Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у шундай деди: Зайнаб бинту Жахш розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа завжалари ёнида шундай фахрланар эдилар: "Сизларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан оила аҳлларингиз никоҳлаган бўлса, мени ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАН Аллоҳнинг Ўзи никоҳлади". Бухорий - 7420, Термизий - 3213, Аҳмад - 3/2, ибну Саъад - 103, Насоий - 2/76 да ривоят қилганлар.
@@nematabdujalil Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh. Javobni tushuning. Biz osmonni ichiga nisbat bermaymiz. Fiy degani ustida degan maʼnosi ham bor. Yaʼni Alloh osmondan ham, Arshdan ham yuksakda degan.
@@nematabdujalil bilganizni qiling. Biz javobni aytdik. Imon keltirsangiz keltiring! Qiyomatda siz uchun biz kafil emasmiz. Biz uchun Qurʼonda yozilgani muhim. Qurʼon hamma tushunadigan maʼnoda. Baʼzilar oʻzini ahamiyatini oshirish uchun taʼvil qiladi. Kerak emas bu!
Muso Alayhisalom Alloh bn yerda gaplashganlar Tur togida Alloh bn gaolshgani ketganlar demak Alloh yerdami nma deysiz brodar meroj voqoyasini boshidan ohirgacha oqin qande voqiyalardan keyin boldi nma sabab Rasulullohni Shanlarini uluglash uchun Alloh shunde maqom berdi Alloh oz ilmi bn yerda osmonda arshda ammo zoti pok
@@ibnnasrulloh3902 Rasululloh korishishga borganmilal Odamzod jasadi Allohni korishga chidamedi tur togiga nazar solin ahvolini korganmisiz hozirgi keyin siz keltirgan oyatga iymon keltiramiz lekin arshni egalladi degan oyatni Allohni oziga havola qilmiz sizlardek Allohni arshga teglashtirmemiz
АЛЛОХ узини китобида кандай баён килган булса Росулуллох соллолоху алейхи васаллам хадисьларида кандай хабар берган булсалар шундай кабул киламан бродарим сахобалар тобеинлар бу масалада бахс килишмаган самеьна ва атоьна.
Dinga shaxsiy adovatlarni bir chetga surib holis xizmat qilishga, mazhabiy ixtilofli masalalarni bir chetga surib bizga bo'rondek hujum qiloyatgan kufr ahliga qarshi turishimizga Robbimiz barchamizga tavfiq bersin
Shayx MuhammadSodiq MuhammadYusuf hazratlari "ko'tarildi" kalimisini "egalladi" deb ta'vil qilganlar.. bu xato arab tilida استوى على deb kelsa ustiga ko'tarildini beradi. Ibn Kasir tafisrlarida asl sof aqidani keltiribdilar, u ham bo'lsa salaf solihlar aqidasi Alloh arshining ustiga ko'tarilganligi va bu ko'tarilish haqiqiyligi va uning o'z ulug'ligiga xos ekani, kayfiyati (qandayligi) majhul, maxluqlarining hech biriga o'xshash emasligidir.
AЛЛОҲ AРШНИНГ УСТИДA. حَدَّثَنَا نُعَيْمُ بْنُ حَمَّاد، ثَنَا ابْن الْمُبَارك أبنا سُلَيْمَانُ بْنُ الْمُغِيرَةِ، عَنْ ثَابِتٍ البنابي قَالَ: ثَنَا رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الشَّامِ وَكَانَ يَتْبَعُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ وَيَسْمَعُ مِنْهُ قَالَ: "كُنْتُ مَعَهُ، فَلَقِيَ نَوْفًا، فَقَالَ نَوْفٌ: ذُكِرَ لَنَا أَن الله قَالَ للْمَلَائكَة" ادعوا لي عبَادي. قَالُوا: يارب فَكَيْفَ وَالسَّمَوَاتُ السَّبْعُ دُونَهُمْ، وَالْعَرْشُ فَوْقَ ذَلِكَ؟ قَالَ: إِنَّهُمْ إِذَا قَالُوا: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ فقد اسْتَجَابُوا". Бизга Нуайм ибн Ҳаммод Ибн Муборакдан, у Сулаймон ибн Муғирадан, у Собит Банунийдан, у Шом аҳлининг бир кишисидан, қайсики Aбдуллоҳ ибн Aмр ибн Оснинг изидан юрган ва бу сўзларни эшитган: «Бир вақт мен у билан эдим. Йўлда у Навфни учратди, ва ундан етказди: Бизнинг ёдимизга солишдики, Aллоҳ Ўз фаришталарига айтди: "Менинг бандаларимни чақиринглар. Улар сўради: Қандай қилиб Роббим, Етти осмон ва ундан юқори бўлган Aрш уларни ажратиб турибдику". У айтди: Қачонки, улар: "Aллоҳдан ўзга ибодат лойиқ илоҳ йўқ", деса менинг чақирувимга жавоб беради». _✍ «ар-Роддул жаҳмия» 38, Ибн Можа 801, Имом Aҳмад 6750, Ибн Муборак "Зуҳд" 7. Саҳиҳ хабар. ___________ Ҳадиснинг бошидаги номаълум инсоннинг исмо Aбу Aйюб ал-Aздий, Яҳё ибн Молик, Ибн Можа ва Aҳмаднинг китобларида келтирилган. Навф бу Навф ибн Фадала ал-Биқолий Каъабнинг хотинининг ўғли.
@@ethannoah9165 Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Qurʼon va hadisni shunday tushunadigan bo'lsak, halokatga yuzlanmaymizmi?. Sahobalarni, tobeinlarni, salafi-solihinlarni, ulug' mujtahid ulamolarni fahmi va ta'fsirlarga qarashimiz kerak emasmi?. Birodar siz ahli ilm bo'lsangiz bu ishlaringizni qo'ying, ahli sunna val jamoaning ahli ilmlariga ergashing va ummatni birligiga zarar berishdan ko'ra, ummatni birlashishiga, yuksalishiga hissangizni qo'shing. Sizni aqidangiz qanday menga nomaʼlum. Lekin ahli sunna val jamoaning aqidasi aniq Moturidiy va Ashariy. Nimaga yuqoridagi kabi Qur'on va hadisdan dalil tashlayotganizda Oli Imron surasi 7-oyatini ham tashlamayabsiz?.
МашаАллоҳ барокаллоҳ Аллоҳ рози бўлсин домлажон. Жуда зўр жавоб берибсиз. Эй коментариячилар инсоф қилинг! Аллоҳнинг ҳаққида тортишманг. Шу жавоб қониқарли.
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Ma shaa Alloh. Alloh rozi boʻlsin. Ustozni ummatga qilayotgan hizmatlarini Alloh munosib ajrlar bn mukofotlasin.
Nimaga davat qildlar xaqqami yoki no xaqqaimi yana tarafkawli qilasilar osmonda dib yurganlarga xaqni gapir dilar gap tamomku yana chozilasilar a astag'firulloh
@@jasurbekeminov9014 Ассалом алейкум ва рахматуллохи ва боракатху Аллох рози булсин ахли илмладан албатта хакни етказвотти лекигин охирги вактлада хамма муъминлар шу ва шунга ухшаган мавзулада торишишвотти ундан бошка исломда канча муаммо ва мушкулалар бор
Assalomualayko‘m yahshimisiz ustoz savolim bor bir inson bankdan foizga pul olib issiqxona qurgan uni bir musulmon ijaraga olib ishlatsa bo‘ladimi oldindan rahmad
1) Маълумки, истиво сўзи, хусусан Қуръони каримда келган истиво лафзи ҳақида жуда кўп тортишувлар, тушунмовчиликлар мавжуд. Лекин диққат билан, атрофлича ўрганиб чиқилса, бу нарсани англаб олишнинг имкони бор. Хусусан, истиво тўғрисидаги гап-сўзлар, ёзув-чизувларнинг ҳаммаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Аршга истиво қилиши ҳақидаги масалага боғлиқ бўлади. Аллоҳ таолонинг Аршга истиво қилиши масаласи Қуръони Каримда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келгандир. Албатта, бу мавзуънинг ҳақиқатини билиш учун аввало араб тилига мурожаат қилишимиз лозим. Араб тилида истиво сўзи бир неча маъноларни англатади. 1. «тугал бўлиш», «охирига етиш», «бенуқсон бўлиш». Мисол учун, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Қасас» сурасининг ўн тўртинчи оятида марҳамат қилиб айтади: «Қачонки балоғатга етиб, тўлишганда ва тугал бўлганда», яъни, ёшлиги бенуқсон бўлиб, охирига етиб, тугал бўлганда. Яна Аллоҳ таоло «Фатҳ» сурасининг йигирма тўққизинчи оятида айтади: «Бир ўсимликки, у баргларини чиқарди, қувватланди, йўғонлашди ва ана шу ўзининг тутиб турувчи танасида (истиво қилди) тугал бўлди», яъни, ўсимлик кучланди, ўзининг юқори нуқтасига етди, батамом бўлди. 2. «Эътидол» - «тўғриланиш». Мисол учун, уламолар Бани Тамийм қабиласининг бу маънода айтган бир жумласини мисол қиладилар: «Қабиланинг золими ва мазлуми (истиво қилдилар )тўғриландилар», яъни, эътидол - мўътадиллик йўлига кирдилар, ўртача бўлдилар. 3. Истиво сўзининг араб тилидаги маъноларидан учинчиси - «бир нарсани қасд қилиш» маъносидир. Бу маъно «Бақара» сурасининг йигирма тўққизинчи оятида ўз ифодасини топган: «Сўнгра осмонни яратишни (истиво қилди) қасд қилди». 4. Шунингдек, истиво сўзи тўртинчи маънода - «истийло», яъни бир нарсани эгаллаб олиш маъносида ҳам келган. Бунга уламолар араб шоирларининг шеъридан бир байтни мисол қилиб келтиришади. Бу байтда шундай дейилади: «Қачонки бир қавмга ғазот қилса, аёлларини мубоҳ билади ва улар аларга мулк бўлган нарсани (истиво қилади) эгаллаб олади». Шу ерда «истиво» сўзи «истийло», яъни эгаллаб олиш маъносини ифодалайди. 5. Истиво сўзининг араб тилидаги ифодаларидан яна бири «истиқрор» - қарор топиш маъносидир. Аллоҳ таолонинг «Муъминун» сурасининг йигирма саккизинчи оятида келган «истиво» лафзи мана шу маънони англатган: «Бас, сен ва ўзинг билан бирга бўлганлар кемада (истиво қилсангиз) қарор топсангиз…» Яъни, истиво излагани истиқрор топсангиз, деганидир. «Зухруф» сурасининг ўн учинчи оятида ҳам худди шу маънода келган: «Токи, сиз уларнинг устига (истиво қилгайсиз) ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб…» 6. Истиво лафзининг араб тилидаги маъноларининг олтинчиси - «боғланиш», «тўлиш», «бир-бирига ўхшаш» маъноларидир. Бу маънолар Саълаб қабиласи адабиётидан олинган бўлиб, уларда бу сўз «иставал важҳу» шаклида келиб, «важҳ истиво қилди», яъни «иттасала» - «боғланди» деган маънода қўлланган экан. Яна бу сўз тўлин ойга нисбатан «иставал қамару», яъни «ой тўлишди» деган маънода ҳам ишлатилар экан. Шунингдек, «истава фуланун ва фуланун» дейилса, «фалончи билан пистончи бир-бирларига ўхшашди» деган маънони англатар экан. 7. «Истиво» сўзининг араб тилида ифодаланадиган маъноларидан еттинчиси «иқбол» («юзланиш»), «суъуд» («юқорига кўтарилиш») ва «амд» («қасд қилиш») маъноларидир. Араб тилидаги «истава ила самааи» ибораси «осмонга чиқди» ёки «осмонни қасд қилди» ёҳуд «осмонга юзланди» ёки «унга эга бўлди» маъноларини билдиради. Луғат илми уламолари «Арабларда ушбу маъноларни бир-бирининг ўрнига ишлатиш мумкин», дейдилар.
