🌙 РАМАЗОН - МЕҲР-МУРУВВАТ, ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ...Ойларнинг султони саналмиш Рамазон Муборак.

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 14 мар 2024
  • 🌙 РАМАЗОН - МЕҲР-МУРУВВАТ, ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ
    ...Ойларнинг султони саналмиш Рамазон ойида бундай эзгу амаллар ҳажми янада кенгаяди. Кексалар, беморлар, боқувчисини йўқотган инсонлар, ота-она меҳридан бебаҳра қолганлар ҳолидан хабар олиш борасидаги ишлар қамрови янада ортади.
    Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли инсонпарварлик сиёсатидан руҳланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу йилги Рамазон ойини “Меҳр-мурувват ва хайру саховат ойи”га айлантириш ташаббусини эълон қилди. Токи, қутлуғ ойда ҳар бир хонадон, ҳар бир кишининг қалбига хурсандчилик кириб борсин. Шунда мақсадларимиз ҳосил бўлади, Яратган биздан рози бўлади, инша Аллоҳ.

Комментарии •