"Занги ота" мажмуаси ҳақида биласизми? muslim.uz - Фев 16, 2021 Шрифт ўлчами   Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ислом оламидаги муқаддас зиёратгоҳлардан бири - Занги ота мажмуаси қад ростлаб турибди. Занги отанинг ҳақиқий исмлари Ойхўжа ибн Тошхўжа бўлган. У кишининг асли туғилган ва яшаган маскани Шош (Тошкент) вилояти бўлиб, Тошкент билан Қовунчи оралиғидаги Занги ота номли қишлоқ ҳисобланади. Баъзи манбаларда Занги ота Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарбоза кўчасидаги Занги ота маҳалласида туғилиб ўсган, деган тахминлар ҳам бор. Занги ота Аҳмад Яссавийнинг тўртинчи шогирди Ҳаким отадан бир неча йил яссавия тариқатининг сир-асрорлари, одобини ўрганади ва илми зоҳирий ва илми ботиний йўриқларидан воқиф бўлади. Ҳазрат бутун умр одамларнинг молини боқиш билан шуғулланган, чўпонлик қилиб, ҳалол ризқ топиб, ҳаёт кечирган. Занги ота ҳазратлари тариқат шайхларидан бўлиб, халқни доимо дину диёнатга, ҳалоллик, покликка даъват қилганлар. Маълумотларга кўра, ушбу улуғ зот милодий 1258 йил Тошкент яқинидаги ҳозирги Занги ота қишлоғида вафот этган. Занги ота мақбарасининг бунёд этилиши билан боғлиқ ибратли ривоятлар ҳам, тарихий воқеалар ҳам бирдек чуқур рамзий маънога эга. Ривоят қилишларича, Амир Темур Ясси қўрғонида Аҳмад Яссавий ҳазратларига мақбара қуриш ҳаракатини бошлаганида нима учундир иш ҳадеганда юришавермаган. Бу ҳолнинг сабабини билолмай, ҳайрон бўлиб юрганида бир кечаси тушига нуроний бир зот кириб, Яссавийга мақбара қуришдан олдин Занги отанинг қабрини обод қилиши кераклигини айтади. Шунда Амир Темур XIV асрнинг 80-йилларида Занги ота руҳини шод этиш учун мақбара ва масжид тиклашга киришади. Бу муҳташам ёдгорлик мажмуанинг қурилишини 1420 йили Мирзо Улуғбек тугаллаган. Ҳозирги пештоқ айнан Мирзо Улуғбек томонидан бунёд этилган. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги тегишли қарори асосида Тошкент вилоятидаги Занги ота мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Мажмуа ҳудудида 1 000 ўринли янги масжид, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг биноси қурилди. Янги лойиҳага биноан, мажмуага кириш дарвозаси қайта қурилди, чегара деворлари бошқатдан тикланди. Қадимги мадраса биноси тўла таъмирдан чиқарилди. Янги масжид олдида баландлиги 31 метр бўлган минора қурилди. Занги ота ва Анбар биби мақбаралари ҳам буткул қайта таъмирланди. Мажмуадаги 5 та гумбаз қайта тикланди. Мажмуа ҳудуди кенгайтирилиб, кўкаламзорлаштирилди. Бугун ушбу тарихий маскан мамлакатимиз ва хорижий зиёратчиларнинг севимли масканига айланган.
Otajon konglimizdagi murod magsatlarimizga yetirgaysiz oilamizga tinchlik omonlik soglik bergaysiiz ishlamizga rivoj yangi moshinlar bizga ham nasip qilgay otajon
ҚАЕРДАН ОЛДИ ЭКАН,НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТАҲОРАТ ДА ЎТИРСА, ИККИ РАКААТ НАМОЗ ЎҚИДИ ДЕБ ЁЗИШИНИ? ХАЙРУЛЛОҲНИ БИР ШЕЪРИ БОР ЭДИ. ЗАНГИ ОТАНИ ХОЛИҚ ДЕБОН, СИҒИНАР..
