Китоб ҳақида китоб

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 22 сен 2022
  • «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Press cafe» кўрсатувида Давронбек Тожиалиевнинг «Китоб ҳақида китоб» рисоласи ҳақида маълумот берилди.
    📘 КИТОБ ҲАҚИДА КИТОБ
    Тўлдирилган 2-нашри
    Энди сизда «Қайси китобни ўқисам экан?» деган саволга ўрин қолмайди. Барча саволларингизга мазкур «мутолаа энциклопедияси»дан жавоб оласиз.
    Китоб тўрт бўлимдан иборат бўлиб, «Мақолалар» бўлимидан муаллифнинг газета ва журналларда чоп этилган китобхонлик маданиятига оид мақолалари ўрин олган. «Тадқиқотлар» бўлимида эса сўровнома ва таҳлилий-суриштирув материаллар келтириб ўтилган. Унда ўзбек зиёлилари нима ўқиётгани, ёшлар қандай китоблар мутолаа қилаётганини билиб оласиз.
    Китобнинг иккинчи нашри «Болаларга қандай китоблар ёқади?», «Китоб йўли: рўёдан рўёбга», «Китобхон болаларга 8 тавсия», «Нью-Йорк халқ кутубхонаси: асрнинг энг шов-шувли китоблари», «Guardian: ХХI асрнинг энг яхши 100 та китоби» каби мақолалар билан тўлдирилди.
    Муаллифнинг Тоҳир Малик, Анвар қори Турсунов, каби зиёли инсонлар билан уюштирган интервьюлари «Суҳбатлар»да, «Маълумотлар»да бўлса, муаллиф томонидан таржима қилинган китоб ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва иқтибослар тилга олинган.
    Шунингдек, китобда «Guardian: барча даврларнинг энг яхши 100 китоби», «Le monde: ХХ асрнинг энг яхши 100 та китоби», «Россиялик мактаб битирувчилари ўқиб чиқиши шарт бўлган 100 та китоб», «BBC: барча даврларнинг энг яхши 200 китоби» ва шу турдаги қизиқарли маълумотлар келтирилган.
    Муаллиф: Давронбек Тожиалиев
    Ҳажми: 272 бет
    Муқова: юмшоқ
    Нархи: 30 000 сўм
    Харид: t.me/akademsavdo

Комментарии •