўзалликнинг ёрқин тимсоли. Нафис ва такрорланмас лаҳзаларни, ишқ боғларини ўз дилида сақлаган, беғубор, ёлғиз гўзалим!
    "Шабнам ғунчалар" китобидан
    #қиёс | @midability*
  • ХоббиХобби

Комментарии •