Sheʼr sehri. Sultonmurod Olim | Шеър сеҳри. Султонмурод Олим

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 6 авг 2019
  • Адабиётшунос олим Султонмурод Олимов 1954 йили Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Қирғизон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1993 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида лаборант, катта лаборант, кичик илмий ходим, илмий ходим, катта илмий ходим, докторант, Ташқи ишлар вазирлигида «Спич райтер» гуруҳи раҳбари, бўлим мудири ўринбосари, таҳририят мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида консултант, етакчи консултант, бош консултант, Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ҳозирги пайтда «Нақшбандия» журнали бош муҳаррири.

Комментарии • 2

  • @sadoqatqoryogdiyeva-tw2tg
    @sadoqatqoryogdiyeva-tw2tg Год назад

    Tashakkur ustoz! Ruhim ma'naviy ozuqa oldi.
    Ostona haqidagi she'ringizni qayta-qayta eshitdim!
    Umringiz ziyoda bo'lsin!

  • @muqimjonolimov4079
    @muqimjonolimov4079 3 года назад +1

    Хазрат Навоий билан Хусайин Байкаро бир-бирлари билан давлат сирларни Газал оркали хам бемалол гаплашишган экан...