Шавкат Мирзиёев чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 24 июн 2024
  • Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
    Аҳолининг кундалик истеъмолида гўшт, тухум, сут ва улардан тайёрланган маҳсулотлар катта ўрин эгаллайди. Шу боис паррандачилик, қоракўлчилик ва эчкичиликни ривожлантириш, озиқ-овқат инфляциясини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Қолаверса, бу соҳаларда аҳолини банд қилиш ва даромадини ошириш имконияти ҳам кўп.
    Масалан, 2023 йилда паррандачилик тармоғида 253 та лойиҳа амалга оширилиб, бундай хўжаликлар сони 1 минг 300 тага етган, 4 мингта янги иш ўрни очилган. Келгусидаги истиқболли лойиҳалар учун халқаро ташкилот ва банклардан 420 миллион доллар жалб қилинмоқда.
    Тақдимотда мутасаддилар паррандачилик тармоғини ривожлантириш стратегияси ҳамда бу йилги режалари юзасидан ахборот берди.
    Жумладан, бу йил парранда гўшти ҳажми 700 минг тоннадан 800 минг тоннага, тухум етиштириш 8,5 миллиард донадан 10 миллиард донага етказилиши айтилди.
    Бу тармоқдаги энг муҳим масала - насл. Юртимизда гўшт йўналишидаги парранданинг 1-тартибли генетикаси йўқ, 2-тартибли генетика эса Венгриядан олиб келинаяпти.
    Жаҳон бозорида парранда генетикасининг 80 фоизи АҚШ компаниясига тўғри келади. Шу боис улар билан ҳамкорликда паррандачиликда генетик технологияларни жорий қилиш ва наслчилик хўжаликлари ташкил этиш режалаштирилган.
    Шунингдек, паррандачиликда кластер тизимини жорий этиш, тайёр бизнес лойиҳалар қилиб, тадбиркорларга бериш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
    Соҳа ривожини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Унга кўра, паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади. Парранда гўшти экспортига рухсат берилади. Тадбиркорларга берилган 35 миллион доллар арзон ресурсни қайтариш муддати 3 йилга узайтирилади.
    Давлатимиз раҳбари озуқа-ем захирасини кенгайтириш ва паррандачилик хўжаликларига марказлаштирилган тартибда етказиш бўйича ҳам топшириқлар берди.
    Ҳозирги кунда юртимизда 39 та қоракўлчилик хўжалиги бор. Бухоро вилоятидаги 2 миллион гектардан зиёд яйловда 2 миллион бош қўй боқилаяпти. Булар, албатта, етарли эмас.
    Шу боис қоракўл қўйини кооперация асосида хонадонларда боқиш таклифи билдирилди. Хусусан, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон, Пешку, Жондор, Олот туманларида аҳолига қўйлар етказиб берилиб, яйлов ва қудуқлар ажратилади. Озуқабоп ўсимликлар майдонлари кенгайтирилади.
    Бу каби чоралар орқали қоракўл қўйларини 6 миллион бошдан 7 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилди.
    Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида эчкичиликни ривожлантириш бўйича топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ, Туркия ва Россиядан зотдор эчкилар олиб келиниб, наслли эчкичилик кластери ташкил этилди.
    Худди шу тахлит, Мўғулистон тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятига 5 минг бошдан наслли эчки олиб келиб, кўпайтириш зарурлиги айтилди. Бу икки йилда эчкилар сонини 100 минг бошдан ошириш имконини беради.
    Шунингдек, эчкичиликда ҳам наслни яхшилаш, жунни қайта ишлаш орқали кашемир ва тивит маҳсулотлари етиштириб, экспортини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Комментарии • 39

  • @user-zz8ll5zq1h
    @user-zz8ll5zq1h 2 дня назад +9

    Хар бир мол бокишга имкони бор оилага, бокишга истаги булса, корамол бериш макул булади.

    • @QuvonchbekDaverov
      @QuvonchbekDaverov 2 дня назад +3

      Гуштни суйиб олиш кучайса бокувчилар етарли.кассоб хузурини куради.ем сотувчи бозордаги олиб сотар мазза килади.бокканга тезаги колади.

