"Эшик қоққан ким ўзи?" видеофилм | "Eshik qoqqan kim o'zi?" videofilm

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 июл 2020
  • "Эшик қоққан ким ўзи?" видеофилми
    "Маҳалла" телеканали
    Шароф Бошбеков асари асосида
    Ролларда:
    Пирмат - Тўйчи Орипов
    Қулмат - Неъмат Олимов
    Нафиса - Римма Ахмедова
    Олим - Абдулҳамид Ғофуров
    Нозик - Гулчеҳра Саъдуллаева
    Шоир - Лутфулла Саъдуллаев
    Саҳналаштирувчи режисссёр Ғайрат Убайдуллаев
    Саҳналаштиручви опертор Шариф Қодиров
    Рассом Наталья Ильченко
    Гримчи Зоя Приходко
    Овоз режиссёрлари Саидахбор Ҳасанов, Баҳодир Қосимов
    Режиссёр ассистентлари Учқун Исроилов, Шерали Акбаров
    Мусиқаларни Турсунбой Ўтбосаров танлаган.
    Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. Шароф Бошбеков дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрган.Шароф Бошбековнинг «Г» варианти» (1981), «Ғурур» (1982) «Жумбоқ» (1986) каби ҳикоялари юзага келган. Шундан сўнг унинг ранг-баранг мавзудаги саҳна асарлари яратилди.Шароф Бошбеков «Тушов узган тулпорлар» (1983) ҳамда «Эшик қоққан ким?» (1987) каби комедия, «Темир хотин» (1989), «Қасосли дунё» қисқа метражли филм стсенарийсини ёзди. Шунингдек, «Эски шаҳар гаврошлари» (1998) каби жиддий комедия яратди. Сўнгги вақтда унинг «Тақдир эшиги» драмаси майдонга келди. Айниқса «Темир хотин» песаси адибга катта шухрат келтирди. Унда фан-техника ривожи даврида инсон онги, дунёқараши, руҳиятида содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар ҳажвий йўсинда умумлаштириб берилган. Адибнинг шу асари асосида кинофилм ҳам яратилди (1990). Шунингдек, у «Шариф ва Маъруф», «Юзсиз» (1993), «Тилла бола» (1994) каби филмларнинг стсенарийларини ёзишда ҳам иштирок этди.У «Масхарабоз» (1996), «Фарҳод ва Ширин» филмларининг стсенарийсини ёзиш баробарида режиссёр сифатида ҳам ижод қилди. «Чархпалак» номли 60 лавҳали видеофилмни ҳам яратди.Шунингдек, «Тентак фаришталар» (1995), «Зўрдан зўр чиқса» (1996) каби саҳна асарларини ёзди. Унинг «Темир хотин» асари 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг М.Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ деб топилди. 1990 йилда эса унга Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. У «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
    Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
    Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
    www.mtrk.uz
  • КиноКино

Комментарии • 14

  • @user-ft8dn1cn7i
    @user-ft8dn1cn7i 3 года назад +7

    Иймон топгур деб танбех берайлик ешларга,онайни понайни демасдан деганлар борми иймон топгурлар...

  • @user-ir4bn7rv2d
    @user-ir4bn7rv2d 3 года назад

    Машааллох рахмат кино учун жуда Катта маьно яширинган экан

  • @katigoriuaabcd
    @katigoriuaabcd 11 месяцев назад +2

    30 йилларча олдин ку'ргандим, аттайлаб излаб топтим...

    • @user-ct6os2lv2f
      @user-ct6os2lv2f 2 месяца назад

      Ассалому алайкум , мен хам . Хар доим шу видеосректаклни ку́ргим келарди

  • @uzbalfa4713
    @uzbalfa4713 3 года назад +1

    Кино жудаям тасирли ва манога бой экан

  • @user-ct6os2lv2f
    @user-ct6os2lv2f 2 месяца назад

    Барча актёрлар ролларини койилмаком ижро этишган .

  • @user-ij3jg6yp7y
    @user-ij3jg6yp7y 7 месяцев назад +1

    Актерлар ролларни қойил мақом ижро этишган.

  • @user-it5oy7bd2l
    @user-it5oy7bd2l 3 года назад

    Пьсани ўқиш керак. Ана унда жуда ажойиб. Бу ерда баъзи саҳналар ташлаб кетилган.

    • @bohodir89rustamov2
      @bohodir89rustamov2 2 года назад

      Бази жойларини кискартириб ташашибди

  • @katigoriuaabcd
    @katigoriuaabcd 11 месяцев назад

    Аббос Бакировни қизи Ойбарчин Бакировани хикояси эсимга тушди...

    • @user-ct6os2lv2f
      @user-ct6os2lv2f 2 месяца назад

      Ассалому алайкум , Кайси хикоя айтолмайсизми

  • @user-tj2ts2gn2e
    @user-tj2ts2gn2e Год назад

    Эшикни ким такиллатган узи?

    • @user-sn7il3tm4s
      @user-sn7il3tm4s Месяц назад

      Хакикатдан ким эшик кокди, жумбок.