ЗОКИРЖОН ДОМЛА.ИНТЕРНЕТДАГИ НОРАСМИЙ ШАХСЛАРДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ.

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 окт 2024
  • Ислом умматини ҳозирда ва ҳозирга қадар жамлаб келган катта жамоат - айнан Мотуридийлар ва Ашъарийлар ҳисобланишади. Бу Ислом тарихидан барча учун маълум бўлган ва инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир! Ушбу икки буюк уламо ақида бобида Расули акрам алайҳиссалом ва саҳобийи киромлар тутган йўлни кейинги умматга етказишган. Шунинг учун ҳам ҳақли равишда уларга нисбатан “Аҳли суннанинг имомлари”, дея эътироф этилган. Ақоид илмининг машҳур олимларидан бири Имом Ҳасан ибн Аби Азаба “Равзатул баҳийя” китобларида: “Аҳли сунна вал жамоанинг асоси икки йирик олимга бориб тақалади: бирлари - Имом Абул Ҳасан Ашъарий бўлса, иккинчилари - Имом Абу Мансур Мотуридийдирлар. Ушбу икки Имомдан қайси бирига эргашган киши борки, ақидасидаги фасоддан, адашишдан саломат бўлибди ва ҳидоят топибди”, - деганлар.
    Бугунги кунимизда мусулмон кишини гуноҳи ёки уларнинг янглиш ақидасига эргашмагани сабабли, кофирга чиқарадиган, оят ва ҳадисларни юзаки тушуниб, Аллоҳ таолони бандаларига ўхшатадиган тоифалар ҳам мавжуд. Бу ҳолатга ижтижоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар, С.Самарқандий каби айрим шахсларнинг тарғиботларида гувоҳ бўлиб турибмиз. Уламолар уларни қадимдан “мушаббиҳалар” ва “мужассималар” деб улардан огоҳлантирганлар. Инсонни куфрда айблаш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар” (Нисо сураси 94-оят). Демак, Аллоҳ таоло бу ояти каримада шошма-шошарлик билан бировнинг мўмин эмаслиги ҳақида ҳукм чиқариб, иш кўришдан қайтармоқда.
    t.me/Zokirjond...
    / zokirjondomla
    / zokirjondomla
    / ЗокиржонДомла

Комментарии • 2

  • @Husniddin01_01
    @Husniddin01_01 3 года назад +1

    Яшанг домла! умрингиз узоқ, ижодингиз баракатли бўлсин илоҳим ! Сиздек аҳли илм кишилар яна кўпаяверсин иншаАллоҳ.