@@anduzb875 АХЛИ СУННА НИМА ДЕГАНИНИ ЎЗИ ТУШИНАСАНМИ СЕН ЯҚИНДА ЧИҚҚАН ОДАМ АХЛИ СУННА БЎЛМИДИ ДЕП КИМ АЙТТИ СЕНГА УДАН ЧИҚТИ СЕНИ ДОМЛАНГ ХАМ АХЛИ СУННА ЕМАС ЕКАНДА 😂😂😭😭
Mashaalloh.. tayyor chaynab faqatgina yuttiradigan qilib tishuntiribsiz ko'r muridlarga .. Alloh ajringizni bersin ustoz... befarosatlarga farosat bersin
Alloh rozi bo'lsin. Juda ham hursand bo'ldik Ustozni ko'rib. Bir taklif bor edi agar noo'rin bo'lsa uzr so'rayman. Kamera qimirlamasdan bir joyda turgani yaxshi menimcha. Ustozni ham atrofdagilarni ham diqqati bo'linmaydi.
Alloh rozi bo'lsin ustozimizdan!! Men ham shu fikrdaman videoga olgandan ham Alloh rozi bo'lsin lekin shunaqa kamera qimirlayversa So'zlovchini ham tiklovchini ham fikri bo'linadi!
Siz qiblaga qarab namoz öqib turganizda Allohni kabani ichida deb faras qilasmi? Yöq. Shunaqami. Huddi shundek duo qilganizda kaftlaringizni tepaga qarab tursez ham Alloh tepada deb faras qilij bölmedi. Yoki ruku yoki sajda qilib turganizda Alloh yerda bölib qoladimi? Yöq albatta, chunki Alloh makonga va 6ta tarafga muhtoj emas.
Шайх Абдували кори рохимахуллох дан Аллох рози булсин жуда зур жавоб килган ахли бидат лардан10 танг битта бусанг хам шайх га тенг келолми йслар валлоху алам
3) Мусулмон уламолар ушбу оятларда келган истиво сўзидан мурод нима экани тўғрисида ихтилоф қилганлар. Лекин ихтилоф қилишдан олдин барча уммат уламолари бу масалада қуйидаги нуқталарда иттифоқ қилишган. 1. Мусулмон уламолари ушбу масалаларда иттифоқ қилган нарсаларнинг биринчи нуқтаси қуйидагича: Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа ҳамма нарса янги пайдо бўлгандир. Шу жумладан, Арш ҳам янги пайдо бўлган нарса, яъни азалий нарса эмас. Имом Байҳақий «Ал асмаа ва сифат» деган китобда шундай ёзадилар: «Тафсир аҳлининг қавллари иттифоқ қиладики, албатта, Арш сўрига ўхшаган нарсадир. Албатта, у жисмдир ва уни Аллоҳ таоло яратган ва фаришталарига уни кўтаришни амр қилган, уни улуғлаб, тавоф қилишни ҳам буюргандир. Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ер юзида ҳам Байтуллоҳни халқ қилган (яратган) ва бани Одамни уни тавоф қилишга ва намозда унга юзланишга амр қилган. Подшоҳнинг тахти арабларда Исломдан олдин ҳам, Исломдан кейин ҳам арш деб аталгани маълум ва машҳурдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Юсуф» сурасининг юзинчи оятида: «Ва ота-онасини аршга кўтарди», яъни «тахтга ўтказди», деган. Яна Аллоҳ таоло «Намл» сурасининг ўттиз саккизинчи оятида: «Сизлардан қай бирингиз менга унинг Аршини келтирур?» деган. Таёлисий, имом Аҳмад, имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Жарир, Ибнул Мунзир, Байҳақийлар «Ал Асмаа ва сифат» деган бобда Абу Разийн Уқайлийдан ривоят қиладилар: «Биз: «Ё Аллоҳнинг Росули, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратишдан олдин қаерда эди?», деб сўрадик. Бас, У зот: «У «аъло» деган жойда эди. Остида ҳам, устида ҳам ҳаво йўқ эди. Сўнг Аршини сув устига халқ қилди», дедилар». Мана шу айтиб ўтилган матнлар Аршнинг янги яратилган нарса эканига, қадимий, азалий нарса эмаслигига далолат қилади. 2. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган иккинчи нуқта қуйидагича: Улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қадим эканлигига иттифоқ қилганлар. Аллоҳнинг мавжуд бўлишининг бошланиши йўқдир. Агар шундай бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло «янги пайдо бўлган» нарсага айланиб қолади. У ҳолда Уни пайдо қилувчига муҳтожлиги сезилади. Бундай ҳолатда айланиш - «тасалсул» лозим бўлиб қолади. Бу икки нарса ҳам ақлий ижмоъ ила ботил нарса, деб эътиқод қилинган. 3. Мусулмон умматининг уламолари ушбу масалада иттифоқ қилган учинчи нуқта: Албатта, Аллоҳ таоло янги пайдо бўлган нарсаларга тамоман хилофдир, улардан мутлақо бошқачадир, чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи «Шууро» сурасининг ўн биринчи оятида «У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир», «Марям» сурасининг олтмиш бешинчи оятида «Сен Унга тенгдошни билурмисан?» «Ихлос» сурасининг тўртинчи оятида «Ва Унга тенг бўлган бирор кимса йўқдир», деган Бас, шундай экан, Аллоҳ таоло жисм ҳам эмас, жисмдаги ҳолат ҳам эмас, жавҳар ҳам эмас, Арш ҳам эмас ва Арш устида қарор топган ҳам эмас, осмонда ҳам эмас ва бирорта жиҳатда ҳам эмас. Унга замон ҳам таъсир қилмайди. Махлуқларга бериладиган шунга ўхшаш сифатлардан бирортаси Аллоҳ таолога тўғри келмайди. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу нарсаларнинг барчасини Ўзи яратгандир, уларнинг Холиқидир.
4) Уларнинг яралишидан аввал Ўзи мавжуд бўлгандир ва улардан беҳожатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг барчасининг яратилишидан олдин қандай сифатга эга бўлган бўлса, шундай ҳолидадир. 4. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган тўртинчи нуқта: Оят ва ҳадисларда Аллоҳга ўхшашликни ифода қиладиган ҳар бир матнни сиртқи маъносидан бошқа тарафга буриш кераклиги. Сиртқи кўринишда Аллоҳга кейин пайдо бўлганлик сифатини берадиган ҳар қандай маънони кесиш кераклиги ва Аллоҳнинг қадим экани, кейин пайдо бўлган мавжудотларга мухолиф, тамоман улардан бошқача эканлигига иттифоқ қилиш керак. «Ундай бўлса, Қуръонда, ҳадисда келган «Аршга истиво қилиш»дан мурод нима?» деган савол пайдо бўлиши мумкин. Агар биз матнларда, оят ва ҳадисларда келган ибораларнинг зоҳирига қараб, сиртқи маънони берадиган бўлсак, «Аллоҳ таоло Аршда қарор топган, унинг устига чиқиб ўтирган» деган маъно келиб чиқади. Чунки, ушбу оятлардаги «истиво» сўзининг орқасидан келган ҳарфи жар - «аъла» сўзи мана шу маънони ифода қилади. Мисол учун, «Муъминун» сурасининг йигирма саккизинчи оятида Аллоҳ таоло: «Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар кемада қарор топсангиз», яъни «истиво қилсангиз», «чиқсангиз», деган. «Зухруф» сурасининг ўн учинчи оятида: «Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач…» деб марҳамат қилган. Агар мана шу каби «истава аъла» шаклида келган оятларнинг маъносини «чиқди, ўтирди» деб таржима қилсак, Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг зотига лойиқ бўлмай қолади. Масалан, «Аллоҳ таоло кейин пайдо бўлган» (Наъузубиллаҳ!), дейишга тўғри келиб қолади ва бундан «кейин пайдо бўлган махлуқотларга боғланади», деган маъно, бундан эса «Арш кейин пайдо бўлган, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи халқ қилган, ана шу Ўзи пайдо қилган нарсанинг устига Ўзи чиқиб ўтиради», деган маънолар келиб чиқади. Шу билан бирга, агар ўтирадиган бўлса, Аллоҳ таоло жисмдан иборат бўлиб қолади, чегараланган бўлиб қолади, бир нарсанинг устида юрадиган, бир нарсанинг устига чиқса, ўша нарса Уни кўтарадиган ҳолга келиб қолади. Шунинг учун бу каби қуръоний лафзларга сиртдан, зоҳиран маъно беришнинг ҳеч қандай имкони йўқ, акс ҳолда Аллоҳ таолога нисбат бериш мутлақо мумкин бўлмаган маънолар келиб чиқади. Мусулмон умматининг аввалгию ҳозирги барча уламолари иттифоқ қилиб, шунга ўхшаш оятларга сиртидан маъно бермаслик керак деганлар. Акc ҳолда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотига тўғри келмайдиган гаплар чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун буни қаттиқ кесиб, тўхтатиш лозим бўлади. Унда бу оятлар маъноси ҳақидада мусулмон уламолар икки мазҳабга бўлинганлар. Биринчи мазҳаб аввал ўтган, қадимги уламоларнинг мазҳаби бўлиб, ушбу оят ва ҳадисларга қандай келган бўлса, шундай тарзда таслим бўлинади. Ундан нимани мурод қилганини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига тафвийз - ҳавола қилинади ва шу билан бирга, у Зот таолони Ўзига лойиқ бўлмаган барча сифатлардан поклашга ҳаракат қилинади. Истиво тўғрисида мана шу мазҳабни тутиб ўтган уламоларнинг баъзи бир сўзлари ҳам нақл қилинади: Умму Салама розияллоҳу анҳадан нақл қилинган қавлга кўра, у киши «Истиво - номаълум эмас, лекин унинг кайфияти маъқул эмас, яъни номаълум, унга ақл етмайди. Аммо истивога иқрор бўлиш иймондир, уни инкор қилиш куфрдир», деган эканлар. Робийъа ибн Абдурроҳмандан сўрабдилар: «Аршга истиво қандайдир?» У киши айтибди: «Истивонинг борлиги мажҳул эмас, унинг кайфи маъқул эмас, (яъни қандай кайфиятда экани ақлга сиғмайди). Аллоҳнинг зиммасида Пайғамбарни юбориш, Пайғамбарнинг зиммасида етказиш, бизнинг зиммамизда таслим бўлишдир». Абдуллоҳ ибн Ваҳбдан ривоят қилинади: «Биз Моликнинг ҳузурида эдик. Бас, бир одам кирди ва қуйидагиларни айтди: «Ё Абу Абдуллоҳ, «Роҳман Аршга истиво қилди». Қандай истиво қилди?» Бас, Молик бошини қуйи солиб турди, уни титроқ босди. Сўнгра бошини кўтариб: «Роҳман Аршга истиво қилди. Ўзи уни қандай сифатлаган бўлса, шундай бўлди. Қандай бўлди, деб сўралмайди. Унинг кайфияти маълум эмас. Сени бидъатчидан бошқа нарса эмас, деб ўйлайман. Олиб чиқинглар буни», деди».
