Solih alayhissalom - Afzal Rafiqov

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 сен 2024
  • Солиҳ (алайҳиссалом)нинг қавмлари билан бўлган қиссаси Қуръони каримнинг кўпгина сураларида келган, жумладан, Аъроф, Ҳуд, Ҳижр, Исро, Шуаро, Намл, Фуссилат, Қамар...
    Солиҳ (алайҳиссалом)нинг насаблари Нуҳ (алайҳиссалом)га бориб, тақалади. Уни Ибн Касир қуйидагича келтирадилар: «Солиҳ ибн Абд, Ибн Мосиҳ, Ибн Убайд, Ибн Ҳожар, Ибн Самуд, Ибн Обир, Ибн Ирам, Ибн Сом, Ибн Нуҳ»14.
    Аллоҳ таоло Солиҳ (алайҳиссалом)ни Самуд қабиласига юборган эди. Ушбу қабиланинг номи Солиҳ ( алайҳиссалом)нинг бобоси Самуд ибн Омур номи билан аталган.
    Айтиладики: У ерда сув миқдорининг камлиги сабабли Самуд деб аталган. Араб тилида «самида» сўзи «камаймоқ», «кучсизланмоқ» маъноларини англатади.
    Самуд қабиласи Ҳижр ўлкасида истиқомат қилардилар. У Ҳижоз ва Шом ўлкасида жойлашган эди. Ҳозирги жойлашган ўрни, тахминан, Ҳижоз ва Иорданиянинг шарқий
    14 «Ал-бидоя ван-ниҳоя», Ибн Касир, 1-жилд, 130-бет.
    64
    томонлари ҳисобланади. Бу жойлар ҳалигача «Солиҳ (алайҳиссалом)нинг шаҳарлари» деб юритилади.
    Самуд қабиласи араб қабилаларидан биридир, улар Ҳуд (алайҳиссалом) қавмидан сўнг халифа (ўринбосар) бўлиб қолдилар. Шу сабабли Қуръони каримдаги кўп оятларда Ҳуд (алайҳиссалом)дан сўнг Солиҳ (алайҳиссалом) қавмлари ҳақида ҳикоя қилинади.
    МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
    ПАЙҒАМБАРЛАР
    ТАРИХИ

Комментарии • 1

  • @honeeywoo
    @honeeywoo 10 месяцев назад +2

    Alloh rozi bo'lsin 🤲🏻