Тошкентда миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 май 2024
  • Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, санъат мухлисларини қизғин табриклади.
    - Бугун ўзига хос санъат ва маданият байрами. Ушбу қувончли воқеа билан сиз, азизларни, раҳматли Ботир Зокировнинг яқинлари ва мухлисларини, бутун халқимизни самимий муборакбод этаман, - деди Президент.
    Ботир Зокиров 1936 йилда санъаткорлар оиласида туғилиб, вояга етган. 29 ёшида Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 2000 йилда “Буюк хизматлари учун” ва 2021 йилда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган.
    Давлатимиз раҳбари хонанданинг беназир истеъдод ва инсоний фазилатларини эътироф этди.
    Ботир Зокиров жуда қисқа - 49 йил умр кўрган. Лекин шу йиллар давомида ўзидан ранг-баранг ва бой ижодий мерос қолдирган. Унинг сеҳрли овози юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб бориб, халқимиз қалбидан, санъатимизнинг олтин фондидан жой олган. Дунёнинг маданият пойтахтларида ўзбек санъатини зўр муваффақият билан намойиш этган.
    Хонанда 1955 йилда, айни кучга тўлган пайтида оғир дардга йўлиқади. Бир неча марта жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказади. Шифокорлар унга қўшиқ айтишни тақиқлаб қўяди. Лекин шу аҳволда ҳам ижоддан, куйлашдан тўхтамайди.
    Ботир Зокиров умр бўйи янгиликка интилиб яшарди. Шарқ фольклори ва замонавий эстрада санъатини уйғунлаштириб, “Мюзик холл” ижодий жамоасини ташкил этган, хонанда ва композитор сифатида кўплаб истеъдодли ёшларга устозлик қилган. Республикамизда хизмат кўрсатган “Ялла” ансамблининг ташкил топишида Ботир Зокировнинг хизматлари беқиёсдир.
    Буюк санъаткорнинг сўнмас хотирасини эъзозлаш, ижодий меросини ўрганиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда. Хусусан, Президент қарори қабул қилиниб, 2021 йилда Ботир Зокировнинг 85 йиллик таваллуд айёми кенг нишонланди. Улуғ ҳофиз номидаги миллий мукофот таъсис этилди. У ҳақда илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли фильм ва спектакллар яратилди. Яқинда Ботир Зокировнинг хотира кечаси мамлакатимиз жамоатчилиги ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрган атоқли санъаткорлар иштирокида катта шодиёна сифатида ўтказилди.
    Ботир Зокиров таҳсил олган Ўзбекистон давлат консерваторияси жойлашган кўчага у кишининг табаррук номи берилди. Ушбу консерватория ҳузурида Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада санъати институти барпо этилди. Энди бу ерда ҳайкал ўрнатилиши мажмуага янада кўрк бағишлади.
    - Бу ҳайкал Ботир Зокиров хотирасига ўрнатилган рамзий бир тимсолдир. Айни пайтда Янги Ўзбекистонда маданият ва санъатни равнақ топтириш йўлида олиб бораётган барча ислоҳотларимиз ва уларнинг амалий натижалари бу улуғ ижодкорга энг муносиб ёдгорлик бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.
    Ботир Зокиров ижодий феномени миллий санъатимиз тарихида бутун бир даврни ташкил этиши таъкидланди. Унинг бой меросини чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ишларини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига алоҳида қарор тайёрлаш топширилди. Унда Тошкент шаҳрида санъаткорнинг мемориал музейини барпо этиш, эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлов ва талабалар учун давлат стипендияси жорий этиш, бадиий фильм яратиш, Миллий эстрада симфоник оркестри фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби вазифалар кўзда тутилади.
    Маросимда Ботир Зокировнинг издошлари, санъат ва маданият намояндалари сўзга чиқди.

Комментарии • 20

  • @FftRrt-od7il
    @FftRrt-od7il 15 дней назад +8

    Мен жуда хурсанд бўлдим, Ботир Зокиров афсона, бундай инсон билан миллатдош бўлганимиздан ғурурланамиз, жойлари жаннат боғларидан бўлсин

  • @ilyosochilov1811
    @ilyosochilov1811 14 дней назад +1

    Жуда хурсад булдим. Хурматга лойик ижодкор булганлар. Узбек халкининг калбида чукур жой олган Ботир Зокировга таъзим!