5) Бошқа бир ривоятда имом Молик шундай деганлар: «Истиво маълум, кайфияти мажҳул, унга иймон келтирмоқ вожиб, у ҳақда савол сўрамоқ бидъатдир. Мен сени аҳли залолатдан деб биламан», деди ва уни ҳайдаб чиқаришга буйруқ берди. Имом Моликнинг бу гапларидан истиво - маълум нарса, яъни Қуръонда келган, хабари бор, ҳамма биладиган нарса экани тушунилади. Имом Шофеъийдан килинган ривоятда у киши айтган эканлар: «Истиво зикр қилинган (яъни, Қуръонда зикри келган). Лекин унинг кайфияти мажҳул. Унинг кайфияти қандай экани номаълум (яъни, биз унинг маъносини билмаймиз, бундай нарсаларнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади)». Имом Аҳмаддан шу масала хусусида сўралганда у киши: «Истиво Аллоҳ қандай хабар берган бўлса, шундайдир. Кишиларнинг хотирасига келган нарса эмасдир», деган эканлар. Имом Жаъфар Содиқдан бу ҳақда сўралганда у киши: «Ким «Аллоҳ таоло бир нарсанинг ичида», деса ёки «бир нарсадандир», деса ёки «бир нарсанинг устидадир», деса, батаҳқиқ ширк келтирган бўлади. Агар Аллоҳ таоло бир нарсанинг устида бўлса, кўтариладиган нарсага айланиб қолар эди. Агар бир нарсанинг ичида бўлса, атрофи ўралган нарсага айланиб қолар эди. Агар бир нарсадан бўлса, янги пайдо бўлган нарса бўлар эди», деганлар. Зуннун Мисрийдан бу ҳақда сўралганда у киши: «Роҳман азалдан бордир, Арш янги яралгандир ва Арш Роҳманга тенглашгандир», деганлар. Имом Шофеъийдан бу масала ҳақида сўралганда у киши: «Мен ўхшатмасдан иймон келтирдим, мисол келтирмасдан тасдиқ қилдим, уни идрок этишда ўзимни озиж билдим ва бу масалага шўнғишдан ўзимни тутдим», деганлар. Қуръони каримда келган истиво тўғрисидаги оятларнинг маъноси ҳақида мусулмон уламоларининг иккинчи мазҳаби Халаф мазҳаби дейилади. Бу кейин ўтган уламоларнинг мазҳаби бўлиб, унда ушбу оятлар далолат қиладиган маъноларга, яъни Қуръони Карим араб тилида тушганини эътиборга олиб, таъвил қилиш керак, дейишади. Аввал ўтган уламолар каби, ушбу мазҳабнинг уламолари «Бу маънони Аллоҳ таолонинг Ўзига тафвийз - ҳавола қилайлик», деган фикрни айтишмайди. Уларни бундай йўл тутишга мажбур қилган нарса ўша уламолар яшаб турган замонда йўлдан адашган баъзи бир фирқаларнинг мавжуд бўлганидир. Мисол учун, Аллоҳни Ўзи яратган махлуқотларига ўхшатувчилар, яъни Мушаббиҳа мазҳаби ва яна Аллоҳга жисм нисбатини берадиган Мужассима деган мазҳаблар бўлган. Ана шу мазҳабдагилар оятларга сиртдан маъно бериб, Аллоҳ таолонинг жисми бор, дейишгача бориб етишган. Улар залолатда бўлганлари учун Аллоҳнинг жисми бор ёки Унинг макони бор, деган маъноларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бериш мумкин эмаслигини тушуниб етмаганлар. Чунки, ҳар бир макон ҳам янги пайдо бўлган нарсадир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса ёлғиз Ўзи қадимдир, барча мавжудотларни ижод қилганидан олдин ҳам бор бўлгандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўша мавжудотларни яратгандан аввал ҳам ундан олдинги сифатида ўзгармай қолгандир. «Хўш, таъвилни қандай қиламиз?» деган савол қўйилганда халаф уламолар, яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Аршга истивоси ҳақидаги оятларни таъвил қиламиз, деган уламоларнинг баъзилари бир хил, иккинчилари бошқа хил фикрларни айтишган. Ана шулардан биттаси «Истивога «истийло», яъни Аллоҳ таоло қаҳр билан, ғалаба билан тадбир қилиш учун эгаллади, деган маънони беришимиз керак», дейди. Бу худди бир юртга раҳбар бўлган одам ўша юртдаги барча ишлар тадбирининг эгаси бўлиши кабидир, яъни истиво сўзи араб тилида «эга бўлиш» маъносидаги истийло деб ишлатиб келинганини далил қилиб келтиришади. Яна бошқа бир уламолар истийло маъносини эмас, истибно, яъни тугал қилиш маъносини олсак, яхши бўлади, дейишади. Мисол учун, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кейин Аршни яратиб, охирига етказди, ундан кейин халқ қилинадиган нарса қолмади, деган маънони беришни таклиф қиладилар. Аҳли сунна ва жамоъанинг кўпчилиги истийло маъносини берганларини билиб қўйишимиз лозим бўлади.
Ассалому алейкум Оллох рози булмин савол?хамасини куйинг бир саволимга жавоб беринг .МЕН ОЛЛОХ ДЕСАМ КПЛБИМ ЮКОРИГА ИНТИЛАДИ БУ КЕЧИММА СИЗДАЯМ БОР ХАМАДА БОР .агар ОЛЛОХНИ ОСМОНДА ДЕБ БУЛМАСА .БУ КЕЧИММАНИ БУ ХОЛАТНИ БИЗА ЮКОТИШНИ УРГАТИНГ КАНДАЙ КИЛИБ БУ КАЛБИМИЗ ЮКОРИДА ОСМАНДА ИНТИЛАЁТГАНИНИ КАНДАЙ ЙУКОТАМИЗ
Инсон аталмиш одамизод узини киму, Нима эканини, Минг метр юкорига чикиб пастга караса нукта(.) Булиб куриниши Яна озгина юкориласа заррача, Яна юкориласа куринмай кетишидан фикр килса БУЮК АЛЛОХ хакида бахслашиш утирмас эдилар. Аклимиз, куриш, эшитишимиз, хатто фикрлашимиз хам чегараланганку! Аллох белгилаб куйган хаддан-чегарадан чикиш куфрга олиб боради. Бу хакда хеч кимга илм берилмаган, хатто у дунё бу дунё илми берилган ПАЙГАМБАРИМИЗ АЛАЙХИССАЛОМ хам хеч Ким Билан бахслашмаган. БУЮК сахобалар, авлиёлар, хосларнинг Хоси булганлар, хос одамлар, олиму уламо булганлар бахсга киришмаган булсаю, илмли эканларини даво килаётган Омилар нега бахслашасизлар!!!??? Аллох бундай илмни бандасига равно курмаганини мушохада килмайсизларми??? Астагфируллох, астагфируллох, астагфируллох!!! ИСТИГФОР айтинглар!
Agar tilizi tiyib bo'ldi shunday ekan shunday iymon keltiramiz desez unaqa bo'medi , Savol tuğiladi tuğiladi borib borib banu isroilga o'xshab qolas muhiddin aka
Ha oz ilmi bn qudrati bn ammo zoti bn dememiz sababi Alloh pok siz shu pok degan sozni yaxshilab organin pok nma degani Allob har narsadan pok tamom siz ilmga chuqurroq kirsez bilasiz
Allohni osmonda arshni ustida a'zosi bor deydiganlar. Men senlarni gaplaringga tupurib qo'yganman. Bu fitratimga to'g'ri kelmaydi. Nasroniylardan farqimiz Ahli sunna aqidamiz bn. Mujassima nasorolar bitta toifa.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: الكُرْسِيُّ مَوْضِعُ القَدَمَيْنِ والعَرْشُ لا يُقَدِّرُهُ إلّا الله «Курси (Аллоҳнинг) қадами учун жой, Аршнинг қанчалик буюк эканлиги фақат Аллоҳгагина аён». _✍ Доримий «Ар-радду алал-Мариси», 400; Абдуллоҳ ибн Аҳмад «Ас-сунна», 586; Ибн Ҳузайма «Ат-тавҳид», 154 ва бошқалар.
@@ethannoah9165 Siz nimaga "istava" kalimasini kötarildi deb tarjima qilyapsiz??? Qani keltiringchi payg'ambarimiz S.a.v dan yoki bironta sahobadan kim shunaqa degan ekan? Naqlini keltirin
Assalamu alaykum birodar sizga va barchamizga Robbimiz Payg'ambarimiz Muhammad sollalloxu alayxi vasallam va asxoblar yõlini kõrsatsin botil mag'lub bõladi xaq uning rõbaro'siga chiqqanda inshallah
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Arshni ustida bo'lsa, Alloh biror narsaga muhtoj bo'lib qoladiku. Alloh muhtoj zot emasku. Alloh butun borliqdan oldin ham oliy edi, bundan keyin ham oliy.
Ustoz Alloh sizdan roziy boʻsin, Shu maruzez ayni paytda qildiz, Alloh ilmizni ziyoda qisin, Umrizni barakali qisin, Siz bizdak umatga keraksez ustoz, Tan joniz sogʻ boʻsin ustoz.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у шундай деди: Зайнаб бинту Жахш розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа завжалари ёнида шундай фахрланар эдилар: "Сизларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан оила аҳлларингиз никоҳлаган бўлса, мени ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАН Аллоҳнинг Ўзи никоҳлади".
Бухорий - 7420, Термизий - 3213, Аҳмад - 3/2, ибну Саъад - 103, Насоий - 2/76 да ривоят қилганлар.
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
Ma shaa Alloh ajoyib javob!!!
@@nematabdujalil Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh. Javobni tushuning. Biz osmonni ichiga nisbat bermaymiz. Fiy degani ustida degan maʼnosi ham bor. Yaʼni Alloh osmondan ham, Arshdan ham yuksakda degan.
