МУНАВВАР КУН Ҳамидулло Матҳолиқовдан етти тилда қўшиқ
HTML-код
- Опубликовано: 17 ноя 2024
- Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамидулло Матҳолиқов ўзининг дилрабо қўшиқлари билан хануз халқимиз қалбидан жой олиб келаётган санъаткор бугун “Мунаввар кун” дастурида меҳмон бўлди. Суҳбатимиз давомида, аслида ўзбек мусиқасининг бошловчиси сифатида танилган ўзбек миллий созларидан ҳисобланган доира хозир бошқа нарса учун ҳизат қилаётгани хақида хам алохида тўхталиб ўтди. Шу ўринда Хамидилло Матхолтиқов қўшиқларини ижро қилаётган санъатимизни ёш вакилари хақида ҳам ўз фикрини билдирди. Дастур давомида ўз ижодига мансуб: “Биринчи чолғу”, “Инсонни сев”, “Ёр келмадинг” ҳамда етти тилда ижро этиладиган “Папури” қўшиқларини жонли ижро этиб, телетомошабинлар олқишига сазовар бўлди. Ушбу кўрсатувни батафсил дастурдан олинган видео орқали томоша қилишингиз учун сизга ҳам илиндик!