Санжар Холхўжаев - Керакдур (Чоршамъ Рўзиев шеьри)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 30 мар 2020
  • КЕРАКДУР
    (Чоршамъ Рўзиев сўзи)
    Дардимга даво бўлгали дилдор керакдур,
    Дилдорга дилим эткали изҳор керакдур.
    Изҳори дилим очкани бир сўз ила бўлмас,
    Сўзларни тузиб чиққали ашъор керакдур.
    Ашъор битилур чоғи юрак ёнғуси, ҳай-ҳай,
    Неча туну-кун қалб кўзи бедор керакдур.
    Бедор ўлибон руҳи-жоним ўртанадур, оҳ,
    Ишқ шарҳига ул тавҳиди асрор керакдур.
    Асрори муҳаббатни фақат билғуси Аллоҳ,
    Аллоҳнинг менга зарраси бир бор керакдур.
    Бир бор анга етсам на эди менга бу дардим,
    Чоршамънинг ахир кўнглига дарбор керакдур.

Комментарии •