Шавкат Мирзиёев Дубай амирлиги валиаҳдини қабул қилди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 29 сен 2024
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашувида кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
    БАА делегацияси таркибида учрашувда ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ аль-Гергавий, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруий, иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Маррий, сунъий интеллект масалалари ва рақамли иқтисодиёт бўйича давлат вазири Умар бин Султон ал-Олама ҳам қатнашди.
    Суҳбат аввалида Шайх Ҳамдан Ол Мактум давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг самимий саломини етказди.
    Учрашувда инвестициялар, инновацион ривожланиш, "яшил" энергетика, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамли трансформация, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
    Бугун куннинг биринчи ярмида ўтказилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшма форум ҳамда икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро музокараларнинг самарали якунлари юксак баҳоланди.
    Стратегик тармоқларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
    Таъкидлаш жоизки, БАА Ўзбекистоннинг Осиё минтақасидаги асосий ҳамкорларидан биридир.
    Охирги олий даражадаги мулоқотлар ўтган йил декабрь ойида Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Глобал иқлим саммити доирасида бўлиб ўтган эди.
    Товар айирбошлаш 2023 йилда 21 фоизга ўсиб, 626 миллион долларни ташкил этди. Мамлакатимизда Амирликлар капитали иштирокида 320 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Амалга оширилаётган ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 20 миллиард долларни ташкил этади.

Комментарии • 7

  • @НуржонТожиев
    @НуржонТожиев 2 дня назад +2

    Факат барча учун наф келтирсин, жаноб президент, оддий одамлар бу алокалардан фойда сезишсин.

  • @НуржонТожиев
    @НуржонТожиев 2 дня назад

    👍👍👍молодец, ташки сиёсат масаласи ута жиддий масаладир.

  • @LazizUlmasov-gb5zd
    @LazizUlmasov-gb5zd 2 дня назад +1

    ☝️🤝☝️✊️

  • @islamaxi-9787
    @islamaxi-9787 2 дня назад +3

    Alloh qollasin Xalqimizni va unga bosh bolyotgan Yurtboshimizni xursandmiz wunday yangiliklardan

  • @ШухратБолтайев-н4е
    @ШухратБолтайев-н4е 19 часов назад

    Призидентимизни ишларини аммалда килишса хамма тинч татув яшайди айрим амалдорлар узини курсатмокчи булишади

  • @SamsungA--gt2dt
    @SamsungA--gt2dt 2 дня назад

    Дўстлик ришталарига кўз тегмасин

  • @demirabdulgaffarov9721
    @demirabdulgaffarov9721 2 дня назад

    Ҳамкорликлар ривожланвурсин