  • @UlugbekSobirov.
    @UlugbekSobirov. 15 дней назад +8

    Жуда хурсанд бўлдик ха Ботир Зокиров миллатимизнинг жозибасидир жойи жаннатдан бўлсин ИЛОҲО

  • @Timur-ou1zo
    @Timur-ou1zo 12 дней назад +1

    Хакикатдан хам Ботир Зокиров Халкимиз юрагидан жой олган инсон булган.Халкимизга умирини охиригача хизмат килган. Аллохим Ботир Зокировни жойини жаннатда килсин. Амир Темур Барлосий.

  • @otabeksattarov4882
    @otabeksattarov4882 15 дней назад +4

    Призидентимиз санаткорлармиз сог ОМОН булсин

  • @user52gd3
    @user52gd3 15 дней назад +5

    Ургенч шахридан Анна Герман номли куча бор эди шу кучани кайтадан Анна Герман номи урнига куйса яши буларди олиб ташлаб яхши иш килмадилар ахир бу Узбекистони оброси эди Поляклар турист булиб келганлар сурайди сизларда Анна герман кучаси каерда деб афсус олиб ташаб яхши иш килмадилар

    • @user-fn1si9vr1e
      @user-fn1si9vr1e 15 дней назад +2

      Тогри гап. Бир. Вакт лар. Хоразм лик. Йозувчилар. Польша. Давлат ига. Борган да. Анна. Герман нинг. Канцертига. Тушишган. Ва. Унинг. Олдига. Бориб. Созларингиз. Хоразм дан. Эканлигини. Айтиш ган. Шунда. Анна. Герман. Хаманинг. Олдида. Ози. Тог либо. Осган. Урганч. Шахриридан. Келган. Хамюртлари. Деб. Таништирган. ❤

  • @user-gb7ci9xz8p
    @user-gb7ci9xz8p 14 дней назад

    Ўзбекистон битта янгиси йуқ

  • @badamshatmanova4013
    @badamshatmanova4013 15 дней назад +1

    Биз жаш кезде Батыр Закировдун ырдаганын жакшы коруп укчу элек.Президентинер аябай мээримдуу адам экен.Кыргызстанда Эл баатыры,Эл жазуучусу Т.Касымбековду эч ким ойлобойт.

  • @user-ex7dj6ce2u
    @user-ex7dj6ce2u 14 дней назад

    😍👏👏👏👏👏🌹

  • @user-xf5pr4jc8s
    @user-xf5pr4jc8s 8 дней назад

    Мен призидентимдан фахирланаман

  • @user-vw3ck1uk9o
    @user-vw3ck1uk9o 14 дней назад +1

    Жуда ажойиб иш булибди.Барча ташаббусскорларга катта рахмат.

  • @i_m_best
    @i_m_best 15 дней назад +2

    Ха , адолатли иш бу́либди . Хайкал хам дид билан яратилибди .

  • @user-sz6cj7cb5x
    @user-sz6cj7cb5x 15 дней назад

    Haykal kimga kerak, shuni pulini oddiy xalqqa ber

    • @user-vw3ck1uk9o
      @user-vw3ck1uk9o 14 дней назад

      Оббо жонга тегдиларинг нимани булса халкка бер деб.Кул бн бериб купни туйдириб буладими?

    • @user-vw3ck1uk9o
      @user-vw3ck1uk9o 14 дней назад

      Керак,хайкал албатта керак.

    • @user-vw3ck1uk9o
      @user-vw3ck1uk9o 14 дней назад

      Якинда Юлдуз Усмонова,"Ботир Зокировни хозир хеч ким эшитмаяпти"деган иддаосига бомба жавоб булибди.

    • @user-sz6cj7cb5x
      @user-sz6cj7cb5x 14 дней назад

      @@user-vw3ck1uk9o hammani fikri bor, Bu odamni haykali ozigayam kerak emas hozir

  • @user-pp5jf6xc7n
    @user-pp5jf6xc7n 14 дней назад

    Факат ука унверстуни порахурлика айлантирмагин ука