Muhammadloiq qori - Naba' surasi / Муҳаммадлоиқ қори - Набаъ сураси

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 19 сен 2024
  • Қироати: Муҳаммадлоиқ қори Аминов.
    Таржима: Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф.
    Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, қирқ оятдан иборатдир.
    Қуръони Карим сўнгги жузъининг илк сураси бўлган бу сура «Набаъ-Хабар», деб номланган бўлиб, унда ўлгандан кейин қайта тирилиш, Қиёмат ва у Кунда мўминлар етажак мангу бахт-саодат ҳамда кофирлар дучор бўлажак абадий азоб ҳақидаги хабарлар ўз аксини топгандир.
    Бу сурада Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳийясига далолат қилиб турадиган бир неча ҳужжатлар келтирилиб, шундай қудрат соҳиби бўлган зот учун Қиёмат кунида ўликларга қайта жон ато этиб тирилтириш жуда осон иш эканлиги таъкидланади ва у Кунни «Ҳақ билан ботил ажратиладиган Кун», деб аталади.
    Сура ўша кунда кофирлар Аллоҳ таолонинг одил жазосидан қочгани жой топа олмасдан қайтадан тупроққа айланишни орзу қилиб қолишлари тўғрисида хабар бериш билан хотималанади.

Комментарии • 75