Ассаламу алекум ва Рахматуллохи ва барокатуху . Зангиота хакидаги маьлумотга жуда кизикар эдим . Мехрибон ва Рахимли ЗОТ икки дунё саодатига оилавий насиб айласин ИншааАллох Амин 🤲 . Жудаям хурсанд булдим АЛХАМДИЛИЛЛОХ .
"Занги ота" мажмуаси ҳақида биласизми?
muslim.uz - Фев 16, 2021
Шрифт ўлчами  
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ислом оламидаги муқаддас зиёратгоҳлардан бири - Занги ота мажмуаси қад ростлаб турибди.
Занги отанинг ҳақиқий исмлари Ойхўжа ибн Тошхўжа бўлган.
У кишининг асли туғилган ва яшаган маскани Шош (Тошкент) вилояти бўлиб, Тошкент билан Қовунчи оралиғидаги Занги ота номли қишлоқ ҳисобланади.
Баъзи манбаларда Занги ота Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарбоза кўчасидаги Занги ота маҳалласида туғилиб ўсган, деган тахминлар ҳам бор.
Занги ота Аҳмад Яссавийнинг тўртинчи шогирди Ҳаким отадан бир неча йил яссавия тариқатининг сир-асрорлари, одобини ўрганади ва илми зоҳирий ва илми ботиний йўриқларидан воқиф бўлади. Ҳазрат бутун умр одамларнинг молини боқиш билан шуғулланган, чўпонлик қилиб, ҳалол ризқ топиб, ҳаёт кечирган.
Занги ота ҳазратлари тариқат шайхларидан бўлиб, халқни доимо дину диёнатга, ҳалоллик, покликка даъват қилганлар.
Маълумотларга кўра, ушбу улуғ зот милодий 1258 йил Тошкент яқинидаги ҳозирги Занги ота қишлоғида вафот этган.
Занги ота мақбарасининг бунёд этилиши билан боғлиқ ибратли ривоятлар ҳам, тарихий воқеалар ҳам бирдек чуқур рамзий маънога эга.
Ривоят қилишларича, Амир Темур Ясси қўрғонида Аҳмад Яссавий ҳазратларига мақбара қуриш ҳаракатини бошлаганида нима учундир иш ҳадеганда юришавермаган. Бу ҳолнинг сабабини билолмай, ҳайрон бўлиб юрганида бир кечаси тушига нуроний бир зот кириб, Яссавийга мақбара қуришдан олдин Занги отанинг қабрини обод қилиши кераклигини айтади. Шунда Амир Темур XIV асрнинг 80-йилларида Занги ота руҳини шод этиш учун мақбара ва масжид тиклашга киришади. Бу муҳташам ёдгорлик мажмуанинг қурилишини 1420 йили Мирзо Улуғбек тугаллаган. Ҳозирги пештоқ айнан Мирзо Улуғбек томонидан бунёд этилган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги тегишли қарори асосида Тошкент вилоятидаги Занги ота мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Мажмуа ҳудудида 1 000 ўринли янги масжид, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг биноси қурилди.
Янги лойиҳага биноан, мажмуага кириш дарвозаси қайта қурилди, чегара деворлари бошқатдан тикланди. Қадимги мадраса биноси тўла таъмирдан чиқарилди. Янги масжид олдида баландлиги 31 метр бўлган минора қурилди. Занги ота ва Анбар биби мақбаралари ҳам буткул қайта таъмирланди. Мажмуадаги 5 та гумбаз қайта тикланди. Мажмуа ҳудуди кенгайтирилиб, кўкаламзорлаштирилди. Бугун ушбу тарихий маскан мамлакатимиз ва хорижий зиёратчиларнинг севимли масканига айланган.
