Сайид Имомиддин Насимий. Ғазаллар / Sayid Imomiddin Nasimiy. G'azallar
HTML-код
- Опубликовано: 10 фев 2025
- Сайид Имомиддин Насимий. Ғазаллар. Ўзбекистон радиосининг таниқли режиссёри ва сухандони Раҳмат Жумаев ўқиган. / Sayid Imomiddin Nasimiy. G'azallar. Taniqli rejisyor va suxandon Rahmat Jumayev o'qigan.
Саййид Имодиддин Насимий (عمادالدین نسیمی; İmadəddin Nəsimi) Озарбайжоннинг Ширвон вилояти Шамоҳи шаҳрида туғилган. Асли исми - Али, лақаби - Имодиддин. У ўз даврига нисбатан мукаммал таҳсил кўрган: форс, араб тиллари ва адабиётини чуқур ўрганган. Бундан ташқари, мшггиқ, риёзиёт, табиат ва астрономия фанларини ўзлаштирган.
Машҳур сўфий ва авлиё Мансур Ҳалложга кучли эътиқод қўйиб, ўзини унинг ҳароратли шогирди ҳисоблаганидан илк шеърларини Ҳусайний тахаллуси билан ёзади. Чунки Мансурнинг исми Ҳусайн бўлиб, унинг тариқати ҳам ҳусайния ёки ҳалложия номи билан машхурдир. XIV асрда Озарбайжонда тасаввуфдан ўсиб чиққан ҳуруфийлик оқими кенг ёйилиб, унда инсон омили муҳим ўрин тутади: инсон, унинг эрки улуғланади; инсонга илоҳий қувватнинг зуҳури ва тажассуми сифатида қаралади. Ҳуруфийлик тариқатининг асосчиси, машҳур шоир ва мутафаккир Фазлуллоҳ Наимий 1394 йили Ширвонга келади ва Имодиддин билан учрашади. Унинг ҳуруфийлик қарашлари ёш шоирга кучли таъсир қилади ва уни қабул этиб, Фазлуллоҳни ўзига муршид билади. Наимийга ҳамоҳанг Насимий тахаллусини олади.
Илғор фикрли кишилар таъқиб остига олиниб, Наимий Мироншоҳ томонидан қатл, Қосим Анвор Шоҳруҳ тарафидан сургун қилингач, ҳам ўзини қутқариш, ҳам ҳуруфийлик ғояларини кенг ёйиш мақсадида Насимий Озарбайжондан чиқиб кетади. У Бағдод, Онадўли, Токат, Бурса ва бошқа жойларда яшайди, ниҳоят Ҳалабда қарор топади. Миср султони Муайяддин Насимийни даҳрийликда айблаб, унинг тириклайин терисини шилдиради. Ўз таъбири билан айтганда, «сўзнинг додини берган» исёнкор ва ҳассос шоир Насимий илк бор озарбайжон тилида ижод қилгани, озарбайжон адабий тилини халқ жонли сўзлашув тилига яқинлаштиргани билан озарбайжон адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. У Ҳасан ўғли ва Қози Бурҳониддиндан кейин озарбайжон тилида яратилган шеъриятнинг буюк устодларидандир.
Насимий форс тилида ҳам қалам тебратган бўлиб, унинг форсий ижоди Эронда алоҳида тўплам ҳолида нашр этилган.
Насимийни дунёнинг кўпгина мамлакатларида билишади ва асарларини севиб ўқишади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг эса у ўз шоири ҳисобланади. Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб ва бошқа ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига юксак эҳтиром билан қараганлар. Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да уни туркий машойихлар қаторида зикр этиб, «Румий ва туркмоний тил билан назм айтибдур ва назмида ҳақойиқ ва маориф батоят кўп мундариждур. Мазкур бўлғон аҳлиға анинг шеъри муқобаласида ҳамоноки шеър йўқдур», - деб лутф этса, «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» асарида «Саййид Насимийнинг назми ўзга ранг тушубдур, зоҳир аҳли шуаросидек назм айтмайдур, балки ҳақиқат тариқин адо қилибдур», - деб ёзади. Дарҳақиқат, у кўпроқ диний-тасаввуфий мавзуларни қаламга олиб, ўзи мансуб ҳуруфийлик тояларини улуғлайди.
Насимий ўз фикр-ўйлари, туйғу-кечинмаларини халқона содда услубда баён қилади. Шунинг учун ҳам шоир шеърлари қўнгилга яқин. Бу шеърлар бир қарашда оддий, содда бўлиб кўринса-да, лекин мазмунан теран ва бадиий юксак.
Насимий озарбайжон адабиёти тарихида мардлик, жасорат, қаҳрамонлик тимсоли сифатида шуҳрат қозонган.
Ўзбек тилида Насимийнинг Миртемир, Холид Расул ва Асқар Қосимовлар озарбайжончадан таржима қилган мўъжазгина шеърлар тўплами босилиб чиққан.
Бу шоир шерларини излаётгандим рахмат.
1343йилда Навоийдан юз йиллар олдин яшаган Амур Темур даврида жуда кучли
Йиғлатди.
Юсуф Таваслий Хайрилла хамидов укиган Хикматлар хазинаси куйинг
Эски видёларни чикарасими
Албатта. Фақат аста-аста
АЗЕРБАЙДЖАНСКИЙ ГАЗАЛХАН
Азербайджанский сильно изменился с тех времён как при жизни этого газалхана вот это настоящий всеобщий туркестанский язык
@@kahremangazi7088 No. Azerbaijani language has at least 800-1000 years old. Azerbaijani literature is more rich and more strong than Central Asian literature.
@@elxanpadar1455 agar mumkin boʻlsa boshqa tilda chunki ingliz tilini tarjima qila bilmaydi menda RUclips istagan tilingizda ingliz tilidan boʻlak
Ажойб газпллар.