Фарғонанинг Шўрсув дарёси ва Кампирқоқ тоғларининг тарихи | Milliy geografiya

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 ноя 2024
  • "Миллий география" кўрсатуви
    "Дунё бўйлаб" телеканали
    Маълумки Фарғона вилояти ва шаҳри ер ости сувларига бой ҳисобланади, шундай экан бу муҳим табиий бойликдан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш зарур. Афсуски бу борада ҳам олиб борилаётган ишлар қониқарли эмас. Ер ости сувларининг минтақавий ва локал ифлосланишининг асосий омилларидан бири - бу ерларни суғориш ҳисобланади. Исфара манбаси бўйича Исфара дарёсининг чиқиш конуси бошланғич қисмидаги асосий фойдаланиладиган ер ости сувлари минераллашуви - 1.2 г/л, умумий қаттиқлиги - 13 мг-экв/л энг юқори кўрсаткичга эга. Чиқиш конуси шарқий секторининг юқори қисмида ер ости сувлари минераллашуви 1.42/л, умумий қаттиқлиги 14 мг-экв/л.
    Сўх ер ости сув манбаси чиқиш конуси бўйича ғарбий секторида («Яйпан» участкасида) ер ости сувлари ифлосланишининг асосий омили Аччиқсув дарёси ер усти оқими ҳисобланади. Ер ости сувлари энг юқори минераллашув кўрсаткичи 1.5-3 г/л, умумий қаттиқлик кўрсаткичи 20-35.4 мг-экв/л ни ташкил қилади. Сўх дарёсидан чиқиш конуси шарқий секторида (Боғдод участкаси) ер ости сувларига юқори минераллашув (2 г/л гача) ва умумий қаттиқлик (29.45 мг-экв/л гача) хосдир, бу асосан чиқиш конусининг адир массивлари, тоғ олди текисликлари ва бошланғич қисмларини ўзлаштириш ва суғориш билан боғлиқ. Ифлосланиш чегарасининг умумий майдони 757 км3 ни ташкил этади.

Комментарии • 7