Қарздорлиги мавжуд фуқароларнинг чет элга чиқиши чекланадими?
HTML-код
- Опубликовано: 6 апр 2022
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими бошлиғи ўринбосари Ёқинхон Юлбарсов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддасида давлат ижрочиси томонидан қарздор узрсиз сабабларга кўра ижро ҳужжатини ижро этмаган ҳолларда, унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳолатлари тўғрисида маълумот берилди.
📌 Фуқароларимиз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари”дан чипта сотиб олишда ва Ўзбекистон ҳудудидан чет эл сафарларига чиқиб кетишдан олдин, Мажбурий ижро бюросининг www.mib.uz сайти орқали мавжуд қарздорлик ва қўйилган чекловларни реал вақтда текшириб олишлари ва Ўзбекистон ҳудудини хотиржамликда тарк этишлари мумкин бўлади.
⏩ Батафсил юқоридаги видеолавҳада.
#Брифинг
Ushbu ma'lumot juda foydali bo'ldi. Katta rahmat❤ alloh rozi bo'lsin
Chetelda ishlamasa qarzdan chiqish osonmas bolsa chi
Assalomu alaykum aka mani kreditim bor lekin minusga tushmagan chet elga ishlashga chiqsam buladimi
Карздорлиги булмасачи а эркакларни хам уйланглар . Масалан мени алиментдан карзим йук. Кани эркинлик. Нимага бундай .
Рахмат шуни чиқарган инсонга ўртада фақатгина болаларга қийин боқишга ақлинг йетмаса тугдирмасин эркаклар
Ассалому алейкум рахмад коттакон