Сирдарёда илк нодавлат университет фаолият бошлайди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 фев 2025
  • Вилоятимизда биринчи нодавлат олий таълим муассасаси - “IT Med University” ташкил этилади.
    Университетни ташкил этишдан кўзланган мақсад, муассаса олдига қўйилган вазифалар, фаолиятнинг асосий йўналишлари ва бошқа шу каби масалалар хусусида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиевга маълумот берилди.
    - Бугунги кунда IT ва тиббиёт соҳалари учун малакали мутахассислар тайёрлаш зарурати мавжуд, - дейди лойиҳа ташаббускори Отабек Вафоев. - Шундан келиб чиқиб, ривожланган давлатлардаги мазкур йўналишларга ихтисослашган нуфузли таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиб, шу асосда ўқув режалари, таълим дастурлари ва методикалар ишлаб чиқдик.
    Муассасага 2023 йилнинг 5 январидан 450 нафар атрофида талаба ўқишга қабул қилинади. Асосан, тиббиёт, ахборот технологиялари, педагогика, иқтисодиёт каби йўналишлар бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрланади. Ҳозирда 67 нафар профессор ўқитувчилардан иборат педагог кадрлар жамоаси шакллантирилган. Шунингдек, хорижий университетларда фаолият олиб бораётган 12 нафар ўқитувчилар, мутахассислар ва тренерлар ҳам ишга таклиф этилган.
    Университет Гулистон шаҳридаги “Ҳумо” комплекси биносида фаолият юритади. Айни кунда мазкур бино замонавий компьютерлар, мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланмоқда.
    Отабек Вафоевнинг қайд этишича, кейинчалик муассасада магистратура, докторантура очилади ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш учун шароит яратилади. Университет талабалари хориждаги ҳамкор олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Комментарии • 10