@@nematabdujalil bilganizni qiling. Biz javobni aytdik. Imon keltirsangiz keltiring! Qiyomatda siz uchun biz kafil emasmiz. Biz uchun Qurʼonda yozilgani muhim. Qurʼon hamma tushunadigan maʼnoda. Baʼzilar oʻzini ahamiyatini oshirish uchun taʼvil qiladi. Kerak emas bu!
@@nematabdujalil бундай саволлар одамди диндан чикаради
Аллох салафи солихин лардан ва уларга ергашган ахли сунна уломолари дан рози булсин
Rosululloh sollallohu alayhi vasallam Meroj kuni Allohni xuzuriga borishlik uchun qayerga ko‘tarilgan?
Muso Alayhisalom Alloh bn yerda gaplashganlar Tur togida Alloh bn gaolshgani ketganlar demak Alloh yerdami nma deysiz brodar meroj voqoyasini boshidan ohirgacha oqin qande voqiyalardan keyin boldi nma sabab Rasulullohni Shanlarini uluglash uchun Alloh shunde maqom berdi Alloh oz ilmi bn yerda osmonda arshda ammo zoti pok
@@muhammadalierkinov777 Мусо алайхиссалом тур тоғига Аллох билан габлашгани борганлар. Кўришгани емас.
ٱلرَّحْمَٰنُ عَلَى ٱلْعَرْشِ ٱسْتَوَىٰ
У-Роҳман Аршни эгаллади.
Тоха сураси 5-оят.
ثُمَّ ٱسْتَوَىٰ عَلَى ٱلْعَرْشِۚ
сўнгра аршни эгаллаган зотдир.
Фурқон сураси 59-оят.
ءَأَمِنتُم مَّن فِى ٱلسَّمَآءِ
Осмондаги зотдан омонда бўлдингизми?
Мулк сураси 16-оят.
Осмон аниқ устимизда! Арш аниқ осмон устида! Аллох аниқ арш устида!
@@ibnnasrulloh3902 Rasululloh korishishga borganmilal Odamzod jasadi Allohni korishga chidamedi tur togiga nazar solin ahvolini korganmisiz hozirgi keyin siz keltirgan oyatga iymon keltiramiz lekin arshni egalladi degan oyatni Allohni oziga havola qilmiz sizlardek Allohni arshga teglashtirmemiz
@@muhammadalierkinov777 "Сўнгра аршни егаллаган Зотдур". оятини нимага асосланиб тафаккур қилмасдан Аллохга хавола қиласилар? Бу очиқ хужжатку! Айрим оятларни тафакуур қилмасдан Аллохга хавола қилилар, дейилган Оят ёки хадис борми?
لَا يَتَدَبَّرُونَ ٱلْقُرْءَانَ أَمْ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقْفَالُهَآ
Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларида қулф борми? (Мухаммад 26-оят).
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلْنَٰهُ ءَايَٰتٍۭ بَيِّنَٰتٍ وَأَنَّ ٱللَّهَ يَهْدِى مَن يُرِيدُ
Мана шундай қилиб, Биз у(Қуръон)ни очиқ-ойдин оятлар ҳолида нозил қилдик. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишиларни ҳидоят қиладир. (Хаж сураси 16-оят).
Аллох Оятларни очиқ-ойдин нозил қилдик демоқда. Очиқ-ойдин болмаган оятлар хам бор уларни менга хавола қилилар демади.
Оятни охирига хам этибор беринг!
Alloma Shayx Muhammad Muxiddin Mansur Ustozimdan Allohim rozi bulsin amin
АЛЛОХ узини китобида кандай баён килган булса Росулуллох соллолоху алейхи васаллам хадисьларида кандай хабар берган булсалар шундай кабул киламан бродарим сахобалар тобеинлар бу масалада бахс килишмаган самеьна ва атоьна.
ruclips.net/video/PiuCZtWxKgM/видео.html
Allohni osmonda deyish juda xatarli gap
Alloh be makon da mi Alloh xamma joyda shunaqami sizlar uchun
Alloma Muhammad Muxiddin Mansurni javoblariga qoniqmadingizmi
Kim hamma joyda deyabdi
Alloh makon va zamondan bexojat
@@shayxmuhammadsodiqmuhammad6400 e yoge shu javob ga qonqip boladmi yaxshi lap etibor berip eshting boshidan etibor bilan faqat
Alloh Rozi bòsin Shayx Muhiddin Mansur domiladan. Alloh sizni òzini xaq yòlida paxlavon qisin
Бу домла каерда дарс берадилар
@@manzurasaipova3952 мисрда Ал Азхарда
@@anduzb875 .Дарсликларидан фойдаланамиз.Лекин билмасдик.рахмат.Оллох рози булсин сиздан хам
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
Dinga shaxsiy adovatlarni bir chetga surib holis xizmat qilishga, mazhabiy ixtilofli masalalarni bir chetga surib bizga bo'rondek hujum qiloyatgan kufr ahliga qarshi turishimizga Robbimiz barchamizga tavfiq bersin
Бунака соволларди кофирлар беришса айтиб тушинтирса болади мусулмонлар учун Оллох Каерда деса юкорида деган жавоб билан тохташ керег
Юқорида деб кӯрингда ака барибир бир хато топишади гапиздан.
Юқорида деб кӯрингда ака барибир бир хато топишади гапиздан.
Топпа тогри мен Аллох ни Осмрнлар йукорисида диман Алхамдулиллах ламакон дидинонлардан покман Алхамдулиллах
@@merssbenss1232 Ular ham sizdan pok
XAQNI IZLAGANLAR UCHUN MUKAMMAL JOVOB.
ruclips.net/video/Z_62q96nI_I/видео.html
Amin
إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
(Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)
Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби-Аллоҳ буюкдир. (Ислом ақидасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Ким уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Уларни олти кунда бунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишга имконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган кунлардир. Аллоҳ таоло аршни эгаллагани, ҳам ҳақ. Аммо қандай, нечук эгаллаш эканини билмаймиз. Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларни қўзиганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш, деб атаганлар ва баъзиларини жазолашга ҳукм қилганлар.)
(تفسير ابن كثير)
وَأَمَّا قَوْلُهُ تَعَالَى: ﴿ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ﴾ فَلِلنَّاسِ فِي هَذَا الْمَقَامِ مَقَالَاتٌ كَثِيرَةٌ جِدًّا، لَيْسَ هَذَا مَوْضِعَ بَسْطِهَا، وَإِنَّمَا يُسلك فِي هَذَا الْمَقَامِ مَذْهَبُ السَّلَفِ الصَّالِحِ: مَالِكٌ، وَالْأَوْزَاعِيُّ، والثوري، وَاللَّيْثُ بْنُ سَعْدٍ، وَالشَّافِعِيُّ، وَأَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ، وَإِسْحَاقُ بْنُ رَاهَوَيْهِ وَغَيْرُهُمْ، مِنْ أَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ قَدِيمًا وَحَدِيثًا، وَهُوَ إِمْرَارُهَا كَمَا جَاءَتْ مِنْ غَيْرِ تَكْيِيفٍ وَلَا تَشْبِيهٍ وَلَا تَعْطِيلٍ. وَالظَّاهِرُ الْمُتَبَادَرُ إِلَى أَذْهَانِ الْمُشَبِّهِينَ مَنْفِيٌّ عَنِ اللَّهِ، فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُشْبِهُهُ شَيْءٌ مِنْ خَلْقِهِ، وَ ﴿لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ﴾ [الشُّورَى:١١] بَلِ الْأَمْرُ كَمَا قَالَ الْأَئِمَّةُ -مِنْهُمْ نُعَيْم بْنُ حَمَّادٍ الْخُزَاعِيُّ شَيْخُ الْبُخَارِيِّ -: "مَنْ شَبَّهَ اللَّهَ بِخَلْقِهِ فَقَدْ كَفَرَ، وَمَنْ جَحَدَ مَا وَصَفَ اللَّهُ بِهِ نَفْسَهُ فَقَدْ كَفَرَ". وَلَيْسَ فِيمَا وَصَفَ اللَّهُ بِهِ نَفْسَهُ وَلَا رَسُولَهُ تَشْبِيهٌ، فَمَنْ أَثْبَتَ لِلَّهِ تَعَالَى مَا وَرَدَتْ بِهِ الْآيَاتُ الصَّرِيحَةُ وَالْأَخْبَارُ الصَّحِيحَةُ، عَلَى الْوَجْهِ الَّذِي يَلِيقُ بِجَلَالِ اللَّهِ تَعَالَى، وَنَفَى عَنِ اللَّهِ تَعَالَى النَّقَائِصَ، فَقَدْ سَلَكَ سَبِيلَ الْهُدَى.
* *
-Сура Аль-А'раф, аят 54
Shayx MuhammadSodiq MuhammadYusuf hazratlari "ko'tarildi" kalimisini "egalladi" deb ta'vil qilganlar.. bu xato arab tilida استوى على deb kelsa ustiga ko'tarildini beradi.
Ibn Kasir tafisrlarida asl sof aqidani keltiribdilar, u ham bo'lsa salaf solihlar aqidasi Alloh arshining ustiga ko'tarilganligi va bu ko'tarilish haqiqiyligi va uning o'z ulug'ligiga xos ekani, kayfiyati (qandayligi) majhul, maxluqlarining hech biriga o'xshash emasligidir.
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufdan ham Allohim rozi bulsin amin
AЛЛОҲ AРШНИНГ УСТИДA.
حَدَّثَنَا نُعَيْمُ بْنُ حَمَّاد، ثَنَا ابْن الْمُبَارك أبنا سُلَيْمَانُ بْنُ الْمُغِيرَةِ، عَنْ ثَابِتٍ البنابي قَالَ: ثَنَا رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الشَّامِ وَكَانَ يَتْبَعُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ وَيَسْمَعُ مِنْهُ قَالَ: "كُنْتُ مَعَهُ، فَلَقِيَ نَوْفًا، فَقَالَ نَوْفٌ: ذُكِرَ لَنَا أَن الله قَالَ للْمَلَائكَة" ادعوا لي عبَادي. قَالُوا: يارب فَكَيْفَ وَالسَّمَوَاتُ السَّبْعُ دُونَهُمْ، وَالْعَرْشُ فَوْقَ ذَلِكَ؟ قَالَ: إِنَّهُمْ إِذَا قَالُوا: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ فقد اسْتَجَابُوا".
Бизга Нуайм ибн Ҳаммод Ибн Муборакдан, у Сулаймон ибн Муғирадан, у Собит Банунийдан, у Шом аҳлининг бир кишисидан, қайсики Aбдуллоҳ ибн Aмр ибн Оснинг изидан юрган ва бу сўзларни эшитган: «Бир вақт мен у билан эдим. Йўлда у Навфни учратди, ва ундан етказди: Бизнинг ёдимизга солишдики, Aллоҳ Ўз фаришталарига айтди: "Менинг бандаларимни чақиринглар. Улар сўради: Қандай қилиб Роббим, Етти осмон ва ундан юқори бўлган Aрш уларни ажратиб турибдику". У айтди: Қачонки, улар: "Aллоҳдан ўзга ибодат лойиқ илоҳ йўқ", деса менинг чақирувимга жавоб беради».