Рахмат билиб олдим ,,Занги ота ,,хакида
Рахмат
Assalomu alekum. Allah hayrli qilsin .ishlarizga rivoj doim shunaqa tarbiyaviy korsatuvlar orqasidan insonlar Duosida yuring 🤲💐
Рахмат
Ролик учун котта раҳмат.Аллоҳ мукофотласин сизни.Мани авлодим бўладилар.Ҳурсандман.Занги бобокалоним,ҳабашмаслар.Шайх Умар Валий,Шайх Ҳованд Тоҳур,Хўжа Аҳрор Валий,Зангиота,Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар битта авлод.Абу Бакр Сиддиқ,Умар ибн Ҳаттобдан тарқаган авлодмиз.Пайғамбар авлодлари ва яқин дўстларини авлоди Саудиядан, Самарқанд дарбозада тўҳтаб,ҳар хил жойга ислом динини тарғиб қилиш ниятида тарқашган
Ассаломуалекум ролик ёкган булса хурсандман сог-саломат булинг
Шу домлани исмлари нма жуда чиройли укидла бугун борганимда овозлари йокиб колди
abror
Assalomu Alekum .Baraka topin korsatuvlariz juda ham hurmatga sazovor. ♥️👍🤲
Рахмат сог саломат булинг
💐💐💐
ОМАД СИЗГА АЗИМАХОН👍👍👍
Рахмат
Утганларни Аллох рахмат килсин
Allox rozi bòlsin
Rahmat baraka toping
Зиёратга борганда 2ракат намоз укиш керак,Дуо килиш керак шу кишини илмидан бахрамандлик берсин Аллохим,кабрга сигинманглар !!!Ярим ялонгоч борманглар аёллар Аллохдан куркинг Лар!!!!
Машшаллох
Гап йок билмаган тарихни билиб олдим Рахмат
Манавий озука калбизи,дилизи рохатлантиради. Рахмат.
Zor gap yoq
Рахмат
Мен шу инсоннинг авлодларидан бирлари буламан
Gap yo‘q. Ishizga omad👍🏻
Рахмат
Masha Alloh
Allah rozi bosin 🤲
Рахмат
Аллох рози болсин !!!билмаганларимизи билдим 👍
Рахмат
Жудаям эхтиёт бўлинг жудаям ривоятда янглишиб кетманг
Рахмат домилла
Хоразмда. Яшаб. Утган. Кабри. Караколпогистонни. Амударйо.туманида.жойлайган.биву.Потма.Анбар.момоники.
Qayerda
Azon etilvotkanda muzika qoyadimi?
Kochada ommani oldida bosh kiyimsiz saroy mullasini yonida uni romolham deb bolmaydi lattani orab oladimo G'alati masmi!?
2013 йил 18 август Вазирлар Маҳкамасининг 2020 қарорига асосан қайта реконструкция қилиш бошланган
Otajon konglimizdagi murod magsatlarimizga yetirgaysiz oilamizga tinchlik omonlik soglik bergaysiiz ishlamizga rivoj yangi moshinlar bizga ham nasip qilgay otajon
I🤔 otez kim
Men ham shu tumandanman
1000 layk
Мулла мурмухсинлар тарихни яхши билишади
Assalomalekum opa shijoatingizga qoyil. Omad yor bûlsin
Рахмат
Zangi bobodan qanaqa kitoblar qolgan
Горжусь Вами Мама
😘😘😘
Спасибо
Азонга мусика кушилмайди
Assalom Aleykum bobojon ishlarimizga omat bergaysiz boshlagan narsamiz o'nggidan qilgaysiz
Гапйук 👍👍👍👍🇺🇿🇺🇿🌹🏵️💐🌺👈
Рахмат
Музикага нима хожат
А. Темур нимага қурган шуни этиб берин
Ойхўжа бува туғулганда Ахмад ясавийы суюнчисига мандан олдин сенга мақбара қурилисин деб дуо қилганлар
Ширк куфрга ботиб кетади
ҚАЕРДАН ОЛДИ ЭКАН,НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТАҲОРАТ ДА ЎТИРСА, ИККИ РАКААТ НАМОЗ ЎҚИДИ ДЕБ ЁЗИШИНИ? ХАЙРУЛЛОҲНИ БИР ШЕЪРИ БОР ЭДИ.
ЗАНГИ ОТАНИ ХОЛИҚ ДЕБОН, СИҒИНАР..
Olim avliyo dedimi bu yo men notogri ewitdimmi
Эй админ Озонга мусика керак эмас яхшимас!!