Saidamir Abdukakhkhorov - Yolg'izim

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 окт 2024
  • Ёлғизим
    Менга кўп сўзлама, кутганим ростдир.
    Дардингни ҳеч очма, ҳис қилганим рост.
    Ишониш ва севги вафога ҳосдир,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Бир неъмат тугаса бошқаси келар,
    Дардингни ҳеч кимса тушунмас зотан.
    Ҳар нарса фонийдир, ғамлар ҳам битар,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Сезаман, жуда ҳам вас-васлар кучли,
    Роббинг ҳузурида пахтадай поксан.
    Уйимда Қуръонинг ўқиб сен жаҳрий,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Биламан камтарлик яшар феълингда,
    Самимлик бобида ўзинг тенгсизсан!
    Тунлар Таҳажжудда йиғлаганингда...
    Туриб, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Эркаликлар қилсанг, кулиб қарасам,
    Кўзларингдан ҳар он сакинат топсам,
    Сен ила дунёга боримча боқсам,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Дунё матоҳига эмасман ошиқ,
    Шуҳрат ҳам керакмас - ортиқча жило!
    Ёқлигинг - дилимда ой каби бўшлиқ,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Қалбим боғларини яшнатиб гулдай,
    Унга эксанг дердим, чечаклар сўлим,
    Табассуминг ила бошланса куним,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Уфқдан чиқар олис қушлар каби бўл,
    Ҳеч кимса билмасин борлигинг ҳатто.
    Рашким - иффатингни сақлаш учун ёл!
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    Гулшан каби ёнсам асабдан ногоҳ,
    Беғуборлик улаш, борлигинг билдир.
    Нафсимга ёл бериб қилмайин гуноҳ,
    Келгин, жойнамозим бўлгин ёлғизим!
    Ҳар бир туним бахтдан уланса кунга,
    Ишқ уммонида бирла учсак дейман.
    Муҳаббатдан қаср қурайлик бирга,
    Келгин, жойнамозинг бўлай ёлғизим!
    "Шабнам ғунчалар" китобидан
    #қиёс #ишқ | @midability*
    t.me/midability

Комментарии •