  • @boryabakiyev
    @boryabakiyev 2 дня назад +4

    Човачиликни ривожлантиришда наслчилик жуда мухим. Ахолимизни асосан фермерлардан купрок шахсий хонадонларда етиштирилган гушт махсулотлари таъминлаяпти. Ахолини корамолларини наслини яхшилиш учун ветеринария шахобчалари гушт ва сут йуналишидаги сифатли уруглар билан таъминланиши лозим. Афсуски наслчилик хужаликлари томонидан тайёрланган уруглар умуман талабга жавоб бермайди, уругларда харакатчанлик кам, айримларда эса умуман улик уруглар.

  • @komilshodiyev7637
    @komilshodiyev7637 2 дня назад +4

    Зу́р Проектлар йулга ку́йилар экан
    Ветеринария сохасини яхши йулга куйиш керак.
    Ем нархини пасайтирсак, му́лжал нишонга тегади.
    Ку́й Эчки Корамоллар дан оламан Кредит асосида берилса.

  • @QuvonchbekDaverov
    @QuvonchbekDaverov 2 дня назад +4

    Мол бозордаги олиб сотар харомиларни йук килиш керак.чорвачилик анча ривожланади.четдан гушт киришини камайтириш керак.тирик мол келтиришни купайтириш керак.

  • @davrauto6001
    @davrauto6001 2 дня назад +1

    Халқ учун манфаатли бўлади

  • @SamsungA--gt2dt
    @SamsungA--gt2dt 2 дня назад +1

    Чорвачилик тармоғини ривожлантириш орқали гўшт ва сут махсулотларини нархини пасайтиришга эришишимиз мумкин

  • @HamzaTillayev-no6ux
    @HamzaTillayev-no6ux 2 дня назад +1

    Chorvachilik kerakli sohalardan uni rivojlantirish lozim

  • @HamdamUmarov-dh8tv
    @HamdamUmarov-dh8tv 2 дня назад +1

    Prezidentimiz har bir soha muammosini o'rganib yanada rivojlantirishga harakat qilyaptilar.

  • @ShuhratjonMamazokirov
    @ShuhratjonMamazokirov 2 дня назад +1

    Мол куй бокиб фойда килиш кийин булиб колди ем хашак киммат гушт сут арзон ем килоси 5000 сум гушт Сал ошса хамма жойда Гап суз

  • @user-zz8ll5zq1h
    @user-zz8ll5zq1h 2 дня назад +1

    Чорвачилик фермалари анча сони купайган. Одамларни хам поддержка килишни тухтатмаслик керак.

  • @RustamOybekov-rj8lb
    @RustamOybekov-rj8lb 2 дня назад +1

    Prezidentimiz har bir sohada katta o'zgarishlar qilyaptilar

  • @ogabekesanov214
    @ogabekesanov214 3 дня назад +1

    Tadbirkorlarni mana shunday soliq imtiyozlari bilan qo'llab quvvatlab turish kerak

  • @TecnoCit
    @TecnoCit 2 дня назад +2

    Кани эди манга бир милорд кридит берганда 100та кора мол кетадигон молхонам бор эди

  • @user-xt4gg3zs7x
    @user-xt4gg3zs7x День назад +1

    Хурматли Пириздентимиз халк,имизни у'йлаб к,арорлар чик,аряптику леки к,у'штирнок, ичидаги рахбарлар буни юзага чик,армаяпти мана манга берсин ривожлантирамиз чорвачиликни киридит олиш жуда к,иййин .Давлатимизни рахбари к,абулхонасига кириш керак.

    • @rasulberdiyevramziddin3561
      @rasulberdiyevramziddin3561 День назад

      Анашу сиз айтган куштирнок ичидаги рахбарлар Мухтарам Приздентингизни ишонган ваккиллари сизни приздент курмай улиб кетиши мумкин лекин ишонган вакилларини хар кун куриб сухбат килади Давлатни бу Акил билан бошкариб булмайди

  • @layloshodiyeva6212
    @layloshodiyeva6212 2 дня назад

    Ҳозирда шаҳар ва қишлоқларда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига талаб тобора ошиб бораётганини инобатга олсак, бугунги тақдимотнинг аҳамияти янада ортганини сезамиз

