013 Ra'd surasi (2014)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 13 дек 2024

Комментарии • 5

  • @abdulbositqoriuz
    @abdulbositqoriuz  4 года назад +3

    *Раъд сураси, (سورة الرعد - Момақалдироқ)*
    _Маккада нозил бўлган. 43 оятдан иборат._
    «Раъд» сўзининг бизнинг тилимиздаги маъноси «момақалдироқ»дир. Ушбу сураи кариманинг номи «Ва раъд - момақалдироқ Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтади» оятидан олингандир. Уламоларимиз: «Бу сураи карима ўз номига мос, худди раъд - момақалдироқ каби гулдурос солиб, ҳамманинг эътиборини тортади; Аллоҳга, Қуръонга, Пайғамбарга ишонишга чорлайди», - дейдилар.
    Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сураи кариманинг ҳам асосий мавзуси ақийда ва унинг турли мақсадларини муолажа қилишдан иборатдир. Унда асосан илоҳу маъбуднинг ягоналиги, бу дунёю охиратда фақат ягона Аллоҳга бўйсуниш лозимлиги ҳақида сўз кетади. Шунингдек, ваҳий, илоҳий Китоб ва ўлгандан сўнг қайта тирилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қилинади.
    Тўғри, мазкур масалалар бошқа сураларда ҳам ўтган. Аммо Раъд сураси шу масалаларнинг айни ўзини тамоман бошқача услуб ила талқин этади. Айниқса, бу масалаларнинг борлиқ ажойиботларига боғланган ҳолда баён қилиниши диққатни тортади. Сура инсон қалбини уфқлар сари етаклайди. Уни атрофидаги мавжудотларга, осмону ерга, тоғу тошга, қуёшу ойга, кечаю кундузга, қуруқлигу сувликка, ўсимликларга, турли манзараларга, ўзгаришларга назар солишга, эътибор қилишга чорлайди.
    (Islom.uz сайтидан олинди)

  • @abdurahimabdugaforov7822
    @abdurahimabdugaforov7822 4 года назад +2

    Абдулбосит қори акадан Аллоҳ рози бўсин!

  • @m.m.m.1m.m.m.348
    @m.m.m.1m.m.m.348 3 года назад

    Assalomu alaykum
    Biz uchun bergan mehmatingiz oxiratda Allohning arshi soyasiga erishishingizga, sirotdan chaqmoq misoli õtishingizga va jannatda Rosululloh dasturxonlarida birgalikda õtiriahingiz uchun saban bõlsin
    Allah sizdan rozi bõlsin

  • @УмариАъдл
    @УмариАъдл 4 года назад

    Ассалому алейкум ва рохматуллох ва барокатух илмиз Зиёда бу́лсин, бизни авлодлардан хам мураттаб корилар чиксин.

  • @alqamar2810
    @alqamar2810 Год назад

    assalomu alaykum,boshqa suralar talimi kabi subtitrlar bilan beringlar iltimos