_✍ «ар-Роддул жаҳмия» 38, Ибн Можа 801, Имом Aҳмад 6750, Ибн Муборак "Зуҳд" 7. Саҳиҳ хабар.
___________
Ҳадиснинг бошидаги номаълум инсоннинг исмо Aбу Aйюб ал-Aздий, Яҳё ибн Молик, Ибн Можа ва Aҳмаднинг китобларида келтирилган. Навф бу Навф ибн Фадала ал-Биқолий Каъабнинг хотинининг ўғли.
Ma sha Alloh
In shaa Alloh ahli sunna ulamolarini ziyoratlariga borish, duolarini olish, suhbatlarida bo'lish nasib qilsin.
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
@@ethannoah9165 Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Qurʼon va hadisni shunday tushunadigan bo'lsak, halokatga yuzlanmaymizmi?. Sahobalarni, tobeinlarni, salafi-solihinlarni, ulug' mujtahid ulamolarni fahmi va ta'fsirlarga qarashimiz kerak emasmi?.
Birodar siz ahli ilm bo'lsangiz bu ishlaringizni qo'ying, ahli sunna val jamoaning ahli ilmlariga ergashing va ummatni birligiga zarar berishdan ko'ra, ummatni birlashishiga, yuksalishiga hissangizni qo'shing.
Sizni aqidangiz qanday menga nomaʼlum. Lekin ahli sunna val jamoaning aqidasi aniq Moturidiy va Ashariy. Nimaga yuqoridagi kabi Qur'on va hadisdan dalil tashlayotganizda Oli Imron surasi 7-oyatini ham tashlamayabsiz?.
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
МашаАллоҳ барокаллоҳ Аллоҳ рози бўлсин домлажон. Жуда зўр жавоб берибсиз.
Эй коментариячилар инсоф қилинг! Аллоҳнинг ҳаққида тортишманг. Шу жавоб қониқарли.
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Ma shaa Alloh. Alloh rozi boʻlsin. Ustozni ummatga qilayotgan hizmatlarini Alloh munosib ajrlar bn mukofotlasin.
Shayx hazratdan Alloh rozi bulsin
Ассалом алейкум ва рахматуллохи ва боракатху Домла сиз кам эдиз энди ундан уммат учун фойдали иш килингсизлар яхшиси Аллох рози булсин
Ас алайкум ва рохматуллох
Нима манода гапирдийз билмийман лекин гапийзга кошиламан шуни орнига хакка дават килсинлар
@@МухаммадАтаназаров-р7н тугри тушунибсиз Аллох рози булсин
Nimaga davat qildlar xaqqami yoki no xaqqaimi yana tarafkawli qilasilar osmonda dib yurganlarga xaqni gapir dilar gap tamomku yana chozilasilar a astag'firulloh
@@jasurbekeminov9014 Ассалом алейкум ва рахматуллохи ва боракатху Аллох рози булсин ахли илмладан албатта хакни етказвотти лекигин охирги вактлада хамма муъминлар шу ва шунга ухшаган мавзулада торишишвотти ундан бошка исломда канча муаммо ва мушкулалар бор
Assalomualayko‘m yahshimisiz ustoz savolim bor bir inson bankdan foizga pul olib issiqxona qurgan uni bir musulmon ijaraga olib ishlatsa bo‘ladimi oldindan rahmad
Alloh rozi bo’lsin Jazaakumullohu xoyron
Ustozim Yaxshimisiz Allohim sizdan rozi bulsin amin
Allohim Allomani tanu jonlarini sog' va salomat qilsin
Assalomu Aleykum!MashaAlloh!Juda ham chiroyli va mukammal tushuntiribdilar!Alloh rozi bo'lsin!
Assalomu alaykum
Mabdaul qiroat e'robini qanday topsak bo'ladi yutubda bor mi o'tgan yil telegramda ko'rgan edim hozir topaolmayapman
Bor
Telegram kanallarida ham bor
hop rahmat.shuni yutubga joylasa Yaxshi bo'lardi chunki telegramda juda tartibsiz
@@yahyayahyo4443
Telegramda telefonni miyasi tez to'lib qoladi shunisi xam noqulay
@@АбдурахмонХакимов-о1х ha shunday. siz adminni tanimaysiz mi
1) Маълумки, истиво сўзи, хусусан Қуръони каримда келган истиво лафзи ҳақида жуда кўп тортишувлар, тушунмовчиликлар мавжуд. Лекин диққат билан, атрофлича ўрганиб чиқилса, бу нарсани англаб олишнинг имкони бор. Хусусан, истиво тўғрисидаги гап-сўзлар, ёзув-чизувларнинг ҳаммаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Аршга истиво қилиши ҳақидаги масалага боғлиқ бўлади. Аллоҳ таолонинг Аршга истиво қилиши масаласи Қуръони Каримда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келгандир.
Албатта, бу мавзуънинг ҳақиқатини билиш учун аввало араб тилига мурожаат қилишимиз лозим.
Араб тилида истиво сўзи бир неча маъноларни англатади.
1. «тугал бўлиш», «охирига етиш», «бенуқсон бўлиш».
Мисол учун, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Қасас» сурасининг ўн тўртинчи оятида марҳамат қилиб айтади:
«Қачонки балоғатга етиб, тўлишганда ва тугал бўлганда», яъни, ёшлиги бенуқсон бўлиб, охирига етиб, тугал бўлганда.
Яна Аллоҳ таоло «Фатҳ» сурасининг йигирма тўққизинчи оятида айтади:
«Бир ўсимликки, у баргларини чиқарди, қувватланди, йўғонлашди ва ана шу ўзининг тутиб турувчи танасида (истиво қилди) тугал бўлди», яъни, ўсимлик кучланди, ўзининг юқори нуқтасига етди, батамом бўлди.
2. «Эътидол» - «тўғриланиш».
Мисол учун, уламолар Бани Тамийм қабиласининг бу маънода айтган бир жумласини мисол қиладилар:
«Қабиланинг золими ва мазлуми (истиво қилдилар )тўғриландилар», яъни, эътидол - мўътадиллик йўлига кирдилар, ўртача бўлдилар.
3. Истиво сўзининг араб тилидаги маъноларидан учинчиси - «бир нарсани қасд қилиш» маъносидир.
Бу маъно «Бақара» сурасининг йигирма тўққизинчи оятида ўз ифодасини топган:
«Сўнгра осмонни яратишни (истиво қилди) қасд қилди».
4. Шунингдек, истиво сўзи тўртинчи маънода - «истийло», яъни бир нарсани эгаллаб олиш маъносида ҳам келган. Бунга уламолар араб шоирларининг шеъридан бир байтни мисол қилиб келтиришади. Бу байтда шундай дейилади:
«Қачонки бир қавмга ғазот қилса, аёлларини мубоҳ билади ва улар аларга мулк бўлган нарсани (истиво қилади) эгаллаб олади».
Шу ерда «истиво» сўзи «истийло», яъни эгаллаб олиш маъносини ифодалайди.
5. Истиво сўзининг араб тилидаги ифодаларидан яна бири «истиқрор» - қарор топиш маъносидир.
Аллоҳ таолонинг «Муъминун» сурасининг йигирма саккизинчи оятида келган «истиво» лафзи мана шу маънони англатган:
«Бас, сен ва ўзинг билан бирга бўлганлар кемада (истиво қилсангиз) қарор топсангиз…»
Яъни, истиво излагани истиқрор топсангиз, деганидир.
«Зухруф» сурасининг ўн учинчи оятида ҳам худди шу маънода келган:
«Токи, сиз уларнинг устига (истиво қилгайсиз) ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб…»
6. Истиво лафзининг араб тилидаги маъноларининг олтинчиси - «боғланиш», «тўлиш», «бир-бирига ўхшаш» маъноларидир.
Бу маънолар Саълаб қабиласи адабиётидан олинган бўлиб, уларда бу сўз «иставал важҳу» шаклида келиб, «важҳ истиво қилди», яъни «иттасала» - «боғланди» деган маънода қўлланган экан.
Яна бу сўз тўлин ойга нисбатан «иставал қамару», яъни «ой тўлишди» деган маънода ҳам ишлатилар экан.
Шунингдек, «истава фуланун ва фуланун» дейилса, «фалончи билан пистончи бир-бирларига ўхшашди» деган маънони англатар экан.
7. «Истиво» сўзининг араб тилида ифодаланадиган маъноларидан еттинчиси «иқбол» («юзланиш»), «суъуд» («юқорига кўтарилиш») ва «амд» («қасд қилиш») маъноларидир. Араб тилидаги «истава ила самааи» ибораси «осмонга чиқди» ёки «осмонни қасд қилди» ёҳуд «осмонга юзланди» ёки «унга эга бўлди» маъноларини билдиради.
Луғат илми уламолари «Арабларда ушбу маъноларни бир-бирининг ўрнига ишлатиш мумкин», дейдилар.
Ustozimizdan Alloh rozi bo‘lsin. Ummatga qilayotgan xayrli ishlarini davomli qilsin.
Shu zotlar bor bizlarni hech Kim adashtira olishmiydi inshaalloh
Assalomu alaykum ustoz
Alloh rozi bo‘lsin Alloh baraka bersin qilayotgan ishlarizga
Abdulloh domladan ham Allohim rozi bulsin amin
Alloh osmonda bomasa nega biza duo qilmoqchi bolsak osmonga qarab duo qilamiz
Ruku', sajdaniyam osmonga qarab qilamizmi
@@ismoiljonismatullayev4367 РУКУ САЖДА ҚИЛГАНИНГДА СЕН ЎЗИНГНИ АЛЛОҲНИ ОЛДИДА ХОРЛИГИНГНИ ҚУЛЛИГИНГНИ ТАСДИҚЛАЙСАН.
@@zubayribnavvom2289 Аллоҳни олдида ўзингнинг хорлигингни тасдиқлайсан, десанг нима демоқчи бўлганингни тўғри ифодалаган бўласан
Osmonga qaeab duo qilasizmi adashmasam payg‘ambarimiz osmonga qarab qilishdan qaytargan edilar to‘liq hadis esimda yo‘q
@@sindornurmagamedov9421yolğon gapirmang unday manoda hadis yöq.
