ТАЪЛИМДАГИ ЯГОНА ИМТИЁЗ - ФАҚАТГИНА ЯХШИ БИЛИМ БЎЛИШИ КЕРАК

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 12 янв 2023
  • Бугун ташаббуслари оммалашаётган, кўпчиликка ибрат қилиб кўрсатилаётган олий таълим муассасалари кўп эмас. Қайсидири ташаббусда фаол, бири ишланмалар тайёрлашда, стартап лойиҳалар бўйича илғорлари ҳам бор. Бироқ бу омиллар сифатли таълимни ташкил қилиш учун кифоя қилмади яъни жараёнларда муаммолар йўқ эмас. Миллий рейтинглар тузилишию ўнлаб дастурларнинг қабул қилиниши ҳам таълимдаги натижадорликни оширмади. Хўш, нима қилмоқ керак? Аслида қачон таълим сифатли бўлади? Олий таълим муассасаларини барқарор ривожлантиришнинг синалган формуласи борми? Таълим муассасалари зиммасидаги вазифалар ижросини таъминлашда нималарга эътибор қаратиши керак? Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам ХОЛМУРОДОВ билан суҳбатимиз айни шу каби долзарб масалалар доирасида бўлди.

Комментарии •