Madrasalarga imtixon topshirish fanlari aniq bo‘ldi.Endilikda Arab tili B1 olgan certifikati o‘tadi

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 18 сен 2024
  • #mirarab #live #new #xadicha
    🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
    🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.
    🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида:
    ✅ Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 - 93 балл;
    ✅ Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 - 63 балл;
    ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 - 33 балл.
    🌙 Ҳадис илми мактабида:
    ✅ Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 - 93 балл;
    ✅Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) - 63 балл;
    ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 - 33 балл.
    🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:
    ✅Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 - 93 балл;
    ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 - 63 балл;
    ✅Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 - 33 балл.
    🗣 Маълумот ўрнида:
    ✅Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
    ✅Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.
    🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади.
    📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни t.me/qabulmusl... телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    Матбуот хизмати
    MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
    ▶️ RUclips | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Комментарии •