Мухбир суриштирув ўтказди: Давлат ташкилотларининг ишонч телефонларига ишонч борми?

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 ноя 2024
  • "Ишонч телефонларига ишонч борми?"
    Ишонч телефонларига ҳеч ишингиз тушганми?
    Ишонч телефонлари ишончингизни оқлаяптими?
    Давлат тузилмаларига бирон бир масала юзасидан маълумот олиш мақсадида ишонч телефонларига қўнғироқ қилганимизда, кўп ҳолларда бу телефонларнинг ишламаётганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, ягона ишонч телефони кўрсатилган ҳолларда биз ташкилот билан ўз вақтида боғлана олмаймиз. Сабаби, ушбу ягона ишонч телефони ҳам иш фаолиятида бўлмайди.
    Яна бир ҳолат борки, айрим ташкилотларнинг операторлари мижозни 80-90 навбатга қўйиб, жуда узоқ кутдириши натижасида, сизнинг вақт йўқотишингизга сабаб бўлади. Камига, навбат кута туриб, уяли алоқа вақти узилиб қолса, сиз яна қайта навбат олиб, операторнинг сизга жавоб беришини кутишингизга тўғри келади. Қизиғи, иккинчи уринишда оператор билан боғлана оласизми йўқми? Буни кутишга сиз «бекорчи», асабларингиз ҳам мустаҳкам бўлиши керак.
    Хусусан, «Ипотека» банки бош офиси ва унинг жойлардаги филиалларида, шахсан ташриф буюрган мижозларга рисоладагидек хизмат кўрсатилаётган бўлиши мумкин. Бироқ, масофадан туриб мурожаат қиладиган мижозлар билан банк операторлари қисқа фурсатларда боғлана қолмайди. Кўп ҳолларда ушбу банкка қўнғироқ қилган мижозлар операторнинг жавоб беришини ҳатто 90 га яқин дақиқагача кутишига тўғри келяпти.
    Шу каби ишончни оқламаётган бир қанча ташкилотларнинг «нағма»сига афсуски, бугун кўпчилик дуч келяпти (лойиҳанинг кейинги сонида ушбу ташкилотларга ҳам тўхталамиз).
    Мазкур муаммолардан келиб чиқиб, ЎзА айрим Давлат ташкилотларининг ишонч телефонларини текшириб кўрди. Видеода ҳолатни батафсил кўришингиз мумкин.
    П/С: Мақсад ишонч телефонларига нечоғлик ишонч борлиги устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Комментарии •