Salom berish haqida

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 16 окт 2024
  • Саломлашиш Ислом умматининг шиорларидан бири. Аллоҳ таоло саломлашишни мусулмонлар орасидаги кўришиш ва мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги хақларнинг биттаси қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саломни одамлар орасида баланд овоз билан ошкор қилиш жаннатга олиб бориши ва мусулмонлар орасидаги муҳаббатга сабаб бўлишидан хабар бердилар. Бугунги кунда саломни ошкор қилишни қўйинг, салом беришнинг ўзи йўқолиб кетмоқда, берилса ҳам фақат танишларга берилади, бу ҳам суннатга хилоф бўлиб, қиёматнинг аломатларидан бири. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таниган ва танимаганларга баробар салом беришга буюрганлар. Сахобалар одамларга салом бериб, ажр олиш учун атай бозорларга чиқишар эди.
    Аллоҳ таоло ҳаммамизни бир-биримизга саломни ошкор қиладиган муҳаббатли мўминлардан қилсин.

Комментарии •