Маашаа Аллоох. Илм. Хакийкат бу нурда. Аллох рози булсин бу кишидан. Хакни хакдай далиллаб берди
ОЛЛОХ рози бўлсин ШАЙХ содиқ самарқандийДАН
Содиқ домлангизни ахли суннага қайтишларини насиб айласин
@@anduzb875 ЎЗИ АХЛИ СУННА У КИШИ
@@АБДУЛЛОХ-г3я йуғе?😃 Яқинда пайдо бўлган бўлса ахли сунна бўлиб қоладими?😅😅😂😂😂
@@АБДУЛЛОХ-г3я сизлар нафсингиз қулисизлар
@@anduzb875 АХЛИ СУННА НИМА ДЕГАНИНИ ЎЗИ ТУШИНАСАНМИ СЕН ЯҚИНДА ЧИҚҚАН ОДАМ АХЛИ СУННА БЎЛМИДИ ДЕП КИМ АЙТТИ СЕНГА УДАН ЧИҚТИ СЕНИ ДОМЛАНГ ХАМ АХЛИ СУННА ЕМАС ЕКАНДА 😂😂😭😭
Sizdek Allomani bizga bergan allohimga cheksiz hamdu sanolar bulsin
Mashaalloh.. tayyor chaynab faqatgina yuttiradigan qilib tishuntiribsiz ko'r muridlarga .. Alloh ajringizni bersin ustoz... befarosatlarga farosat bersin
Ким бефаросат мотрудий ларми
гапизи роса айлантирип бари бир жиянизи марузасини хаклигини тасдикладиз хак доим хак булади
Ассаламу алайкум ва рохматуллоху ва баракатух шайх мухиддин Мансур хафизахуллох ОЛЛОХ УЗИ РОЗИ БУЛСИН СИЗДАН ва умризни ОЛЛОХ УЗИ ЗИЁДА КИЛСИН ОЛЛОХГА ОМОНАТ СИЗ ДУО КИЛИб КУЙИНГ БИЗЛАРНИхам оила ота оналаримиз билан ОЛЛОХГА ОМОНАТ СИЗ
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
agar ozgina fahm busa bu gaplarni tushunib olishardi ustoz Alloh rozi bo'lsin
Аллох рози болсин Шайх Мухиддин кори ака довомли болсин
Savol: Sodiq Samarqandiy alloh arshga joylashgan diyaptimi yoki arshni yuqorisida diyaptimi shuni tushunmadim
Alloh rozi bolsin farzandlarimizdan sizlardek ulamolar chiqsin
birodarlar ko'proq tarqataylik barchamizdan Allohim rozi bulsin amin
Alloh rozi bo'lsin. Juda ham hursand bo'ldik Ustozni ko'rib.
Bir taklif bor edi agar noo'rin bo'lsa uzr so'rayman. Kamera qimirlamasdan bir joyda turgani yaxshi menimcha. Ustozni ham atrofdagilarni ham diqqati bo'linmaydi.
Alloh rozi bo'lsin ustozimizdan!! Men ham shu fikrdaman videoga olgandan ham Alloh rozi bo'lsin lekin shunaqa kamera qimirlayversa So'zlovchini ham tiklovchini ham fikri bo'linadi!
Аллаһу Акбар менде солай ойладым. Камераны оңға солға алдыға артқа қиымылдата береді екен. Фикр бөлініп кетеді.
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
Allohim allohga tajavvuz qilayotganlarga hidoyat bersin amin
أَمْ أَمِنتُم مَّن فِى ٱلسَّمَآءِ
Osmondagi Zot (Alloh)dan xotirjammisilar.
Mulk surasi 16-oyat.
Siz qiblaga qarab namoz öqib turganizda Allohni kabani ichida deb faras qilasmi? Yöq. Shunaqami. Huddi shundek duo qilganizda kaftlaringizni tepaga qarab tursez ham Alloh tepada deb faras qilij bölmedi. Yoki ruku yoki sajda qilib turganizda Alloh yerda bölib qoladimi? Yöq albatta, chunki Alloh makonga va 6ta tarafga muhtoj emas.
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
Иншааллоҳ дуоларини олиш ниятидамиз умрингиз узоқ бўлсин
Ma shaa Alloh. Shayx, Alloh rozi busin. Alloh bardavom qisin.
Шайх Абдували кори рохимахуллох дан Аллох рози булсин жуда зур жавоб килган ахли бидат лардан10 танг битта бусанг хам шайх га тенг келолми йслар валлоху алам
@SULTAN. BASAROV жазакаллоху хайрон
@SULTAN. BASAROV рахмат сизга хам муборак булсин ахи
Ассалому алайкум согликларингиз яхшими тинчмисизлар баракаллох аллох рози болсин дуо килинглар биз хам дуодамиз устоз сиздан келган нур бизгахам насиб болсин АМИН, шу нурдан кочганларга Аллох хидоят берсин
Расулуллох саллолоху алайхи васаллам меърож кечасида роббимиз хузурига кутарилганда осмонга кутарилганмилар?
OLLOH roziy bolsin sizdan
Нотугри гаплар сап сата гапларга Канак килиб бу телба инсони дуо киласизззз дустим
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
2) Истава ъалал арш» бирикмаси Қуръони каримнинг олтита оятида келган.
1. Шулардан биринчиси «Аъроф» сурасининг эллик тўртинчи ояти.
«Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир”.
2. Иккинчиси «Юнус» сурасининг учинчи ояти.
“Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг, аршни эгаллаган Аллоҳдир”.
3. Учинчиси «Тоҳо» сурасининг тўртинчи-бешинчи оятлари.
“У, ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир. У - Роҳман аршни эгаллади".
4. Тўртинчиси «Фурқон» сурасининг эллик тўққизинчи ояти.
“У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра”.
5. Бешинчиси «Сажда» сурасининг тўртинчи ояти.
“Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир".
6. Олтинчиси «Ҳадид» сурасининг тўртинчи оятидир.
“У, осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршни эгаллаган зотдир. Ерга нима кирганини ҳам, ундан нима чиққанини ҳам, осмондан нима тушганини ҳам, унга нима чиққанини ҳам биладир".
3) Мусулмон уламолар ушбу оятларда келган истиво сўзидан мурод нима экани тўғрисида ихтилоф қилганлар. Лекин ихтилоф қилишдан олдин барча уммат уламолари бу масалада қуйидаги нуқталарда иттифоқ қилишган.
1. Мусулмон уламолари ушбу масалаларда иттифоқ қилган нарсаларнинг биринчи нуқтаси қуйидагича:
Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа ҳамма нарса янги пайдо бўлгандир. Шу жумладан, Арш ҳам янги пайдо бўлган нарса, яъни азалий нарса эмас.
Имом Байҳақий «Ал асмаа ва сифат» деган китобда шундай ёзадилар: «Тафсир аҳлининг қавллари иттифоқ қиладики, албатта, Арш сўрига ўхшаган нарсадир. Албатта, у жисмдир ва уни Аллоҳ таоло яратган ва фаришталарига уни кўтаришни амр қилган, уни улуғлаб, тавоф қилишни ҳам буюргандир.
Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ер юзида ҳам Байтуллоҳни халқ қилган (яратган) ва бани Одамни уни тавоф қилишга ва намозда унга юзланишга амр қилган. Подшоҳнинг тахти арабларда Исломдан олдин ҳам, Исломдан кейин ҳам арш деб аталгани маълум ва машҳурдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Юсуф» сурасининг юзинчи оятида:
«Ва ота-онасини аршга кўтарди», яъни «тахтга ўтказди», деган.
Яна Аллоҳ таоло «Намл» сурасининг ўттиз саккизинчи оятида:
«Сизлардан қай бирингиз менга унинг Аршини келтирур?» деган.
Таёлисий, имом Аҳмад, имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Жарир, Ибнул Мунзир, Байҳақийлар «Ал Асмаа ва сифат» деган бобда Абу Разийн Уқайлийдан ривоят қиладилар:
«Биз: «Ё Аллоҳнинг Росули, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратишдан олдин қаерда эди?», деб сўрадик. Бас, У зот:
«У «аъло» деган жойда эди. Остида ҳам, устида ҳам ҳаво йўқ эди. Сўнг Аршини сув устига халқ қилди», дедилар».
Мана шу айтиб ўтилган матнлар Аршнинг янги яратилган нарса эканига, қадимий, азалий нарса эмаслигига далолат қилади.
2. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган иккинчи нуқта қуйидагича:
Улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қадим эканлигига иттифоқ қилганлар. Аллоҳнинг мавжуд бўлишининг бошланиши йўқдир. Агар шундай бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло «янги пайдо бўлган» нарсага айланиб қолади. У ҳолда Уни пайдо қилувчига муҳтожлиги сезилади. Бундай ҳолатда айланиш - «тасалсул» лозим бўлиб қолади. Бу икки нарса ҳам ақлий ижмоъ ила ботил нарса, деб эътиқод қилинган.
3. Мусулмон умматининг уламолари ушбу масалада иттифоқ қилган учинчи нуқта:
Албатта, Аллоҳ таоло янги пайдо бўлган нарсаларга тамоман хилофдир, улардан мутлақо бошқачадир, чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи «Шууро» сурасининг ўн биринчи оятида
«У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир»,
«Марям» сурасининг олтмиш бешинчи оятида
«Сен Унга тенгдошни билурмисан?»
«Ихлос» сурасининг тўртинчи оятида
«Ва Унга тенг бўлган бирор кимса йўқдир», деган
Бас, шундай экан, Аллоҳ таоло жисм ҳам эмас, жисмдаги ҳолат ҳам эмас, жавҳар ҳам эмас, Арш ҳам эмас ва Арш устида қарор топган ҳам эмас, осмонда ҳам эмас ва бирорта жиҳатда ҳам эмас. Унга замон ҳам таъсир қилмайди. Махлуқларга бериладиган шунга ўхшаш сифатлардан бирортаси Аллоҳ таолога тўғри келмайди. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу нарсаларнинг барчасини Ўзи яратгандир, уларнинг Холиқидир.
4) Уларнинг яралишидан аввал Ўзи мавжуд бўлгандир ва улардан беҳожатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг барчасининг яратилишидан олдин қандай сифатга эга бўлган бўлса, шундай ҳолидадир.
4. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган тўртинчи нуқта:
Оят ва ҳадисларда Аллоҳга ўхшашликни ифода қиладиган ҳар бир матнни сиртқи маъносидан бошқа тарафга буриш кераклиги. Сиртқи кўринишда Аллоҳга кейин пайдо бўлганлик сифатини берадиган ҳар қандай маънони кесиш кераклиги ва Аллоҳнинг қадим экани, кейин пайдо бўлган мавжудотларга мухолиф, тамоман улардан бошқача эканлигига иттифоқ қилиш керак.
«Ундай бўлса, Қуръонда, ҳадисда келган «Аршга истиво қилиш»дан мурод нима?» деган савол пайдо бўлиши мумкин. Агар биз матнларда, оят ва ҳадисларда келган ибораларнинг зоҳирига қараб, сиртқи маънони берадиган бўлсак, «Аллоҳ таоло Аршда қарор топган, унинг устига чиқиб ўтирган» деган маъно келиб чиқади. Чунки, ушбу оятлардаги «истиво» сўзининг орқасидан келган ҳарфи жар - «аъла» сўзи мана шу маънони ифода қилади.
Мисол учун, «Муъминун» сурасининг йигирма саккизинчи оятида Аллоҳ таоло:
«Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар кемада қарор топсангиз», яъни «истиво қилсангиз», «чиқсангиз», деган.
«Зухруф» сурасининг ўн учинчи оятида:
«Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач…» деб марҳамат қилган.
