"Кўнгил кўчалари" 15-қисм | "Ko'ngil ko'chalari" 15-qism
HTML-код
- Опубликовано: 15 ноя 2024
- "Кўнгил кўчалари" видеофилми. 15-қисм
"Маҳалла" телеканали
Сценарий муаллифи Машраб Бобоев
Саҳналаштирувчи режиссёр Маҳкам Маҳамедов
Саҳналаштирувчи оператор Рафаил Камолов
Рассом Рустам Раҳимов
Бастакор Анвар Ғаниев
Овоз режиссёрлари Рихсиҳўжа Умархўжаев, Турсунбой Ўтбосаров, Мухтор Орипов, Забихилла Абдуллаев.
Ролларда:
Файзулла Аҳмедов
Тўти Юсупова
Маҳмуд Исмоилов
Шоҳида Узоқова
Маҳфуза Боботуллаева
Раъно Ярашева
Равшан Жкўраев
Ҳожиакбар Комилов
Фатхулла Маъсудов
Алишер Узоқов ва бошқалар...
Машраб Бобоев 1941 йилда Самарқанд вилоятининг Челак туманида туғилди. 1956 йилда ўрта мактабни тугатиб, колхозда тракторчилик қилди, кутубхонада ишлади. Тошкент Маданият техникумида (1958-1960), Санъат институтининг актёрлик факультети кечки бўлимида (1960-1965) таҳсил олди. Таҳсил давомида заводларда, шунингдек, республика Халқ ижоди уйида ишлади. 1965 йилда Самарқандга қайтиб, вилоят Халқ ижоди уйида, вилоят газетасида хизмат қилди.
1967 йилда яна Тошкентга қайтиб, “Ёш гвардия” (ҳозирги “Янги аср авлоди”) нашриётида, “Шарқ юлдузи” журналида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, Ёзувчилар уюшмасида, Маданият ишлари вазирлигида, Ҳамза номидаги театрда, Ёш томошабинлар театрида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида фаолият юритди.
Машраб Бобоевнинг “Онамга хат” номли биринчи шеърий тўплами 1971 йилда нашр этилди. Шундан сўнг “Баҳор кайфияти” (1974), “Гурунг”, “Пахтам менинг - бахтим менинг” (1975), “Кечки троллейбус” (1977), “Бағишлов” (1978), “Олисдаги чироқ” (1980), “Сўз” (1982), “Мен билган сир” (1990), “Қани менинг юлдузим”, “Номсиз юлдузлар” (1991) каби шеърий, насрий китоблари дунёга келди. “Ўттиз ёшлилар”, “Ер томири”, “Тошкентдан келган меҳмон”, “Гурунг”, “Тунис президенти” (“Мушкул савдо”), “Бизнинг ҳовли” (“Онаизор”), “Ўз уйингдасан”, “Қани менинг юлдузим?”, “Суянч тоғлари” каби саҳна асарлари пойтахт ва вилоят театрларида намойиш этилди.
Машраб Бобоев, шунингдек, “Ирода”, “Севги нидоси” (А. Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосида миллий балет) номли телевизион бадиий фильмлар ҳамда олтмиш қисмли биринчи ўзбек миллий телесериали - “Кўнгил кўчалари” муаллифи ҳамдир.
Серқирра ижодкор Машраб Бобоев таржимон сифатида В. Катаевнинг “Хаёл чечаклари” романини, Муин Бсисунинг “Ташриф қоғози”, Отар Чиладзенинг “Рангли дунё” шеърий китобини ва йигирмадан ортиқ хориж драматурглари асарларини она тилимизга ўгирди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
2024 йилда сериални кураётганлар борми🎉🎉🎉🎉
Bor aktyor aktrisala samimiy tabiy chiroyli bo‘lishgan o‘sha payttigi serial kinola zo‘ridi odammi ko‘rgisi keluradi bu serialli tugatib qirq tog‘oraning qirq nog‘orasi digan serial boridi o‘shani qidirib topib ko‘raman xudoxolasa😃
Раъно Ярашева роса чиройли болганакан. Хозирам чиройли
😉😉😉😉👍🏻👍🏻 juda zor
Роса яхши кураман шу сериални зур сериалда
To'ti Yusupova ilohim umriz uzoq bosin Xalqning sevimli aktrisasisiz.Sizni juda yahshi ko'ramiz.
2022-yil 3-yanvar
2 ойдан кейин утиб колдилар, Аллох рахматига олган булсин!
ШОХИДА УЗОКОВА ЗУР УЙНАГАН ЖУДА ЕШ ПАЙТИ ЭКАН УУЧЛИ АКТРИСА
Йиғлаб кўрдим маниям отам шунақа қидириб топсайди....
ЭНГ яхши серияси шу бўлибди
Adam bn dadamlarga degan ekan kim etibor berdi lekin shu vaqtlar odamlar samiymiy bugan ekan
Wuuuncha yil erini aldab yurganini hiyonat qiganini biliw Ayol kiwiga qanchalik oĝirligini bu erkela bilmididee,,😭
❤❤❤ шу сериални кайта кайта кураману яна кургим келади хамма акёрла зур уйнаган хаммасиданам кушиклари ёкади шу сериал ижодкорларига ва акёрларига Тожикистондан алангали салом утганларини охиратлари обод жойлари жаннатда булсин❤❤❤
Ёшликни эслатувчи сериал👍👍👍
Mana zinoning oqibatlari ☝
Рахмат давомини тезрок кутамиз
Такдирдан хеч ким кочиб кутулмайди
Кино ута табий олинган зур
Tuti yusupova rahmatli buvimni harakterlarini ko‘raman
Такдирдан хеч ким кочиб кутулмайди....
Астахфуруллоҳ астахфуруллоҳ астахфуруллоҳ зинони оқибатлари жуда ёмон ....
Мен хам циглаб курдим
Рано ярашевани золим дейиши жуда беманилик,улайми эшилишига.
1995 йиллар
1998
FAYZULLA AXMEDOV CHIPPOLINO MULTFILMIDA QOVOQVOY GA AJOYIB TARZDA OVOZ BERGAN
Суксур ифлос уз эри була туриб хамиа эркакга суйилади онаси хам шундай булганга ухшайди
Суксурни емон курдим эрига хиенат килишни окибати шунака булади
Уз Акасини тагига етиш акл бовар килмас гунох...
Мусулмончиликка асло тугри келмайди ..
Нарги дунеси куйиб кетмайдими.
Ешлигимда акам бир тарсаки урган эди...40- йилдан ошди Акамни бетига тик карамаганман....
Эх ёшлик
Shoxida uzoqova rosa mos tushgan yoki madina muxtorova yoki shoxida uzoqova uchun bu rol
3
Na mano na mantiq bore 😂 kinogamas prosta olingan videoga oxshedi.lekn aktyorlar aktrisalar Yaxshi
Yaxshshilab kórsen bilasan ma'nosini
31:39
Mani chiqudim shotta bola bolib😂 Hozir 30-29 yil oldin...
Da😂😂😂