  • @user-ei5cr3wj2f
    @user-ei5cr3wj2f 2 дня назад +1

    Чорвачилик ривожи дастурхонимиз тўкинлиги демак

  • @user-yx6mw3xe4l
    @user-yx6mw3xe4l 2 дня назад +1

    Ҳаммаси халқимизнинг фаровон ҳаёти учун бўлмоқда барака топсин президентимиз

  • @user-pf2ie9mv8j
    @user-pf2ie9mv8j 2 дня назад +1

    Режаланаган ишлари бароридан келсин

  • @Mr-sar03
    @Mr-sar03 2 дня назад +1

    Сикарган конуниг терсаки булиб чикади буни халк билади лучши слар ишларни кам киламиз десаглар иш купайади сларни курадиган кизикадиган фукоралар комади узларигни узлариг алдаб куйасанлар хокимлар куйлари пракрорлар чарвочилмк билан шугилансин мовинлар куйон боксин банкдагилар товук боксин махала райиси каптар боксин дан ходимлари чуча боксин

  • @ilhomaliyev7084
    @ilhomaliyev7084 2 дня назад

    Чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳозирда жуда муҳим

  • @user-xk5fb6ei3h
    @user-xk5fb6ei3h 2 дня назад +2

    Бу соха жуда ҳам кенг ва ахолини энг катта эхтиёжи гўшт сут тухумга бўлган эхтиёж хисобланади. Арзон ва сифатли махсулот етказиб бериш жуда ҳам катта иш

  • @user-kk6sx5rz5c
    @user-kk6sx5rz5c День назад +1

    Мол боқиш осон эмас ем хашак нархини тушуриш керак ерларни боғларга бериб юуборди боғларни камайтириш керак ерлага макка арпа ва шунга ўхшаган донли экинларни экиш керак мен олма емай хам бир йил юуришим мумкин лекин гўшт емай 1 .2 кун зўрға чидайман боғларни камайтириш керак пахтани хам камайтириш керак

    • @DostonbekObidov-rh1ql
      @DostonbekObidov-rh1ql 13 часов назад +1

      Makka arpaga ko‘p suv talab qilinadi bog‘lar esa tomchilay sug'oriladigan suv tejash texnologiyasi

  • @sirojyv3494
    @sirojyv3494 2 дня назад

    чорвачилик тармокларини ривожлантиришга эътибор берилаётган яхши булибти

  • @jaxongirjons9113
    @jaxongirjons9113 2 дня назад

    Давлат тараққиётига ҳисса қўшадиган соҳаларда ўтказилаётган йиғилишлар албатта ўз натижасини беради

  • @user-zz8ll5zq1h
    @user-zz8ll5zq1h 2 дня назад

    Одамларни эхтиёжи хам анча ортиб бормокда. Шунга яраша баланс ушланмокда.

  • @EldorXalilov-mk8pp
    @EldorXalilov-mk8pp 2 дня назад

    Yemlarniyam orzonlatsin

  • @DoniyorAlimov0
    @DoniyorAlimov0 2 дня назад

    Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифадир

  • @KarimQurbonov
    @KarimQurbonov День назад

    ЧЕТДАН БИР БУЗОК ОБ КЕЛСА 200.ДОЛЛОР БОЖ ТУЛАШ КЕРАК КОЗОКДА 5.МИЛ СУМЛИК БОЛ УЗИМИЗДА 10.11.МИЛ СУМ ТЕЗ КУНДА ЧОРВА РИВОЖЛАНАДИ

  • @user-fi2jc6of7w
    @user-fi2jc6of7w 14 часов назад

    Малакали вет дуктирлар йук .замонавий лабараторя йук хамма нетга караб даволаяпди

  • @user-pr3ld5jc1b
    @user-pr3ld5jc1b 3 дня назад

    Артезон кудукларни купайтириш кейин ем хашак чорвачилик ривожланади

  • @user-jn6uk1rg7w
    @user-jn6uk1rg7w День назад

    Чорвачилик килаетган эдик емлар кимматлаб шу ишданам айрилиб ишсиз коляпмиз

  • @user-fo9rj4nr1g
    @user-fo9rj4nr1g 2 дня назад

    Шу харроми кридетни москвага келганман тулайман деб соглигимни йукотиб йотипман

  • @azizyaxshimurodov5688
    @azizyaxshimurodov5688 День назад

    Бошка йердан олиб келиб уни копайтирса яна уни експирт киламиз дейди халкга гошт йетмаса

  • @user-zy1xy3ro1j
    @user-zy1xy3ro1j 2 дня назад

    Биз мол бокамиз деб кредит олмокчи едик лекин кредит бермади....

    • @QuvonchbekDaverov
      @QuvonchbekDaverov 2 дня назад +1

      Синдириб юборади кредит.мол фойдаси фоизиниям копламайди