Агар мана шу каби «истава аъла» шаклида келган оятларнинг маъносини «чиқди, ўтирди» деб таржима қилсак, Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг зотига лойиқ бўлмай қолади. Масалан, «Аллоҳ таоло кейин пайдо бўлган» (Наъузубиллаҳ!), дейишга тўғри келиб қолади ва бундан «кейин пайдо бўлган махлуқотларга боғланади», деган маъно, бундан эса «Арш кейин пайдо бўлган, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи халқ қилган, ана шу Ўзи пайдо қилган нарсанинг устига Ўзи чиқиб ўтиради», деган маънолар келиб чиқади.
Шу билан бирга, агар ўтирадиган бўлса, Аллоҳ таоло жисмдан иборат бўлиб қолади, чегараланган бўлиб қолади, бир нарсанинг устида юрадиган, бир нарсанинг устига чиқса, ўша нарса Уни кўтарадиган ҳолга келиб қолади.
Шунинг учун бу каби қуръоний лафзларга сиртдан, зоҳиран маъно беришнинг ҳеч қандай имкони йўқ, акс ҳолда Аллоҳ таолога нисбат бериш мутлақо мумкин бўлмаган маънолар келиб чиқади.
Мусулмон умматининг аввалгию ҳозирги барча уламолари иттифоқ қилиб, шунга ўхшаш оятларга сиртидан маъно бермаслик керак деганлар. Акc ҳолда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотига тўғри келмайдиган гаплар чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун буни қаттиқ кесиб, тўхтатиш лозим бўлади.
Унда бу оятлар маъноси ҳақидада мусулмон уламолар икки мазҳабга бўлинганлар.
Биринчи мазҳаб аввал ўтган, қадимги уламоларнинг мазҳаби бўлиб, ушбу оят ва ҳадисларга қандай келган бўлса, шундай тарзда таслим бўлинади. Ундан нимани мурод қилганини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига тафвийз - ҳавола қилинади ва шу билан бирга, у Зот таолони Ўзига лойиқ бўлмаган барча сифатлардан поклашга ҳаракат қилинади.
Истиво тўғрисида мана шу мазҳабни тутиб ўтган уламоларнинг баъзи бир сўзлари ҳам нақл қилинади:
Умму Салама розияллоҳу анҳадан нақл қилинган қавлга кўра, у киши «Истиво - номаълум эмас, лекин унинг кайфияти маъқул эмас, яъни номаълум, унга ақл етмайди. Аммо истивога иқрор бўлиш иймондир, уни инкор қилиш куфрдир», деган эканлар.
Робийъа ибн Абдурроҳмандан сўрабдилар:
«Аршга истиво қандайдир?»
У киши айтибди:
«Истивонинг борлиги мажҳул эмас, унинг кайфи маъқул эмас, (яъни қандай кайфиятда экани ақлга сиғмайди). Аллоҳнинг зиммасида Пайғамбарни юбориш, Пайғамбарнинг зиммасида етказиш, бизнинг зиммамизда таслим бўлишдир».
Абдуллоҳ ибн Ваҳбдан ривоят қилинади:
«Биз Моликнинг ҳузурида эдик. Бас, бир одам кирди ва қуйидагиларни айтди:
«Ё Абу Абдуллоҳ, «Роҳман Аршга истиво қилди». Қандай истиво қилди?»
Бас, Молик бошини қуйи солиб турди, уни титроқ босди. Сўнгра бошини кўтариб:
«Роҳман Аршга истиво қилди. Ўзи уни қандай сифатлаган бўлса, шундай бўлди. Қандай бўлди, деб сўралмайди. Унинг кайфияти маълум эмас. Сени бидъатчидан бошқа нарса эмас, деб ўйлайман. Олиб чиқинглар буни», деди».
5) Бошқа бир ривоятда имом Молик шундай деганлар:
«Истиво маълум, кайфияти мажҳул, унга иймон келтирмоқ вожиб, у ҳақда савол сўрамоқ бидъатдир. Мен сени аҳли залолатдан деб биламан», деди ва уни ҳайдаб чиқаришга буйруқ берди.
Имом Моликнинг бу гапларидан истиво - маълум нарса, яъни Қуръонда келган, хабари бор, ҳамма биладиган нарса экани тушунилади.
Имом Шофеъийдан килинган ривоятда у киши айтган эканлар:
«Истиво зикр қилинган (яъни, Қуръонда зикри келган). Лекин унинг кайфияти мажҳул. Унинг кайфияти қандай экани номаълум (яъни, биз унинг маъносини билмаймиз, бундай нарсаларнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади)».
Имом Аҳмаддан шу масала хусусида сўралганда у киши:
«Истиво Аллоҳ қандай хабар берган бўлса, шундайдир. Кишиларнинг хотирасига келган нарса эмасдир», деган эканлар.
Имом Жаъфар Содиқдан бу ҳақда сўралганда у киши:
«Ким «Аллоҳ таоло бир нарсанинг ичида», деса ёки «бир нарсадандир», деса ёки «бир нарсанинг устидадир», деса, батаҳқиқ ширк келтирган бўлади. Агар Аллоҳ таоло бир нарсанинг устида бўлса, кўтариладиган нарсага айланиб қолар эди. Агар бир нарсанинг ичида бўлса, атрофи ўралган нарсага айланиб қолар эди. Агар бир нарсадан бўлса, янги пайдо бўлган нарса бўлар эди», деганлар.
Зуннун Мисрийдан бу ҳақда сўралганда у киши:
«Роҳман азалдан бордир, Арш янги яралгандир ва Арш Роҳманга тенглашгандир», деганлар.
Имом Шофеъийдан бу масала ҳақида сўралганда у киши:
«Мен ўхшатмасдан иймон келтирдим, мисол келтирмасдан тасдиқ қилдим, уни идрок этишда ўзимни озиж билдим ва бу масалага шўнғишдан ўзимни тутдим», деганлар.
Қуръони каримда келган истиво тўғрисидаги оятларнинг маъноси ҳақида мусулмон уламоларининг иккинчи мазҳаби Халаф мазҳаби дейилади.
Бу кейин ўтган уламоларнинг мазҳаби бўлиб, унда ушбу оятлар далолат қиладиган маъноларга, яъни Қуръони Карим араб тилида тушганини эътиборга олиб, таъвил қилиш керак, дейишади. Аввал ўтган уламолар каби, ушбу мазҳабнинг уламолари «Бу маънони Аллоҳ таолонинг Ўзига тафвийз - ҳавола қилайлик», деган фикрни айтишмайди. Уларни бундай йўл тутишга мажбур қилган нарса ўша уламолар яшаб турган замонда йўлдан адашган баъзи бир фирқаларнинг мавжуд бўлганидир. Мисол учун, Аллоҳни Ўзи яратган махлуқотларига ўхшатувчилар, яъни Мушаббиҳа мазҳаби ва яна Аллоҳга жисм нисбатини берадиган Мужассима деган мазҳаблар бўлган. Ана шу мазҳабдагилар оятларга сиртдан маъно бериб, Аллоҳ таолонинг жисми бор, дейишгача бориб етишган. Улар залолатда бўлганлари учун Аллоҳнинг жисми бор ёки Унинг макони бор, деган маъноларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бериш мумкин эмаслигини тушуниб етмаганлар.
Чунки, ҳар бир макон ҳам янги пайдо бўлган нарсадир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса ёлғиз Ўзи қадимдир, барча мавжудотларни ижод қилганидан олдин ҳам бор бўлгандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўша мавжудотларни яратгандан аввал ҳам ундан олдинги сифатида ўзгармай қолгандир.
«Хўш, таъвилни қандай қиламиз?» деган савол қўйилганда халаф уламолар, яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Аршга истивоси ҳақидаги оятларни таъвил қиламиз, деган уламоларнинг баъзилари бир хил, иккинчилари бошқа хил фикрларни айтишган.
Ана шулардан биттаси «Истивога «истийло», яъни Аллоҳ таоло қаҳр билан, ғалаба билан тадбир қилиш учун эгаллади, деган маънони беришимиз керак», дейди. Бу худди бир юртга раҳбар бўлган одам ўша юртдаги барча ишлар тадбирининг эгаси бўлиши кабидир, яъни истиво сўзи араб тилида «эга бўлиш» маъносидаги истийло деб ишлатиб келинганини далил қилиб келтиришади.
Яна бошқа бир уламолар истийло маъносини эмас, истибно, яъни тугал қилиш маъносини олсак, яхши бўлади, дейишади. Мисол учун, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кейин Аршни яратиб, охирига етказди, ундан кейин халқ қилинадиган нарса қолмади, деган маънони беришни таклиф қиладилар.
Аҳли сунна ва жамоъанинг кўпчилиги истийло маъносини берганларини билиб қўйишимиз лозим бўлади.
Subhanalloh! Roxatlanib eshittim. Alloh rozi bolsin ustoz.
ruclips.net/video/33n4pbKkfV8/видео.html
@@zubayribnavvom2289 3;7
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
@@ethannoah9165 اللّٰهُ مَوْجُودٌ بِلا مَكَانٍ وَلَا يَجْرِي عَلَيْهِ زَمَانٍ
@@ethannoah9165 😂 Субҳаналлоҳ оят ва хадисларни хам фойделарга буришни бошладиларми , Аллох аршни устида эмиш наузу биллах , қурьонда бунақа бир донахам оят йўқ Аллохдан қўрқинглар
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
أَلَا تَأْمَنُونِي وَأَنَا أَمِينُ مَنْ فِي السَّمَاءِ
яъни: “Мен осмондаги зотнинг ишончли кишиси бўлса-му, сизлар менга ишонмайсизларми?!”.
Alloh rozi bo'lsin ustozimizdan!!!
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
Ассалому алейкум Оллох рози булмин савол?хамасини куйинг бир саволимга жавоб беринг .МЕН ОЛЛОХ ДЕСАМ КПЛБИМ ЮКОРИГА ИНТИЛАДИ БУ КЕЧИММА СИЗДАЯМ БОР ХАМАДА БОР .агар ОЛЛОХНИ ОСМОНДА ДЕБ БУЛМАСА .БУ КЕЧИММАНИ БУ ХОЛАТНИ БИЗА ЮКОТИШНИ УРГАТИНГ КАНДАЙ КИЛИБ БУ КАЛБИМИЗ ЮКОРИДА ОСМАНДА ИНТИЛАЁТГАНИНИ КАНДАЙ ЙУКОТАМИЗ
Оллох рози булсин камчиликларга олдиндан узур
Аллохим сизу бизлардан#рози бўлсин домла
Ko'zi ko'r bo'sa cho'rini qana qilib qo'y boqadi
Устоз Мухаммад домлани Аллох таъоло хифзида асрасин.
Бу домла каерлик .?
Тошкентликми
@@manzurasaipova3952
Samarqand
@@АбдурахмонХакимов-о1х .Шундай олим одамларимиз бор.Кадрига етайлик
@@manzurasaipova3952
To'g'ri aytasiz, bizni adashib ketishimizdan asrab turishibdi bu rabboniy ulamolarmiz Alloh umrlarini ziyoda qilsin 🤲🤲🤲
@@manzurasaipova3952 Самарқандлик, хозирда толиби илмларга дарс берадилар Мисрда.
