Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Фурқат хоки Қўқон шаҳридаги Шайхон қабристонига дафн этилди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 окт 2024
  • Маросимда Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган “Адабиёт кунлари” доирасида Қўқон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси делегацияси, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон адабий муҳити намоёндалари, тарихчи ва адабиётшунос олимлар, диний идоралар вакиллари иштирок этдилар.
    Маросимда Қурбонлик қилиниб, давлатимиз раҳбарининг буюк аждодларимиз меъросини тиклаш ва чуқур ўрганиш борасидаги ташаббуслари доирасида Хитой Ҳалқ Республикаси ҳудудидаги Синжон-Уйғур автоном ҳудудида дафн этилган ва бутун умри давомида ватанига қайтишни орзу қилиб ўтган буюк шоир ва мутафаккир, маърифатпарвар жадид аждодимиз ҳокини юртимизга қайтаришга имкон яратилгани эътироф этилди.
    Дуоларда юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик, аждодимиз руҳига шодлик тилаб ният қилинди.
    1859-1909 йилларда яшаб ижод қилган Зокиржон Фурқат ҳоки Шайхон қабристонидаги шоирлар ҳиёбонига дафн этилди.

Комментарии • 1

  • @HamidulloRahimov-z4w
    @HamidulloRahimov-z4w День назад

    😍✊️✊️✊️✊️👏👏👏👏☝️☝️☝️