Gapni kupaytirman Quron va hadisda Nima deyilgan bulsa ushani olamiz. Ichiga kirishmaymiz.
Инсон аталмиш одамизод узини киму, Нима эканини, Минг метр юкорига чикиб пастга караса нукта(.) Булиб куриниши Яна озгина юкориласа заррача, Яна юкориласа куринмай кетишидан фикр килса БУЮК АЛЛОХ хакида бахслашиш утирмас эдилар.
Аклимиз, куриш, эшитишимиз, хатто фикрлашимиз хам чегараланганку!
Аллох белгилаб куйган хаддан-чегарадан чикиш куфрга олиб боради.
Бу хакда хеч кимга илм берилмаган, хатто у дунё бу дунё илми берилган ПАЙГАМБАРИМИЗ АЛАЙХИССАЛОМ хам хеч Ким Билан бахслашмаган. БУЮК сахобалар, авлиёлар, хосларнинг Хоси булганлар, хос одамлар, олиму уламо булганлар бахсга киришмаган булсаю, илмли эканларини даво килаётган Омилар нега бахслашасизлар!!!???
Аллох бундай илмни бандасига равно курмаганини мушохада килмайсизларми???
Астагфируллох, астагфируллох, астагфируллох!!!
ИСТИГФОР айтинглар!
Besavod domla, في ni manosini haliyam urganmapsanu في جذع النخل sani aytishincha naxlni tonkasini ichida boladimi? Allah xor qisin sandey zindiqlani
xor qisin disanmi musulmon odamga?) nahotki daxshatli jazo ni hohlasen shu insonga?)
Joningiz sogʻ boʻlsin, ustoz! Umringizga baraka bersin! Oʻzi rozi boʻlsin!
Assalomu aleykum
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи. Устоз юзингизни кўриш насиб этди. Алҳамдулиллаҳ !
Agar tilizi tiyib bo'ldi shunday ekan shunday iymon keltiramiz desez unaqa bo'medi , Savol tuğiladi tuğiladi borib borib banu isroilga o'xshab qolas muhiddin aka
Assalamu alaykum varahmatulloh Alloh taolo Muborak qilsin Shayximizi Alloh taolo Hifzi himoyasida asrasin
Alloh taolo Rozi bölsin Shayximizdan
Ma shaa Alloh, javob uchun rahmat.
Arslonlar oyoqqa turgan paytda hatto qoplon ham o'tirib qoladi. İnshaAlloh ustoz maydonga chiqdilar. Alloh rozi bo'lsin domlamizdan!
👍👍👍👍
Ashrorlarni nazarda tutyabsiz shekillik
Quburiylar maydonga chiqti shermas eshshakni kattasi
@@alialibek4386 Siz shunday nazarda tutib yuravering
@@abubakirali3988 Alloh hidoyat bersin sizga. Boshqa so'zim yo'q!
Barchamizdan Allohim rozi bulsin amin
Домла телефон ёки телеграмизи беринг, илтимос. Шу мавзу бўйича гап бор.
Misrga kelin
Ustoz sog boling Alloh rozi bolsin
Mashaalloh 👍👍👍
Mash aloh aloh rizo bõlsin😢😢😢
Assalamu alaykum
Internetga darslarini quymaydi deganding
Maqolani oxirida bir dunyo videoga link turibdiku
Uuuleee
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух,агар мужодала қилсак,биринчи Китоб ва суннтга қайтайлик, ақлимизга эмас!
Albatta xaqni nuri bor u nur faqat xaqni xoxlaganlarga korinadi biiznillax. ☝️
Alloh rozi bo'lsin
Ularni ham bitta mazhabi tutadigan qilsin amin
Аллоҳ рози бўлсин.
Rahmat ustoz. Alloh rozi boʻlsin
Sekin Sekin birlashib ketamiz in shaa Alloh
Устоз Оллоҳ рози бўлсин сиздан, битта саволим бор эди, қиемат куни Оллоҳ таоло биздан Оллоҳ қаерда эканлиги хақида сўраламизми ?
Alloh rozi boʻlsin. Domlani eshitsam hech savol qolmaydi. Juda chunarli qilib yetkazadilar.
Ассаламу алейкум домлажон ёки сизлар осмондаги зот устингиздан тош ёгдиришидан хотиржаммисизлар ? Бу оят чи осмондалигига далолатмасми
Ha oz ilmi bn qudrati bn ammo zoti bn dememiz sababi Alloh pok siz shu pok degan sozni yaxshilab organin pok nma degani Allob har narsadan pok tamom siz ilmga chuqurroq kirsez bilasiz
Аллох давомли килсин шайх. Сиз майдонга чикдигиз энди бази фиркаларни думи куяди.
Укам домла думни киркмаса хам майли .обрулари баланд булса мактабларда хафтада лоакал бир марта диний дарсликни йулга куйсинлар
@@wfjyrecbni1545 ошикча тупой инсон экансан
@@ABC-cb2zd жа шустрыймисан
@@wfjyrecbni1545 45 йилдан бери сендакалар билан гаплашаверип шустри булиб кетдим
@@ABC-cb2zd эссиз,умрингни биздакаларга эмас хакдан тойилганларга сарфласайдинг Аллохдан бехисоб ажр олардинг
Аллах тепада деса одам шу жавоб блн коникади лекин сизга ухшаб куп савол бериш ножоиз менимча
Alloh rozi bo'lsin sizdan ustoz!!!
Ассаламу алайкум. Бу имом керак бўлмаган мавзуга кириб қўйганга ўхшайди валлоҳу аълам
Савол кетидан савол жавоблар унга ухшатиб куйдинг бунга ухшатиб куйдинг деган гаплар сизларда булади бизда Аллох аршга истэво килди булди кайфиятига киришмимиз Аллоху аьлам
Kayfiyatiga kirishib boldiz ozi Allohni zotini poklashni orniga makon nsbatqilepsiz Alloh ozi qudrati ilmi bn arshda yerda osmonda boyintomirimizdanham yaqin deymiz shu eng afzali zoti bn bosh qotirmemiz inshaalloh jannatda jamolini korish nasib qilsin
Allohni osmonda arshni ustida a'zosi bor deydiganlar.
Men senlarni gaplaringga tupurib qo'yganman.
Bu fitratimga to'g'ri kelmaydi.
Nasroniylardan farqimiz Ahli sunna aqidamiz bn.
Mujassima nasorolar bitta toifa.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди:
الكُرْسِيُّ مَوْضِعُ القَدَمَيْنِ والعَرْشُ لا يُقَدِّرُهُ إلّا الله
«Курси (Аллоҳнинг) қадами учун жой, Аршнинг қанчалик буюк эканлиги фақат Аллоҳгагина аён».
_✍ Доримий «Ар-радду алал-Мариси», 400; Абдуллоҳ ибн Аҳмад «Ас-сунна», 586; Ибн Ҳузайма «Ат-тавҳид», 154 ва бошқалар.
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
@@ethannoah9165 Аллох субханаху ватаоло сиздек саглом акида эгаларини динида собит килсин ва бу кайсарларга узи кифоя килсин
@@ethannoah9165 Siz nimaga "istava" kalimasini kötarildi deb tarjima qilyapsiz??? Qani keltiringchi payg'ambarimiz S.a.v dan yoki bironta sahobadan kim shunaqa degan ekan? Naqlini keltirin
XAQNI IZLAGANLAR UCHUN MUKAMMAL JOVOB
ruclips.net/video/Z_62q96nI_I/видео.html
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
Allohim ustozimizni umurlarini barakali qilsin amin
Қурондан далиллар:
«Ар-Роҳман бўлган Зот Аршнинг устига кўтарилди» (Тоҳа: 5)
«Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқадилар» (Наҳл: 50).
«.. Ё сизлар осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар?» (Мулк:16) Ибн Аббос: «У (Осмонлар устида бўлган Зот) Аллоҳдир» деган
Ҳадислардан далиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбатлашдилар ва беш вақт намоз фарз қилинди» (Бухорий, Муслим).
«Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!»
Бухорий 4351, Муслим 1064, Абу Дауд 4764
«Eр юзидагиларга раҳм қилингиз, сизларга осмонлар устидаги Зот (Аллоҳ) раҳм қилади» Аҳмад 2/160, Абу Довуд 4941, Тирмизий 1924. (ал-Мунзирий, ал-Ирақий, ал-Ҳаким саҳиҳ санашган)
Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга: «Албатта, раҳматим, ғазабимдан илгаридир», деб ёзди
Бухорий 3194; Муслим 2751
Саҳобаларнинг гапларидан далиллар:
Умар ибн Ҳаттобни Ҳавла тўхтатиб узоқ гапиради, шунда у ҳақда сўрашганда:«Бу аёлнинг шикоятини етти осмоннинг устидан Аллоҳ эшитган» дейди
Ибн Умар айтдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва sallam) оламдан ўтганларида Абу Бакр уни хонасига кирди, баданига йиқилиб, юзидан ўпди ва:" сен менга отам ва онамдан кўра азизроқсан, тириклигингда ҳам, ўлганингда ҳам баракотлисан!"Сўнгра у қавм олдига чиқиб:" ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ Осмондадир, тирикдир ва ўлмайди..."
Аллоҳни осмондалигини тан олмайдиганларга саволимиз: Сизлар билган нарсани Пайғамбаримиз билганларми ? Агар ҳа десанглар, қаерда саҳиҳ хабар келган, манбани айтинглар, бизаям кўрайлик, Агар йўқ билмаганла десангла, унда Сизлар қандай билиб қолдинглар ? Ваҳий келяптими сизларга
Аллох илмингизни манфатли килсин.
Assalamu alaykum birodar sizga va barchamizga Robbimiz Payg'ambarimiz Muhammad sollalloxu alayxi vasallam va asxoblar yõlini kõrsatsin botil mag'lub bõladi xaq uning rõbaro'siga chiqqanda inshallah
Birodar bu aqilga tayanadigonlarga ajoyib javob bolbdi dalillar tolib yotibdi isro va meroj kechasi
Bular Robbimni oziga tanishtirishabtimi chegaralgan ahlibilan ahmoqlik Alloh sizu bizni haqta sobit qilsin
ruclips.net/video/4eQilAoupD8/видео.html
Kameraga oluvchi odam qimirlatmey yahshi oling iltimos !
Аллох арш устида
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Arshni ustida bo'lsa, Alloh biror narsaga muhtoj bo'lib qoladiku. Alloh muhtoj zot emasku. Alloh butun borliqdan oldin ham oliy edi, bundan keyin ham oliy.
Allohim ustozimizni ilimlarini bundanda ziyoda qilsin amin
Farzandlarim sizga o'xshab yurishsin ilimli bo'lib iloxim
Ustoz Alloh sizdan roziy boʻsin,
Shu maruzez ayni paytda qildiz,
Alloh ilmizni ziyoda qisin,
Umrizni barakali qisin,
Siz bizdak umatga keraksez ustoz,
Tan joniz sogʻ boʻsin ustoz.
Рахмат домла мазмунсиз сухбат бупти